1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


-мавзу: ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ


Download 1.26 Mb.
bet5/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

2-мавзу: ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ


2.1. Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги ғояларнинг вужудга келиши ва инсон шахси қадрланишига оид тасаввурларнинг шаклланиши
Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги ғояларнинг вужудга келиши ва инсон шахси қадрланиши доир тасаввурларнинг шаклланиши замонавий дунёнинг таракиёти билан чамбарчас боғлиқдир. Инсоннинг шахси юксак қадрият эканлигининг эътироф этилиши ва инсон Ҳуқуқрини таъминланишига риоя қилиниши давлатларнинг демократлашуви, шунингдек давлатлараро муносабатларнинг цивилизациялашганлиги рамзига айланди. Улар шахс ва ҳокимиятнинг ўзаро муносабатларида унинг устун ролини эътироф этган холда эзгулик, адолат, эркинлик, тенглик, демократизм, рахм-шафкат каби универсал умуминсоний кате- горияларни ўзида мужассамлаштирди.
Ижтимоий онгда инсон Ҳуқуқларининг вужудга келиши ва шаклланиши, уларнинг руёбга чиқаришга эришилиши — аслида инсоният тадрижий ривожланиш жараёни ва аввало одамларнинг жамиятдаги ўзаро муносабатларидир.
Патриархат жамиятда оилада ота хукмронлик килган булсада, оила аъзоларининг Ҳуқуқий ваколат ва имтиёзларсиз оила мавжуд була олмаган. Матриар­хат давридаёк аёл ва эркаклар узларидан насл колдиришлари учун жуфт бўлиб яшаш оркали Ҳуқуқ ва мажбуриятга эга бўлиш кераклигини табиатнинг ўзи исботлаб берди. Аммо бу онгли равишда амалга ошмай, барча жонзотлар син- гари насл колдириш туйгуси оркали амалга оширилган эди1. Патриархат дав- рига келиб, энди нафақат биологик, балки ижтимоий, иқтисодий ва Ҳуқуқий эхтиёжлар жамиятнинг асосий бўғини бўлган оилани такомиллашишига олиб келади. Оилани ташкил қилиш механизмининг ривожланишда асосий урин оила аъзоларининг ўзаро Ҳуқуқ ва мажбуриятларига тегишли бўлган. Оила аъзоларининг ўзаро хатти-ҳаракатининг мураккаб механизми бўлган оила аъзоларининг ўзаро Ҳуқуқ ва мажбуриятларини урганиш, авесто даври оиласининг мазмун-моҳиятини очиб беришда муҳим роль уйнайди.
Қанчалик мантикка зид булмасин, айтиш жоизки, инсон Ҳуқуқларининг вужудга келишида унинг нормал ҳаётий фаолиятига нисбатан турли таҳдидлар хамда уларга самарали равишда катъий қаршилик курсатишга интилиш асосий сабаблардан бири бўлган.
Инсон ҳаёти минг йиллар давомида хавф-хатарларга дучор бўлган, қадр-қиммати поймол қилинган. Унга жавобан табиий равишда одамларнинг тенглиги, уларни камситиш, шафкатсизлик, зуравонликлардан ҳимоя қилишнинг инсонпарварлик ғоялари тугилган хамда қарор топган ва хк. Тарихдан маълумки, инсоният инсон Ҳуқуқларини сақлаб туриш ва ҳимоя қилиш учун махсус саъй-ҳаракатлар талаб этиладиган вазиятга тушиб колмаслиги учун ҳар бир авлод инсон Ҳуқуқларини янгидан қайта-қайта ҳимоя килавериши керак.
Инсон Ҳуқуқларининг илк бор мустахкамланиши миллий ҳартиялар, декларациялар, конституция нормалари шаклида амалга оширилган. 1789 йилдаги Инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари француз декларацияси анча таъсирчан қонунчилик хужжати бўлиб хизмат килади ва унинг тарихда шахс Ҳуқуқ ва эркинликларининг эътироф этилиши ва ҳимоясининг муҳим белгиси бўлганлиги бежиз эмас. Декларациядаги демократик тезиснинг эътиборга молик жихати шундаки, унга кура, Ҳуқуқлардан фойдаланиш таъмин- ланмайдиган, ҳокимиятлар бўлиниши амалга оширилмаган жамият конституциявий ҳисобланмайди (16-м.). Шахсий ҳаёт, мулк, хавфсизлик соҳасидаги, ҳокимиятнинг жавобгарлиги, жумладан диний ва бошқа фикр-мулохазалар табиий, ажралмас ва мукаддас Ҳуқуқ ва эркинликларга киритилган.
Француз Декларацияси билан бир қаторда тарихда инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари ифодаланган инглиз Хабеас Корпус Акти, Америка Қушма Штатларининг Мустакиллик декларацияси, АҚШ Конституцияси ва Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль хамда бошқа бир қатор хужжатлар хам муайян аҳамиятига кура ажралиб туради.
XX асрнинг бошларида шахс ва давлат ўртасида асосий Ҳуқуқ ва эркинликларнинг эътироф этилишига асосланган шартнома муносабатлари принци- пи Европа, Лотин Америкаси ва мустамлакачилик асоратидан халос бўлган бир қатор Осиё давлатларида қонуний асосда қабул қилинди. Ушбу жараён аста-секин мустакилликка эришган Африка ва Осиё давлатларига хам ёйилди. Айникса, кишиларнинг бир давлат кучи билан Ҳуқуқ ва эркинликларни тўлиқ ва керакли даражада ҳимоя килиб булмаслигига ишончи орта бошлади. Халкаро гуманитар алокаларга бўлган эхтиёж тобора усиб борди.
Инсон Ҳуқуқларининг, биринчи навбатда, ҳар кимнинг яшаш Ҳуқуқини дахшатли ва оммавий равишда бўзилишига олиб келган Иккинчи жаҳон уру- ши мазкур соҳада давлатлар ва халкларнинг ўзаро кенг ҳамкорлигига айланиб, инсон Ҳуқуқларининг байналмилаллашувида кескин бурилиш палласи булди. 1945 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотини тўзилишнинг асо­сий максадлардан бири Инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари унинг ирки, жинси, тили ва эътикодидан катъи назар хамма учун бир хилда хурмат қилинишини рагбатлантириш ва ривожлантириш эканлиги бежиз эмас (БМТ Низомининг 1-м).
1948 йилнинг 10 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан том маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим хужжат - Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эълон қилинди. Унинг матни инсоният оиласининг хамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас Ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигидан иборат инсонпарварона иборалар билан бошланади. Декларация расман юридик мажбурий хужжат ҳисобланмаса-да, аммо аксарият купчилик давлатлар томонидан умумэътироф этилганлиги боис, у хозирги кунда том маънода шундай хужжатга айланди.
Кейинчалик БМТ бошчилигида инсон Ҳуқуқларига багишланган унлаб бошқа бир қатор хужжатлар қабул қилинди. Улар қаторида Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги Халкаро пакт (унга 1966 йилдаги тегишли факультатив протоколни хам қушиб) ва Ижтимоий, иқтисодий ва мада- ний Ҳуқуқлар тўғрисидаги Халкаро пакт алоҳида аҳамиятига кура ажралиб туради. Улар шартномалар сифатида намоён булади ва иштирокчи томонлар учун мажбурий юридик кучга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири расмий равишда мазкур хужжатларнинг қоидаларига риоя қилишга рози булади.
Юкорида зикр этилган Декларация ва Пактлар йигиндиси Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги Халкаро Билл деб аталади. У ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида индивиднинг энг муҳим Ҳуқуқ ва эркинликлари руйхатини уз ичига олади ва давлатларнинг шахснинг Ҳуқуқий макомини қонуний мустахкамлашига йуналтирилган умумий демократик андоза сифатида хизмат килади. Бу уринда яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик, қийноқ хамда бошқа шафкатсиз муомала ва жазо турларидан озод бўлиш; суд оркали ҳимояланиш; эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини танлаш эркинлиги; турар жой дахлсизлиги; суз эркинлиги; виждон ва дин эркинлиги, тинч йигилишлар эркинлиги, мулкка эгалик қилиш Ҳуқуқи, меҳнат, дам олиш, ижтимоий таъминот, билим олиш ва бошқа шу каби Ҳуқуқлар тўғрисида суз юритилади.
Айтиш жоизки, “инсон Ҳуқуқлари” ва “инсон эркинлиги” тушунчаларининг мувозий равишда ишлатилиши улар ўртасида катъий фарқ борлигини бил- дирмайди. Инсоннинг шахсий ва сиёсий турмуш соҳасидаги айрим қонуний Ҳуқуқлари давлатнинг асоссиз аралашувидан ҳимояланиш максадида тари- хан эркинлик сифатида шаклланган.
Эндиликда дунёдаги аксарият купгина мамлакатларнинг конститу- циявий қонунчилигидан инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги асосий халкаро хужжатларга мос келадиган инсоннинг асосий Ҳуқуқ ва эркинликлари руйхати жой олган. Улар давлатлар томонидан юридик мустахкамланган бошқа Ҳуқуқлар билан биргаликда у ёки бу мамлакат инсон ва фуқароларининг Ҳуқуқ ва эркинликлари куринишида намоён булади. Бунда муайян-тарихий ва миллий хусусиятлар, иқтисодий ва сиёсий-Ҳуқуқий тўзилиш, ахлоқий анъа- налар ва шу кабилар ҳисобга олинади. Бу ерда “инсон Ҳуқуқлари” ва “фуқаро Ҳуқуқлари” тушунчаларининг асослантирилган мутаносиблиги ётади.
Хозирги замон тушунчасида “инсон Ҳуқуқлари” ва “фуқаро Ҳуқуқлари” замонавий туш унчада у ёки бу мамлакатнинг қонунларида мустахкамланганлиги, шахснинг фуқаролигидан катъи назар, умумижтимоий, фалсафий, ахлоқий, табиий равишда вужудга келувчи ва ажралмас катъий-юридик мезон сифатида эътироф этилади. Фуқаро Ҳуқуқлари факат муайян давлатнинг норматив хужжатлари билан ўрнатилади ва бир вактнинг ўзида унинг маълум фуқаролик мажбуриятлари хам белгилаб қўйилади.
Табиий хукларни тан олмаган холда,уларни узбошимчалик билан чеклаш, амал- га оширилдишига тускинлик қилиш, асоссиз равишда такиклар киритиш оркали ҳар кандай давлат, агар бундай такикларни нарматив равишда қонунлаштирса, қонунга хилоф фолият юритган булади. Агар, хатто инсон Ҳуқуқлари умуман миллий қонунчиликда мустахкамланмаган булса хам улар юридик кучидан, юксак маънавий салоҳиятидан махрум булмайди. Халкаро Ҳуқуқда эътироф этилганидек, уларсиз индивит умуман мукаммал ҳаёт кечира олмайди.
Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги чеклаш хакида суз юритганда, бу хакида Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 29-моддасида умумий тартибда қуйидагилар келтириб утилган:
1. Ҳар бир инсон жамият олдида бурчлидир, факат шу ҳолатдагина унинг шахси эркин ва тўлиқ камол топиши мумкин.
2. Ҳар бир инсон уз Ҳуқуқи ва эркинликларидан фойдаланишда узгаларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларини демократик жамиятда етарли даражада бўлишини хамда хурмат қилинишини таъминлаш, ахлоқ, жамоат тартиби, умум фаровонлигининг одилона талабларини кондириш максадидагина қонунда белгиланган чекланишларга риоя этиши керак.
3. Ушбу Ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг максад ва принципларига асло зид булмаслиги керак.
Ота-оналарнинг болаларни ҳимоя қилишга мажбурийлиги, хозирда хам энг долзарб муаммолардан бири бўлиб, дунёнинг куплаб мамлакатларининг қонунчилигида уз тасдигини топган. “Болалар соглигини ҳимоялаш ва улар- нинг усишини таъминлаш” хакидаги 1990 йил 30 сентябрда қабул қилинган Умумжаҳон Декларациянинг 18-моддасида: “Жамиятнинг барча муассасалари, ота-она ва бошқа васийларнинг болаларини оила шароитида бокиш ва уларга гамхурлик курсатиш билан боғлиқ бўлган уринишларни хурмат қилишлари ва куллаб-кувватлашлари зарур” дейилади. “Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 25-моддасининг биринчи қисмида “Х,ар бир инсон ўзининг хамда оиласининг саломатлик ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озик-овкат, тиббий хиз- мат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга хамда ишсизлик, кассалик, ноги- ронлик, бевалик, карилик ёки унга боғлиқ булмаган шароитларга кура тирик- чилик учун маблаг булмай колган бошқа холларда таъминланиш Ҳуқуқига эга”1, — дейилади “Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 25-мод- дасининг иккинчи қисмида. “Оналик ва болалик алоҳида гамхурлик ва ёрдам беради. Барча болалар, никохда ёки никохдан ташкарида тугилишдан катьи назар, бир хил ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши керак1.
Ота-она уз бурч ва мажбуриятларини тўғри англаган холда, боланинг ривожланишига шарт-шароит яратмоклари лозимлиги Ўзбекистон Республикаси- нинг Оила кодексида мустахкамлаб қўйилган. Жумладан, Оила кодексининг 11-бобида вояга етмаган болаларнинг оилада яшаш Ҳуқуқи, ота-оналарнинг багрида, кариндош-уруги камровида тарбияланиш, уз исм-фамилиясига эга бўлиш ва уни узгартиришга доир Ҳуқуқлари қонунлаштирилган. “Вояга етма- ган бола қонунга мувофик тула муомала лаёкатига эга деб эътироф этилса, у уз Ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан ҳимоя Ҳуқуқини мустакил амалга оширишга хаклидир”.
Шу тарзда хулоса килса булади, инсон Ҳуқуқлари барча Ҳуқуқ соҳаларига караганда алоҳида аҳамият касб этади, чунки унда бутун инсониятнинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, шахсий мустакиллиги каби асосий қадриятлари алоҳида тула мужассамлашади. Ушбу қадриятлар инсон Ҳуқуқларида ўзининг норматив мустахкамланган аксини топиб Ҳуқуқий воситалар ва институтлар кумагида амалга оширилиши кафолатланади. Аммо инсон Ҳуқуқлари концепциясининг ички мазмуни ва максади факатгина қонуний тартибга солишнинг тор доираси билангина чекланиб колмайди. Цивилизациялашган жамиятда инсон хукуларни таъминлашни Ҳуқуқий усуллари стандартлар ва умумий ҳаёт нормадаги муаммоларининг муҳим қисми ҳисобланади. Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа кушимча Ҳуқуқий кафолатлар бошқа меъёрий- қадрият тизимларида ва энг аввало, ахлоқий тизимда акс этади.
Ўзбекистон Республикасида инсон Ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида тизимлийлик асосида ишлар олиб борилмокда, бир қатор қонунчилик хужжатлари тизими ишлаб чиқилган ва қабул қилинган, инсон Ҳуқуқ ва эркин- ликларини ҳимоя қилиш миллий институтлари ташкил этилган ва самарали фаолият курсатмокда.
Купчилик демократик давлатлар тажрибаси инсон Ҳуқуқлари, ва айникса, биринчи авлод деб аталадиган2 Ҳуқуқ ва эркинликларнинг таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг миллий даражадаги самарали механизмини яратмай туриб, фуқаролик жамияти ва демократик давлатни шакллантириб булмаслигини исбот килди. Шахсий Ҳуқуқ ва эркинликларнинг аниқ таъминланиши ҳар кандай давлатнинг барқарор ва динамик ривожланишининг асоси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг кушма мажлиси- да килган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида таъкидлаганидек: «... биз уз олдимизга куйган узок муддатли стратегик максадлар, яъни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодиётимизнинг барқарор усишини таъминлаш, ҳаёт сифа- тини яхшилаш ва жаҳон хамжамиятида муносиб урин эгаллаш борасида- ги саъй-ҳаракатларимизга бугунги кун нуктаи назаридан холисона бахо беришимиз табиийдир»3.
Бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, инсон Ҳуқуқларининг хозирги замон концепциясини, муаммонинг тарихи ва назарияси билан боғлиқ маса- лаларни тадқиқ этиш, Ўзбекистон юридик фани олдида турган нихоятда дол- зарб вазифа ҳисобланади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling