1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти
Инсон Ҳуқуқлари концепциясининг ривожланиш боскичлари
Download 1.26 Mb.
|
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi
2.2. Инсон Ҳуқуқлари концепциясининг ривожланиш боскичлари
Ҳуқуқ ва эркинликларнинг тарихий ривожланиш боскичларининг ҳар бирига Ҳуқуқ субъекти бўлиши инсоннинг ва унинг Ҳуқуқ ва мажбуриятлари, эркинлиги ва эрксизлигига оид тасаввурлари мувофик уз юридик концепция- си мос ва хосдир. Бу маънода Ҳуқуқ тарихи — инсон Ҳуқуқларига оид оддий, чекланган ва хозирга кадар ривожланмаган тасаввурларнинг шакллани- ши ва эволюцияси тарихидир. Энг умумий шаклда айтиш жоизки, у ёки бу жамиятда инсон Ҳуқуқларининг тан олинганлиги ва ҳимояланганлиги чорала- ри унинг ижтимоий-иқтисодий тўзилиши, умумтараккий ривожланиш дара- жаси, инсонпарварлиги ва либераллашганлиги билан белгиланади. Инсон Ҳуқуқлари — инсоннинг Ҳуқуқий лаёкатлилиги ва Ҳуқуқ субъекти эканининг эътироф этилишидир. Ҳуқуқий лаёкатлигининг хажми ва Ҳуқуқ субъектларининг доирасига кура турли даврларда ушбу хусусида Ҳуқуқ тизими одамлардан кимни кай даражада Ҳуқуқка эга бўлганлигини эъироф олиши масаласида турлича фикр юритиш мумкин. Инсон Ҳуқуқлари тарихи — бу одамларни инсонийлаштириш тарихи, у ёки бу муносабатлар доираси учун у ёки бу одамларнинг инсон сифати- да Ҳуқуқий тан олишнинг тобора кенгайиб бориши тарихидир. Шу боис инсон ва фуқаро Ҳуқуқларининг вужудга келиши ва ривожлани- ши турли даврлар ва турли жамиятлардаги формал (Ҳуқуқий) тенглик прин- ципининг мазмуни эволюцияси билан чамбарчас боғлиқдир. Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги билимларнинг ривожланиши, уларнинг аста- секин халкаро-Ҳуқуқий мустахкамланиб бориши Ҳуқуқлар катта гурухининг тарихий изчиллиги хакида хулоса қилишга олиб келди ва уларнинг ривожла- ниш боскичлари сифатида тасаввур хосил қилиш мумкин. Кадим замонларда вужудга келган одамларнинг умумий тенглиги ғояси (яъни шу билан бирга, одамнинг инсон сифатидаги Ҳуқуқлари ғояси) урта асрларда хам амалга оширилмаган, бирок у унутиб юборилмаган ва турли пози- циялар, турли шакл ва йуналишларда ривожланишда (масалан, урта асрнинг рухоний муаллифлари, акидапараст мафкурачиларининг ижоди, урта аср фай- ласуфлари, Ҳуқуқшунослари асарларида) давом этган. Жумладан, “Авесто”да мужассамланган нормалар жамият аъзолари ҳаётида тўлиқ татбик этилган. Сугд хужжатлари бунга яккол мисол бўлиб ҳисобланади. Сугд хужжатлари уша давр учун мукаммал бўлган Ҳуқуқ тизими ва оила- никох нормалари амал килганлигини курсатади. Унда Ҳуқуқий муносабат- лар иштирокчилари таркиби, уларнинг Ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома шартлари , шартноманинг бажармаганлик окибатлари, шарнома тўзиш вакти ва жойи батафсил акс этган. Уша даврларда ушбу ғоянинг Ҳуқуқий хужжатлардаги амалий ифодаси мукаррар равишда табакавий-чекланганлик хусусиятига эга бўлган хамда табакавий Ҳуқуқ ва эркинликни (озодликни) мустахкамлашни ўзида акс эттир- ган. Шу билан бир қаторда бу уз навбатида, инсон Ҳуқуқ ва эркинликларининг инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги замонавий тасаввурлари билан боғлиқ анъана- лари ва юридик конструкциялари шаклланишига таъсир курсатувчи тарихий истикболли йуналиш бўлган. Ва инсон Ҳуқуқлари тарихи нуктаи назаридан, хусусан, инглиз Эркинликнинг буюк ҳартияси (1215 й.), Х,укуклар тўғрисида петиция (1628 й.) Ҳуқуқлар декларацияси (1688 й.), Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билл (1689 й.), Виргиния Ҳуқуқлари тўғрисида америка декларацияси (1776 йил 12 июнь), Америка ^ушма Штатларининг мустакиллик декларацияси (1776 йил 4 июнь), АҚШ Конституцияси (1787 й.), Х,укуклар тўғрисидаги Билл (1789-1791 й), Инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари тўғрисида француз декларацияси (1789 й), Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 й.) ва инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги кейинги халкаро пакт- ларнинг мазмунан бир-бири билан боғлиқлиги, муайян мантикий изчиллиги, ворисийлиги хамда ривожланиш даврлари хакида алоҳида таъкидламок жоиз. Санаб утилган Ҳуқуқий хужжатларнинг мазмунида инсон Ҳуқуқ ва эркин- ликлари соҳасидаги юридик норма ва конструкцияларнинг мантикий шакл- ланиш йулларини куриш мумкин; бу норма ва конструкцияларни дастлаб табакавий-чекланган вариантда, кейинчалик дастлабки моделни (у ёки бу модификация ва модернизация қилиш билан) ривожлантириш, унинг мазмунини бойитиш, уни ижтимоий катламлар ва мамлакат буйлаб таркатиш, ва нихоят, замонавий дунё хамжамияти томонидан инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги универсал хусусиятга эга бўлган ютуклар хамда уларнинг барча ривожланган давлат- лар ва миллий Ҳуқуқий тизимларда тасдиқланишидан келиб чиқувчи (давлат ички имкониятлари ва саъй-ҳаракатлари билан уйгунлашган холда) халкаро- Ҳуқуқий шакл ва воситалари эътироф этилади. Бу каби барча жараёнларда одамларнинг Ҳуқуқий тенглиги (аввало, давлатнинг миллий ва кейин халкаро даражада) ва инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги қоидаларнинг аста-секинлик билан универсаллашувида инсоннинг давлатчи- лик соҳасида хам сақланиб колган, тан олиниш керак бўлган хамда оммавий ҳокимият ва қонунлар билан кафолатланган табиий ва ажралмас Ҳуқуқларига оид тасаввурлар жиддий рол уйнаган. Французларнинг барча кишиларнинг эркинликлари ва Ҳуқуқий тенглиги эълон қилинган 1789 йилги “Инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари декларацияси” аба- дий тарихий аҳамиятга эга булди. Унда ижтимоий шартнома ғояси рухида ҳар қайси давлат уюшмасининг максади инсоннинг табиий ва ажралмас Ҳуқуқларини таъминлашдан иборат деб кайд этилган. Бундай Ҳуқуқларга Декларацияда эркинлик, мулкчилик, хавфсизлик ва камситишга қаршилик курсатиш кабилар киритилган. Инсон Ҳуқуқлари сифатида шунингдек, фикр ва мулохазани эркин шу жумладан, диний масалалар буйича хам ифодалаш Ҳуқуқлари хам тан олинган. Барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи умумий иродани ифодалаш сингари эълон қилинди. Декларацияда суверенитет ман- баи моҳият эътиборига кура миллатга таянади деб кайд этилган. 1789 йили француз Декларациясида эълон қилинган инсон ва фуқаро Ҳуқуқ ва эркинликлари, умумжаҳон аҳамиятига эга булди ва ижтимоий хамда давлат тартибларини янгилаш ва инсонпарварлаштириш императивига айланди. Инсон Ҳуқуқ ва эркинликларининг олдинги тажрибаси таъсирини (хусусан, Дукуклар тўғрисидаги биллни ташкил этиш ва қабул қилишда англо- саксон анъаналарини, А^Шнинг 1776 йилдаги Мустакиллик декларацияси, А^Ш Конституцияси ва хоказо) акс эттирган бу Декларация, келгу- сида, уз навбатида, биргаликда инсон ва фуқаро Ҳуқуқларини тан олиш ва ҳимоя қилиш, Ҳуқуқий давлат ғоясини том маънода амалга ошириш учун бутун дунёда “эски режимга” қарши кураш жараёнига жуда катта таъ - сир курсатди. У инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари тарихида Ҳуқуқий тенгликни ривожлантириш, Ҳуқуқий давлат куришга интилишнинг янги сахифаси бўлиб колди. Инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари соҳасидаги назария ва амалиёт- нинг келгуси барча ривожи, Ҳуқуқий давлатчилик, Ҳуқуқнинг хукмронлиги, бу тарихий хужжатнинг хайрли таъсирини у ёки бу даражада хис этган ва хис этмокда. 1789 йилдаги Декларация бутунжаҳон аҳамиятига эга булди ва инсон ва фуқаро Ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя қилишда устувор йуналишни белгилаб берди. Халкаро хамжамият сўнгги йилларда инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро ҳамкорликни ривожлантириш ишида салмокли йулни босиб утди. Авва- ло, 1945 йилда БМТнинг асосий максадлари сифатида барча инсонларнинг ирки, жинси, тили ва динидан катъи назар, асосий Ҳуқуқ ва эркинликларини рагбатлантириш ва хурматлашни эълон килган холда БМТ Устави, шунингдек 1948 йилда Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинди, Дозирги кунга келиб, инсон Ҳуқуқлари соҳасида бир қатор шартномалар ва халкаро органлар тизими ташкил этилган. Аммо эришилган барча ютукларга карамай, инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро ҳамкорлик тизими хозирги кунда такомиллашувдан анча йирок. Бундан ташкари, хозир жаҳонда инсон Ҳуқуқларига нисбатан илгари мавжуд булмаган янги таҳдид ва даъватлар пай- до булмокда. Бунга сўнгги йилларда янги шакл касб этаётган ва таҳдид доираси тобора кенгайиб бораётган терроризм муаммосини киритиш мумкин. Шу билан бир қаторда, инсон Ҳуқуқлари соҳасида бошқа муаммолар хам мавжуд хамда хозирги кунда янгича аҳамият касб этиб, уларга янгича ёндашув эхтиёжи тугилмокда. Инсон Ҳуқуқларининг ривожланиш боскичларини куриб чиқаётганда инсон Ҳуқуқларининг авлодлари деб аталадиган даврларга бўлиш билан боғлиқ яна бир вазиятга тухталиб утмасликнинг иложи йук. Халкаро амалиётда умумэъ- тироф этилган бундай тизимлаштиришдан бири инсон Ҳуқуқларининг “уч авлоди” ҳисобланади. Биринчи авлодга шахсий (фуқаролик) ва сиёсий Ҳуқуқлар киради. Бу умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқларининг энг “эски” авлоди бўлиб, ун саккизинчи аср европа ва америка сиёсий-Ҳуқуқий фалсафасидан усиб чиқкан. Улар БМТнинг дастлабки хужжатлари — Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 й.) ва минтакавий битимларда уз ифодасини топган. Бу Ҳуқуқни айрим олимлар “негатив” деб атайдилар, чунки купчилик давлат- лар имплементация учун бирор-бир аниқ ҳаракатни бажармасликлари мум- кин, факат уларни айрим шахслар томонидан амалга оширилишига аралаш- масликлари керак. Бу асосан Буюк Француз инкилоби вужудга келтирган концепция эди. Ушбу Ҳуқуқларга қуйидагилар киритилди: яшаш Ҳуқуқи; қадр-қиммат Ҳуқуқи; виж- дон эркинлиги; ҳаракатланиш эркинлиги; шахсий хавфсизлик (дахлсизлик); хусусий мулк Ҳуқуқи Инсон Ҳуқуқларининг иккинчи авлоди — ижтимоий-иқтисодий ва маданий Ҳуқуқлар бўлиб, «позитив» Ҳуқуқлар деб аталади, чунки уларнинг амалга оши- рилиши учун давлатнинг аниқ ҳаракати талаб қилинади. Уларнинг тан олини- ши давлат билан турли сиёсий тизимлар ўртасида ғоявий, Ҳуқуқий келишувлар натижаси ҳисобланди. Европада бундай Ҳуқуқларнинг тан олиниши, эхтимол мамлакатларнинг ижтимоий йуналиши (ориентацияси), меҳнаткашларнинг уз Ҳуқуқлари учун курашиши, касаба уюшмалари ҳаракатига таъсир курсатган булса ажаб эмас. Бундай Ҳуқуқларга қуйидагилар киради: меҳнат қилиш Ҳуқуқи; мулк Ҳуқуқи; тадбиркорлик Ҳуқуқи; ижтимоий таъминот Ҳуқуқи; билим олиш Ҳуқуқи; тиббий хизматдан фойдаланиш Ҳуқуқи; ижод эркинлиги; турар жой Ҳуқуқи; мерос Ҳуқуқи. Инсон Ҳуқуқларининг учинчи авлодига коллектив Ҳуқуқ, яъни озчи- лик Ҳуқуқи, шунингдек, халклар Ҳуқуқи киради. ХХ асрнинг 80-йил- ларида БМТ озчилик халкларнинг Ҳуқуқлари тўғрисида хужжатлар ишлаб чиқади, халкаро худудий нормалар қабул қилинади. Ушбу хужжатни ишлаб чиқишга Хельсинки жараёни, Европада Хавфсизлик ва Дамкорлик Кенгаши уз хиссасини кушади. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: тинчлик ва хавфсизлик Ҳуқуқи; куролсизланиш Ҳуқуқи; ривожланиш Ҳуқуқи; соглом атроф-мухитга бўлган Ҳуқуқ. Айрим олимлар одамлар жамоаси ёки халклар эмас, балки факат индивидгина Ҳуқуқ ва эркинликка эга бўлиши керак деб, Ҳуқуқларнинг учинчи авлодига қарши чиқадилар ва шу билан бир вактда, назаримизда, купчилик олимлар халклар Ҳуқуқларини хакли равишда инсон Ҳуқуқларига киритадилар. Халклар Ҳуқуқи нисбатан якинда пайдо бўлган. Улардан бири халкаро хужжатларда мустахкамланган, бошқалари қайта ишлаш ва кейинчалик Ҳуқуқий расмий- лаштиришни талаб килади. Инсон Ҳуқуқларига доир тасаввурлар вакт ва макон буйича узгариб туради. Аста-секин янги Ҳуқуқ, хусусан ғҳамкорлик Ҳуқуқи вужудга келади, ҳаётдаги янгича узгаришлар туфайли илгари мавжуд бўлган Ҳуқуқлар мазмуни- га аниқлик киритиш амалга ошади. Глобаллашув шароитида инсоният олдида пайдо бўлган янги муаммоларни, яъни табиий атроф-мухит ҳолатининг кескин ёмонлашуви, табиий ресурсларнинг чекланганлиги, янги турдаги куролларнинг ишлаб чиқарилиши, ривожланган давлатлар билан ривожланаётган давлатлар ўртасидаги тафовутнинг кенгайиб бориши ва х.к.ларни англаб етиш натижа- сида барқарор ривожланиш, шу жумладан инсон Ҳуқуқлари улчами назария- си ифодалаб берилди. Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг хозирги боскичи яна шуни- си билан таърифланадики, жуда куплаб мамлакатлар бундай ҳамкорликнинг накадар муҳимлигини англаб етмокдалар ва инсон Ҳуқуқлари буйича шартномаларнинг иштирокчисига айланмокдалар хамда бу инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро ҳамкорликнинг универсал тизими аста-секин шакллана- ётганлиги хакида суз юритиш имконини беради. Шундай килиб, инсоният турмушининг янгича шарт-шароитлари улар олдига янги муаммоларни куймокда ва бу муаммоларни, жумладан инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги муаммоларни хал этиш йуллари ва воситаларини излаб топишни талаб килмокда. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling