1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти
Шахснинг ҳуқуқий макоми тушунчаси: таркиби ва турлари
Download 1.26 Mb.
|
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi
3.2. Шахснинг ҳуқуқий макоми тушунчаси: таркиби ва турлари.
Жамиятда шахснинг урни ва аҳамиятини урганиш нафақат гуманитар фан- ларнинг, балки юридик фанларнинг хам вазифасидир. Шахсга бўлган эътибор инсон Ҳуқуқларига бўлган умумий манфаатнинг шартидир, бунда нафақат иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётни талкин этишда, балки шахс муаммола- рини ечишга хам йуналтирилгандир. Шунингдек, инсон қадриятлар бахосига, жамият ва шахс манфаатларининг мувофиклашувига йуналтирилади. Шахс Ҳуқуқий макомининг хусусиятлари ва асосий белгиларини тадқиқ этган холда, куриш мумкинки, бу Ҳуқуқ ва бурчлар қаторида мавжуд бўлган ва Ҳуқуқ ва бурч эгаси бўлиш Ҳуқуқий лаёкати хакида дарак берувчи, шу жум- ладан, мустакил (уз ҳаракатлари билан) ёки уз қонуний вакиллари оркали амалга ошириш, эга бўлиш, узгартириш ёки тугатиш, шунингдек ноқонуний хатти-ҳаракат килганлик учун жавоб берадиган мустакил Ҳуқуқий мезондир. Шахснинг ҳуқуқий мақоми таркиби цуйидаги элементларни уз ичига олади: 1) шахснинг Ҳуқуқий лаёкатини белгиловчи Ҳуқуқий нормалар; 2) шахснинг Ҳуқуқлари; 3) шахснинг мажбуриятлари; 4) Ҳуқуқ субъектлилиги (Ҳуқуқ лаёкати, муомала лаёкати); 5) фуқаролик; 6) юридик жавобгарлик; 7) Ҳуқуқий муносабатлар; 8) қонуний манфаатлар; 9) Ҳуқуқ тамойиллари. Индивиднинг Ҳуқуқ ва эркинликлари—унинг меъёрий ҳаёт фаолияти шартидир, у эркин фойдалана олиши мумкин бўлган маълум манфаат ва имконият- лар каталогидир. Унда бошқа инсонлар эркинликлари билан мувофиклаштириш чоралари курсатилган. Албатта, шахс Ҳуқуқлари уз хажми ва амалга ошириш усулларига кура жуда кенгдир. Давлат шахс Ҳуқуқларини узбошимчалик билан белгиламайди, у буни шахснинг табиий Ҳуқуқлари ва уша жамият иқтисодий тараққиёти даражаси- дан келиб чиқиб белгилайди. Шахс Ҳуқуқлари — қонун чиқарувчининг “тухфаси” эмас, балки инсоннинг ҳаёт стандартини танлаши, муносиб ҳаёт билан таъминлашнинг реал имкониятидир. Қонун чиқарувчи узбошимчалик билан Ҳуқуқ ва эркинликлар хажмини “кискартириши” мумкин эмас, улар табиий Ҳуқуқлар нормалари ва тамойилла- ри хамда инсонларнинг ўзаро ижтимоий алокалари шартлари билан боғлиқдир. Шахснинг қонунчиликда бириктирилган реал имкониятларини чеклашнинг чегарадан чиқиши, бундай Ҳуқуқларнинг узбошимчалик билан чекланиши охир-окибатда ижтимоий тизимнинг издан чиқишига олиб келади. Уз-ўзидан хеч кандай шахс бир вактнинг ўзида барча субъектив Ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин эмас. Субъектив Ҳуқуқ юридик мезон сифатида маълум белгилар мажмуи оркали очиб берилади, яъни: ижтимоий манфаатлардан фойда- ланиш имконияти; маълум ҳаракатларни амалга ошириш ва маълум ҳаракатларни амалга оширишни бошқалардан талаб қилиш ваколати; қонун билан белгилан- ган доирада фаолият эркинлиги ва бўзилган Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлатга мурожаат этиш имконияти. Инсон, жамиятда яшаб, бошқа одамлар билан мунтазам алокада була туриб, жамиятга ва бошқа фуқароларга нисбатан мажбуриятларга эга булмаслиги мумкин эмас. Давлат уз фуқаролари Ҳуқуқларини таъминлаш мажбуриятини олар экан, уз навбатида улардан хам юридик нормаларда белгиланган Ҳуқуқий хатти-ҳаракатларни талаб этади. Шунинг учун хам давлат уз талабларини индивиддан мажбуриятлар тизимида ифодалайди, уларни бажармаганлик учун юридик жавобгарлик чораларини ўрнатади. Бундан келиб чиқадики, мажбу- рият хам Ҳуқуқ ва эркинликлар сингари Ҳуқуқий лаёкатнинг муҳим ва зару- рий элементидир. Мажбурият — инсоннинг объектив зарурий, муҳим хатти-ҳаракати, ёки ҳаракатсизлигидир. Шу билан биргаликда айтиб утиш жоизки, бу каби объектив зарурат ҳар доим хам субъектив қабул қилинмайди ва бу норма талабларидан чиқишга олиб келади. Шунинг учун бурч — зарурий ва жоиз ахлоқдир. Шахс Ҳуқуқий лаёкати унинг “эркинлик макони”ни белгилайди, жамият, давлат манфаатларига ва бошқа шахсларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланишларига тўғри келмайдиган, зид келадиган Ҳуқуқлар чегарасини белги- лайди, чеклайди, Ҳуқуқий таъкиклар мезонини белгилайди. Бундай Ҳуқуқий таъкиклар Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактнинг инсоннинг уз фикрларини огзаки, ёзма, босма ёки бошқа усулда ифода этиш Ҳуқуқини назарда тутувчи 19-моддасида курсатиб утилган. 19-модданинг 3-бандида айтиладики “ушбу Ҳуқуқлардан фойдаланиш алоҳида мажбурият- лар ва алоҳида масъулият юклайди”. У, уз навбатида қонун билан зарурий тарз- да белгиланган бир қанча таъкиклар мавжудки, улар: биринчидан, бошқа шахсларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиш; иккинчидан, давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби ва ахоли саломатлиги ва ахлоқ қоидаларини сақлаш максадида” такиклар қўйилиши мумкинлиги курсатиб утилган. Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактда ноинсоний, ноахлоқий ҳаракатлар — урушни, миллий, иркий ва диний нафратни таргиб қилувчи, камситишга чорловчи, душманлик ёки зурликни таргиб қилувчи (20-модда) ҳаракатларни таъкиклаш имкониятлари курилган. Худди шундай таъкиклар Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида хам мавжуддир. Иқтисодий, ижтимоий, маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактда хам истисно тарзида демократик жамиятнинг умумий манфаатларига мувофиклаштириш максадида ушбу Ҳуқуқларга чеклов қуйишга рухсат этади (4-модда). Хажм жихатдан мажбуриятлар Ҳуқуқларга ён беради. Истисноларсиз барча субъектларга тааллукли бўлган конституциявий бурч бўлиши мумкин эмас. Лекин, ён берилиши лозим бўлган Ҳуқуқлар куп (масалан, яшаш Ҳуқуқи). Ҳуқуқлардан фарқли уларок, айрим турдаги мажбуриятлар ажралмаслик хусусиятига эга эмас, улардан қонуний асосда озод бўлиш мумкин (масалан, ҳарбий хизматдан, баъ- зи турдаги соликларни тулашдан ва хок.). Ҳукук ва мажбуриятлар — Ҳуқуқнинг асосий элементидир. Ҳуқуқ ва бурчларда, нафақат, давлат мажбурий деб ҳисоблайдиган ахлоқ намуналари, стандартлари бириктирилади, балки шахс Ҳуқуқ лаёкатининг хажми (шахснинг Ҳуқуқий макомининг) хам белгиланади. Ҳукук субъектлилиги Ҳуқуқ лаёкатисиз мавжуд булмайди ва уларнинг алокаси аниқлаштирилган (соҳавий) табиат касб этади. Давлат шахс фуқаролик макомининг у ёки бу жихатини белгилаб берар экан, олдиндан Ҳуқуқий макоми хажмини (шахс Ҳуқуқ, эркинликлари ва бурчла- ри мажмуи) белгилайди, яъни шахс, субъектнинг мавжуд ёки юзага келувчи Ҳуқуқини бутун Ҳуқуқий маком хажми билан эътироф этади: агар давлат шахс- ни Ҳуқуқ субъекти сифатида тан олса, унга нисбатан Ҳуқуқ ва мажбурият- ларни юклайди. Бундай ҳолатда ҳар қайси шахсни истисносиз Ҳуқуқ субъекти сифатида санаш мумкин. Ҳуқуқ ва эркинликлар хамда бурчлардан кандай хажмда фойдаланиш аниқ бир шахснинг муомала лаёкати, жавобгарлик лаёкати ва бошқалардан келиб чиқиб белгиланади. Умумий назарияда шахс субъектлигининг асосий хусусияти унинг давлат томонидан Ҳуқуқ субъекти сифатида тан олинишидир. Қонуний манфаатлар, яъни тўғридан тўғри юридик Ҳуқуқ ва мажбуриятларда бириктириб қўйилмаган, лекин қонунга зид келмайдиган манфаатлардир. Манфаат, инсоннинг Ҳуқуқий муносабатлардаги ҳаракатлантирувчи кучидир, у шахснинг уз Ҳуқуқидан фойдаланишига нисбатан муносабатини белгилайди. Инсон Ҳуқуқларининг умумий назариясига мувофик, шахснинг Ҳуқуқий макомини бир неча турга бўлиш мумкин: биринчидан, умумий ёки конституциявий; иккинчидан, махсус; учинчидан, индивидуал. Умумий конституциявий Ҳуқуқий маком — субъектнинг ҳаётнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий тармокларидаги имкониятларини очиб беради. Индивиднинг ушбу макоми фуқаронинг Конституцияда белгиланган макоми сингари барча учун бир хил ва умумий ҳисобланади. Ушбу маком, Асосий қонун томонидан барчага ва ҳар кимга такдим этилган Ҳуқуқ ва мажбурият- лардан таркиб топади. Шунинг учун хам, уни яна шунингдек, фуқаронинг Конституциявий макоми дейиш хам мумкин. Фуқаронинг макоми — унинг давлат билан бўлган Ҳуқуқий алокасидан келиб чиқади — фуқаролик институти. Амалиётдаги мавжуд макомларни бўлиб булмайди: улар бир бири билан якиндан ўзаро богланган ва бир бирига боғлиқдир. Ҳар бир киши уз давлатининг фуқароси бўлиб, муайян катлам ёки гурухнинг аъзоси ва ўзига хос қайтарилмас шахс бўлгани учун хам бир вактни ўзида барча Ҳуқуқий сифатларга эга булади. Барчанинг умумий Ҳуқуқий макоми битта, махсус макомлар-куп, индивидуал макомлар эса, қанча фуқаро булса, шунчадир. Энг муҳими, ҳар ким ўзининг ҳолатини, уз Ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва уз урнини тўғри билиши керак. Шундай килиб, айтиш мумкинки, Ҳуқуқий маком — комплексли категория бўлиб, шахс ва жамият, фуқаро ва давлат, индивид ва жамоа муносабатини акс эттиради, шахснинг жамиятдаги реал ҳолатини белгилаб беради. Шахснинг Ҳуқуқий макоми ўзида шахснинг жамиятдаги урни ва ролини курсатиб берувчи Ҳуқуқ меъёрларида аниқ Ҳуқуқий мустахкамлаб қўйилган Ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятларнинг тизимини акс эттиради. Шахс- нинг Ҳуқуқий макоми икки жихатда тадқиқ қилинади: статик ва динамик- да, бу эса назарий бахслардан аниқ Ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи Ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларнинг мазмунини киритиш керак ёки кири- тиш керак эмаслигини айрим даражада “олиб қуйиш” имконини беради: Динамик ҳолатда бўлган шахснинг Ҳуқуқий макомини таҳлил қилиш шахснинг Ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларининг амалга ошириш масала- сини куриб чиқишда акс этади. Бундай амала ошириш хозирги замон шароит- ларида янги хислат ва хусусиятни касб этади. Шахснинг Ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини давлат томонидан кафолатланганлик даражаси, шунингдек ҳар бир шахснинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ўзининг Ҳуқуқий макомини тўлиқ хажмда амалга оширишни белгилаб беради. Маъмурий-мажбурий таъсир курсатиш чора-тадбирларига мулжалланмаган бундай бир жараённинг икки томони маъмурий-мажбурлов таъсири чораларини куриш учун эмас, балки шахснинг Ҳуқуқий фаоллигини қанчалик даражада курсатишга каратилгандир. Шу билан бир кайд этиш керакки, шахснинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, купрок унинг Ҳуқуқий макомини амалга ошириши чогида купрок қадриятларнинг муайян тизимидан, ижтимоий мухит таъсири остида қабул қилинган шахсий курсатмаларга боғлиқдир. Шахснинг ижтимоий мухитда ишлашига таъсир курсатишнинг самарадорлиги Ҳуқуқий макомнинг амалга ошириш жараёни, Ҳуқуқлар, эркинлик- лар ва мажбуриятлардан фойдаланишда, уларга риоя қилиш, ижро этиш ва куллашда шахснинг ижтимоий-Ҳуқуқий фаоллиги ижтимоий хусусият- нинг омиллари ва шароитларига боғлиқдир. Уларни ижтимоий институтлар- нинг куп даражали тизими сифатида тасаввур қилиш мумкин бўлиб, бу тизим- нинг асосий ва хал қилувчи халкаси давлат органлари ҳисобланади. Сиёсий- Ҳуқуқий соҳада шахснинг доимий равишда ўзини тута билиши бевосита дав- лат органларнинг фаолияти билан боғлиқдир, чунки бундай иштирок этиш- сиз шахснинг Ҳуқуқ, эркинликлари ва мажбуриятларини реализация қилиш жараёнини самарали амалга ошириб булмайди. Ўзини Ҳуқуқий жихатдан тўғри тута билиш, шахс томонидан Ҳуқуқий нормаларни, Ҳуқуқка бўлган ишончни катъий қабул қилиш куникмаларини ишлаб чиқиш нафақат давлат органларининг тасири оркали амалга оширилади, балки турли жамоат бирлашмалари ёки ННТларнинг ролининг етарли даражада экан- лиги билан хам боғлиқдир. Бу бундай жамоат бирлашмалари ёки ННТларнинг жамият сиёсий тизимида, давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишидаги урни, ахоли категория-ларини кенг даражада камраб олиши, ижти- моий фикр каби инсонларга кучли таъсир қилиш каби воситалардан фойдаланганлиги билан белгиланади. Ҳукуклар, эркинликлар ва мажбуриятларни амалга ошириш жараё- нида купгина аҳамиятни шахснинг сиёсий-Ҳуқуқий узлигини англаши- га, унинг индивидуал хусусият ва сифатларига, ижтимоий-сиёсий фаол- лигига каратиш лозимдир. Шахснинг Ҳуқуқий макомини кафолатланганлигига эътибор каратиш лозим, чунки Ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларнинг хакикий қадриятлиги авваломбор уларнинг амалга ошириш имкониятларини муҳофаза қилинганлиги билан фикр қилинади, шунинг учун хам кафолатлар муаммоси хозирги замон шароитларида алоҳида аҳамият касб этади. бирок кайд этиш керакки, инсон Ҳуқуқларининг бош кафолати — бу пировардида давлатнинг иқтисодий ахволидир. Ундан ташкари, конституцияда ва бошқа меъёрий-Ҳуқуқий хужжатларда мустахкамлаб қўйилган инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати фуқароларнинг онглилиги ва уз мустакил фаолияти ҳисобланади. Умумий ва махсус Ҳуқуқий (юридик) Ҳуқуқий каби икки гурухга бўлинадиган шахснинг Ҳуқуқ, эркинликлари ва мажбуриятлари тизимини куриб чиқилар экан, кайд этиш керакки, шахснинг Ҳуқуқ, эркинликлари ва мажбурияларини амалга оширишни таъминлаб берувчи, уларни бўзилишидан муҳофаза қилувчи Ҳуқуқий кафолатлар (Ҳуқуқий воситалар нормаларида мустахкамланган шакл- да) билан таъминланмаган шахснинг Ҳуқуқий макомини хакикий маком сифа- тида курмаслик керак. Анъанавий равишда купрок эътибор махсус юридик (Ҳуқуқий) кафолат- ларга берилади, айникса, агар Ҳуқуқ бўзилишини бартараф этишни таъмин- лаб бериш керак буладиган у ёки бу низоли вазиятни хал этиш тўғрисида гап кетган такдирда. Конституцияларда Ҳуқуқий кафолатларнинг етарли даражада кенг доираси келтирилган. Хам конституциявий, хам қонунчиликни бошқа кафолатларининг бутун хаммасини, фуқаролар, ҳар бир шахснинг Ҳуқуқ, эркинликлари ва мажбуриятларининг юридик кафолатларининг бутун бир яхлит тизимда куриш лозим. Юридик кафолатлар тўзилиши нуктаи назаридан бевосита шахснинг Ҳуқуқий ҳолатига киради. Шахс ва давлат ўртасида вужудга келадиган карама қаршиликларни хал қилишнинг усуллари принципиал аҳамият касб этади. Бунда кайд этиш керакки, жамиятни демократлаштириш йуналишида катта кадам давлат номидан унинг органлари ва мансабдор шахсларининг фуқаролар Ҳуқуқларини поймол этувчи ноқонуний ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилишининг тартиби белгиланганлиги, инсон Ҳуқуқлари буйича вакил институтини киритилиши билан боғлиқдир. Норма ижодкорлик ва шунингдек Ҳуқуқни куллаш фаолияти давомида вужудга келувчи карама қаршиликни суд томонидан куриб чиқиш шак- ли амалдорларнинг бошбошдоклиги, махаллийчиликка қарши хакикий кафо- лат бўлиб хизмат килади, цивилизациялашган фуқаролик жамиятида Ҳуқуқий давлат ғоясини жорий қилишнинг хакикий имкониятини беради. Суд оркали ҳимоя қилиш Ҳуқуқи инсоннинг муҳим, азалдан, ажралмас Ҳуқуқлари қаторига киради. Кейинги йилларда кучли, амалий натижали, тезкор ва ваколатли суд ҳимоясига бўлган эхтиёж анча купайди, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотлар шароитларида алоҳида жиддий аҳамият касб этди. Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқлари муаммосининг долзарблиги, нафақат мезон сифатида, балки ижтимоий ривожланишнинг йуналиши сифатида майдонга чиқаётган халкаро андозаларни Ҳуқуқий амалиётга киритиш билан хам бево- сита боғлиқдир. Шахснинг Ҳуқуқий макоми концепциясини тадқиқ қилиш давлат ва Ҳуқуқ назариясида, соҳавий юридик фанларда уз аҳамиятига эга бўлган ва хозирда хам уз аҳамиятига эга. Шахснинг Ҳуқуқий макоми муаммоси инсон Ҳуқуқлари назарияси ва амалиётининг таркибий қисми ҳисобланади. Мазкур муаммони хал этиш жамиятнинг олий қадрияти ҳисобланган шахснинг Ҳуқуқий ахволини такомиллаштириш йулларини аниқлашга имкон беради. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling