1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқларнинг тушунчаси, таркиби, турлари


Download 1.26 Mb.
bet12/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

4.3. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқларнинг тушунчаси, таркиби, турлари
Улар индивиднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини куллаб кувватлашга хамда норматив мустахкамлашга тааллуклидир, одамларга куркув ва етишмовчиликлардан озодликда яшай оладиган шароитларни яратиш максадида инсон- нинг меҳнат ва маиший турмуш тарзи, бандлиги, фаровонлиги, ижтимоий ҳимояланганлигининг қайси ахволда эканлигини белгилаб беради. Уларни руёбга чиқарилганлигининг хажм ва даражаси купрок иқтисодиёт ва ресур- ларнинг ахволига боғлиқ ва шунинг учун хам биринчи авлоднинг фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқларига караганда уларнинг амалга оширилиши кафолатла- ри камрок ривожланган.
Узок вакт мобайнида иккинчи авлод инсон Ҳуқуқларига иккинчи даражали Ҳуқуқлар сифатида каралди, бундай Ҳуқуқларни тартибга солишнинг имконияти салбий бахоланган. Бунинг сабаби, бу Ҳуқуқлар уларни таъминлаб бериш ва Ҳуқуқий ҳимоя қилиш буйича давлатга бевосита мажбурият тугдира олмаганлиги учун хам бу Ҳуқуқларни аниқ белгилаш ва Ҳуқуқий таснифлаш мумкин эмаслиги тўғрисидаги тасаввурларнинг устунлиги билан белгиланади. Кейинчалик бу тенденция ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий Ҳуқуқларни аҳамияти жихатидан тенг эканлигини инкор этиш билан алмашинилди.
Ижтимоий-иқтисодий Ҳуқуқларнинг ҳимояси ва халкаро-Ҳуқуқий тар­тибга солиниши 1948 йилда бошланган, уларнинг энг муҳимлари Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида мустахкамланган эди. Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси инсон Ҳуқуқлари ва уни ҳимоя қилишга доир халкаро хужжат бўлиб, БМТ томонидан ишлаб чиқарилган ва қабул қилинган. Бу тарихий хужжатнинг ишлаб чиқилиши ва эълон қилиниши инсониятнинг тарихий такдирида, давлатларнинг ички ва ташки сиёсатида, халкаро ташкилотлар, сиёсий партиялар ва ижтимоий ташкилотларнинг фао- лиятида муҳим аҳамиятга эга булди. Унда ишлаб чиқилган қоида ва хулосалар, тамойиллар ўзининг моҳияти ва мазмунига кура муккамал ишланган Ҳуқуқий меъёрларнинг умумлашган ифодаси ҳисобланади.
Бугунги кунда инсоннинг Ҳуқуқий статусини аниқлаш учун ижтимоий- иқтисодий Ҳуқуқларнинг аҳамияти шубхасиз. Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилингандан сўнг, уни ратификация килган давлатлар- нинг ҳисоботларини куриб чиқиш учун инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси таъсис этилди ва унинг натижасида иккита пакт қабул қилинди. Давлатларнинг ҳар иккала Пактда мавжуд бўлган Ҳуқуқ ва эркинликларга мунособатлари турли- чадир. Агар, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидани халкаро Пактнинг катнашчилари унда эътироф этилган Ҳуқуқларни аста секинлик билан тула бажариш мажбуриятини олишган булса, Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро Пактда катнашувчи давлатлар эса, ундаги бар­ча Ҳуқуқларни хурмат қилиш ва таъминлаш мажбуриятини олишган.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро Пактнинг 6-15-моддаларида меҳнат қилиш Ҳуқуқи (6-модда), адолатли ва кулай меҳнат шароити (7-модда), касаба уюшмалари тўзиш ва унга кириш (8-модда), ижтимо- ий таъминот Ҳуқуқи (9-модда), оилалик, оналик, болалик ва усмирликни кенг ҳимоя қилиш ва ёрдам бериш Ҳуқуқи (10-модда), етарли ҳаётий даражага эга бўлиш Ҳуқуқи (11-модда), жисмоний ва рухий согломликнинг энг юкори даражасига эришиш ва маълумот олиш Ҳуқуқи (12, 13-моддалар), маданий ҳаётда иштирок этиш Ҳуқуқи (15-модда) ва бошқа Ҳуқуқлар кайд этилган.
Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий Ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиш соҳасидаги мажбурияти прогрессив иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни олиб бориш, уз халкининг иқтисодий ривожланишда иштирокини тўлиқ таъминлаш, хаммага шу Ҳуқуқлардан фойдаланиш учун уз ресурсларидан фойдаланишда акс этади. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги маж- бурияти тараккийпарвар иқтисодий ва ижтимоий дастурларни руёбга чиқариш, уз халкини фойдали иқтисодий ривожланиш жараёнларида тўлиқ иштироки- ни таъминлаб бериш, уз ресурсларини мазкур Ҳуқуқлардан фойдаланишнинг барча имкониятларини такдим этиш учун ишлатишдан иборат ҳисобланади. Ижтимоий-иқтисодий Ҳуқуқ ва эркинликларни Ҳуқуқий тартибга солувчи ман- балар орасида асосий ролни халкаро-Ҳуқуқий нормалар уйнайди. Универсал нормалар БМТ Уставининг умумий принциплари (1-, 13-, 55-, 56-, 62- ва 68-мод- далари)да, Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларида (22-27-мод- далар), Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт нормаларида, Халкаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг конвенциявий стандартларида мавжуд. ХМТнинг мазкур соҳада 180 та конвенцияси қабул қилинган. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 70 га якин, Халкаро Меҳнат Ташкилоти томонидан — 200 дан ортиқ, ЮНЕСКО томонидан — 70 дан ортиқ, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан — 30 дан купрок, Европа Кенгаши томонидан — 160 дан зиёд ва бошқа минтакавий халкаро ташкилот- лар томонидан хам куплаб инсон Ҳуқуқларига оид декларациялар, пактлар, конвенциялар ва бошқа халкаро шартномалар қабул қилинди.
Шу соҳада Халкаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) 170 дан ортиқ Конвенци- ялар қабул қилинган. Ушбу хужжатлардан қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга: «Мажбурий меҳнат хакида» (1930 г.), «Адолатли рагбатлантириш тўғрисида» (1951 г.), «Меҳнат ва иш билан таъминлаш соҳасидаги камситиш тўғрисида» (1958 г.), «Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисида» (1964 г.), ва бошқалар.
Иқтисодий Ҳуқуқлар инсонга хўжалик фаолиятининг асосий восита- ларини эркин тасарруф қилишни таъминлаб беради. Уларга қуйидагилар тааллуклидир:
меҳнат қилишга бўлган Ҳуқуқ; мулкка бўлган Ҳуқуқ; тадбиркорлик Ҳуқуқи; иш ташлаш Ҳуқуқи ва бошқалар.
Ундан ташкари, меҳнаткашлар хамда иш берувчилар уз манфаатлари- ни ҳимоя қилиш учун миллий ёки халкаро ташкилотларга эркин бирлашиш Ҳуқуқига эгадир.
Ижтимоий Ҳуқуқ инсонга муносиб ҳаёт даражаси хамда ижтимоий ҳимояланишни таъминлаб беради. Асосийлари қуйидагилар ҳисобланади: ижтимоий таъминотга бўлган Ҳуқуқ; ижтимоий сугурта, пенсия таъминоти, тиббий хизмат курсатиш.
Ижтимоий таъминот Ҳуқуқининг моҳияти (ёши, касаллик ҳолати, ноги- ронлиги, бокувчисининг йукотганлиги, болаларни тарбиялаш ва қонун билан ўрнатилган бошқа ҳолатлар буйича) шундан иборатки, давлат объектив ҳолатлар туфайли ишлаш ва меҳнатидан фойда олиш лаёкати ёки имкониятидан махрум бўлганларга (тўлиқ ёки қисман), шунингдек, болалар тугилиши ва уларни тар- бияси билан боғлиқ холда оилаларга ёрдам курсатиш учун фуқароларига етарли маблагларни такдим этишни кафолатлайди. Мазкур Ҳуқуқларни мажмуи Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 22- ва 25-моддаларида, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги пактнинг 9-12-моддаларида, Бола Ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 26-моддасида мустахкамланган.
Бу Ҳуқуқни амалга ошириш бошқа Ҳуқуқларни, шу жумладан коникарли ҳаётий даража, оилани муҳофаза қилиш ва унга ёрдам курсатиш, оналик ва бола- ликни ҳимоя қилиш, жисмоний ва рухий согликнинг нисбатан юкори даража- сига бўлган Ҳуқуқларни руёбга чиқариш билан боғлиқдир. Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида — “Ҳар ким инсон ўзининг хамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш дара- жасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озик-овкат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга хамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бева- лик, карилик ёки унга боғлиқ булмаган шароитларга кура тирикчилик учун маблаг булмай колган бошқа холларда таъминланиш Ҳуқуқига эга” (25 мод- да) деб курсатилган.
Маданий Ҳуқуқлар инсоннинг маънавий ривожланишини кафолатлайди, ҳар кандай индивидга сиёсий, маънавий, ижтимоий ва маданий тараққиёт- нинг фойдали иштирокчиси бўлишга ёрдам беради. Уларга қуйидагилар тааллуклидир:
• таълим олиш Ҳуқуқи;
• маданий қадриятлардан фойдаланиш Ҳуқуқи;
• жамиятнинг маданий ҳаётида эркин иштирок этиш Ҳуқуқи,
• ижод қилиш Ҳуқуқи,
• илмий тараққиёт натижаларидан фойдаланиш ва уларни амалий куллаш Ҳуқуқи ва бошқалар.
Таълим олиш Ҳуқуқи буйича халкаро стандартларнинг асослари Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 26-моддаси ва Иқтисодий, ижти­моий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактнинг 13-моддаси- да шакллантирилган. Мазкур хужжатларда таълим олиш Ҳуқуқи, барча учун мажбурий ва бепул бошлангич таълимни тўлиқ амалга ошириш; урта, урта-махсус ва олий таълимга бўлган имконият; ота-оналарнинг уз бола- лари учун мактаб танлаши эркинлиги ва болаларини уз эътикодларига мос равишда диний хамда ахлоқий тарбиялашини таъминлаб беришининг шарт- лари курсатиб утилган.
Халкаро-Ҳуқуқий нормалар, яна шунингдек таълимнинг қуйидаги устувор максадларини белгилаб беради: инсон шахсияти ва унинг қадр- қимматини тула ривожлантириш, инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларига хурмат, таълимнинг зарурлиги, эркин жамиятнинг фойдали иштирокчилари бўлиш имкониятини яратиш, барча миллатлар, этник ва диний гурухлар ўртасида ўзаро тушуниш, багрикенглик ва дустликка кумаклашиш.
Маданий Ҳуқуқларнинг мазмуни ва уларни амалга оширишнинг кафо- латлари ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган қатор тавсияномалар (1968, 1980, 1982)да ривожлантирилган ва тулдирилган. Уларда, хусусан, уз маданиятини ривожлантириш ҳар бир халкнинг Ҳуқуқи ва бурчи ҳисобланиши; анъанавий маданиятни асраш ва ривожлантиришга бўлган бир хил Ҳуқуқка барча миллатлар, озчиликни ташкил этувчи миллатлар, этник гурухлар хакли эканлиги; ҳар бир инсонга билимлардан ва барча халкларнинг санъати ва адабиётидан рохатланиш, ер шарининг барча қисмларида фан тараққиётида иштирок этиш, унинг неъматларидан фойдаланиш ва мада­ний ҳаётни бойитиш имконияти таъминлаб берилиши лозимлиги; дав - лат маданиятни демократлаштириш буйича, маданиятга бўлган Ҳуқуқни таъминлаш ва унинг натижаларида бирор бир чеклашларсиз иштирок этиш кафолатлари буйича чоралар қабул қилиши лозимлиги; давлатнинг ижод эркинлигини ҳимоя қилиши, ижод ходимларига ёрдам курсатиши лозим- лиги, уларнинг уз касаба уюшмаларига ва танловига кура ижодий уюш- маларни ташкил этишга бўлган Ҳуқуқларини таъминлаб бериши лозим- лиги кайд этилган.
Инсоннинг маданий Ҳуқуқларини рагбатлантириш ва ҳимоя қилиш бевосита халкаро ихтисослашган ташкилот — ЮНЕСКОнинг вазифаларига доирасига киради. Бу ерда шикоятларни қабул қилувчи бўлган асосий тўзилма — Конвенциялар ва тавсияномалар буйича Қўмита ҳисобланади. Қўмита куриб чиқилган шикоятлар ва улар буйича қилинган тавсияномалар буйича ЮНЕСКОнинг Ижроия кенгашига, унинг ҳар бир сессиясида маъруза- лар такдим этади. ЮНЕСКОнинг ваколатига таълим олиш Ҳуқуқи, илмий ютуклардан фойдаланишга бўлган Ҳуқуқ, маданий ҳаётда тускинликларсиз иштирок этиш Ҳуқуқи, ахборот олиш Ҳуқуқи, шунингдек уз фикрига эга бўлиш ва уни билдириш Ҳуқуқи ва бошқа шу кабилар киради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қуйидаги иқтисодий, ижтимоий Ҳуқуқлар белгиланган:
• иқтисодий фаолият эркинлиги Ҳуқуқи (53-модда);
• мулк Ҳуқуқи (36-модда);
• меҳнат ва таътил Ҳуқуқи (37-, 38-модда);
• ота-она ва болаларнинг бир бирига гамхурлик қилишга тенг Ҳуқуқ ва бурчлари (64-, 66-модда);
• ижтимоий таъминот Ҳуқуқи (39-модда);
• малакали тиббий хизмат олиш Ҳуқуқи (40-модда);
• таълим олиш Ҳуқуқи (41-модда).
Эгалик Ҳуқуқи асосларига меҳнат фаолияти, шунингдек мулкни буюртма буйича яратиш, ривожлантириш ва эгалик қилиш, давлат мулкини хусусий- лаштириш; мерос ва бошқа қонунга хилоф булмаган асослар киради.
Иқтисодий, ижтимоий, маданий Ҳуқуқлар уз Ҳуқуқий ривожланишини Ўзбекистоннинг бир қатор зарур қонунларда уз ифодасини топган. Шулардан Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Оила кодекси, Уй-жой кодекси, “Таълим тўғрисидаги”, “Пенсия таъминоти тўғрисидаги”, “Согликни сақлаш тўғрисидаги”, “Бола Ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги” қонунларини айтиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қуйидаги маданий Ҳуқуқлар мустахкамланган:
• ижод қилиш, маданий ҳаётда иштирок этиш Ҳуқуқи (42-моддат);
• таълим олиш Ҳуқуқи (41-моддат).
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасида “Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютукларидан фойдаланиш Ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига гамхурлик килади”, деб мустахкамлаб қўйилган.
Ҳар кандай фуқаро маданий соҳада уз кобилияти ва имкониятларини курсатиш Ҳуқуқларига эга. Ундан ташкари, фуқароларнинг маданий ҳаётда иштирок этиш эркинлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида мустахкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 42-моддасида “Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютукларидан фойдаланиш Ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига гамхурлик килади” дейилган.
Ўзбекистонда 140 дан ортиқ миллий марказлар уз фаолиятларини амалга оши- ради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 13 январда- ги №10-сонли Қарори билан Республика байналминал маданий маркази таъсис этилган. Марказ миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиклаштиради, уларга амалий ва услубий ёрдам курсатади ва шу билан мамлакатимизда яшаёт- ган турли миллатлар ва элатлар вакилларининг эхтиёжларининг кониктиришда фаол иштирок этмокда.
1998 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги Фармойиши, Ўзбекистон Респуб- ликаси Вазирлар Махкамасининг “Узбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлаш- масини тўзиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Хозирги вактда бирлашма таркибида 37 та профессионал театрлар ва куплаб театр-студиялар ишламокда.
Маданият ва спорт ишлари буйича вазирлик тасарруфида 85 та музей ишлаб турибди. Музей тупламлари бир ярим миллион музей предметларидан иборат- дир. Булар тарихий хужжатлар, археология, этнография, нумизматика предметлари, амалий санъат махсулотлари, хайкалтарошлик, рассомчилик, графика ва бошқалардир. Ўзбекистонда 5735 та кутубхона ишлаб турибди.
Ўзбекистондаги маданий мерос объектлари миллий бойликлар ҳисобланади ва улар давлат муҳофазаси остидадир.
2001 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, купайтириш ва улар­дан фойдаланишга оид муносабатларни тартибга солади.
Маданият соҳасида халкаро алокалар ва ҳамкорлик давлат даражасида қабул қилинадиган қонунчилик, шунингдек Президент фармойишлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари каби шунга ухшаш тегишли хужжатлар ва бошқа чора- тадбирлар асосида рагбатлантирилмокда ва ривожлантирилмокда.
Ўзбекистон Республикасиннг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида халкаро ҳамкорлик олиб бориш кузда тутилган.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling