1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


-мавзу: ХОЗИРГИ ЗАМОНДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ АСОСИЙ ХАЛКАРО ХУЖЖАТЛАРНИНГ ТАВСИФИ


Download 1.26 Mb.
bet13/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

5-мавзу: ХОЗИРГИ ЗАМОНДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ АСОСИЙ ХАЛКАРО ХУЖЖАТЛАРНИНГ ТАВСИФИ


5.1. Хозирги замонда инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги асосий халкаро хужжатларни қабул қилишдаги шартлар
Хозирги замонда инсон Ҳуқуқлари муҳим урин тутади. Ҳар кандай ривожлан- ган демократик жамият куришда уларнинг ролини ошириб юбормаслик лозим. Бизнинг фикримизча, Ҳуқуқий давлат курилишидаги асосий шартлардан бири бу жамиятда инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини кенгайтириш хамда ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Унчалик узок булмаган утмишда хам инсон Ҳуқуқлари факатгина ички давлат органлари доирасида тартибга солинган. Ҳар бир давлат уз юрисдикция- сида бўлган фуқаро ва шахсларнинг Ҳуқуқ ва эркинликлари хажмини факат узларигина хал қилиш Ҳуқуқига эга деб ҳисоблар эдилар. Хаттоки, БМТ ташкил қилинган илк кунларда хам давлат ички органлари бу соҳадаги асосий ман- балар ҳисобланар эди.
Умуман Ҳуқуқни, айникса инсон Ҳуқуқларини у ёки бу жамиятда хукмронлик килаётган мафкура, сиёсат ва ахлоқий маданиятдан ажратиб урганиш мумкин эмас. Шунинг учун хам давлатлар мазкур соҳада инсон Ҳуқуқлари масаласини юкоридаги воситалар асосида тартибга солишган хамда БМТнинг инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги стандартларини уз ички ишига аралашиш деб ҳисоблаганлар.
Бир қатор мамлакатлар узларининг расмий баёнотларида БМТ уставига асосан муайян инсон Ҳуқуқларига иркий, жинсий, тил ва диний камситишларсиз риоя қилинишини таъминлашда давлат юрисдикциясини рад килдилар.
Бошқа гурух давлатлар эса БМТ Уставининг юридик мажбурийлигини тан олиш- ган холда давлат суверенитети тушунчасини мутлаклаштиришиб, инсон Ҳуқуқлари соҳаси бутунлай давлат ички ваколатида деб ҳисоблашларини билдиришди1.
Купгина халкаро Ҳуқуқшунослар уз давлатлари мафкурасини акс эттирган холда инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини тартибга солиш давлатнинг мутлак ички иши, халкаро хамжамиятнинг иши эмас, деб ҳисоблар эди.
1 Мисол учун, собик СССР мазкур масалада макбул булмаган позицияни эгаллаган эди, бу эса 1948 йили БМТ Бош Ассамблеясида Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилишда бетараф бўлишига асосий сабаблардан бири эди.
Иккита жаҳон уруши, унлаб минтакавий ва махаллий урушлар, ядро уруши хавфи, атроф-мухит муаммоси ва бошқа глобал муаммолар ечимини топиш учун давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун катта-кичиқ ури- нишларнинг бошланишига сабаб булди. Натижада эса, инсон Ҳуқуқлари хам ички Ҳуқуқ билан, хам халкаро Ҳуқуқ билан, тартибга солинадиган булди. Бунинг далили сифатида асосий инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини тартиб- га солувчи халкаро принципларнинг аниқлаштирилиши ва ривожлантирили- ши хамда мазкур соҳада давлатлар уз зиммасига олган мажбурият-ларининг бажарилиши юзасидан назорат механизмларининг ташкил қилинганлигини курсатиш мумкин.
Инсон Ҳуқуқлари соҳасида халкаро Ҳуқуқ ролининг ошишига асосий сабаблардан бири Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро пактлар ва мазкур соҳада бошқа халкаро конвенцияларнинг қабул қилинишидир.
Купгина халкаро Ҳуқуқшунослар Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини фуқароларнинг асосий фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқларини оддийгина эълон килган хужжат, деб узок бахслашдилар. Ҳаёт Декларациянинг қабул қилиниши, оддийгина ишора эмас, балки ундаги Ҳуқуқлар халкаро хамжамиятнинг инсон Ҳуқуқлари соҳасида муҳим халкаро битимларни қабул қилишда мустахкам халкаро — Ҳуқуқий таянч муомала кодекси бўлиб хиз­мат килганлигини курсатди.
Тадқиқотлардан бирида таъкидлаб утилганидек, “1948 йилдан сўнг қабул қилинган 90 дан ортиқ миллий конституциялар ўзида декларация қоидаларини акс эттиради ва (ёки) унинг таъсири остида мазкур қоидалар киритилган”2.
Юкорида таъкидлаб утилганидек, Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларация- си инсон Ҳуқуқлари буйича бошқа келишувларнинг қабул қилинишига кенг йул очиб берди. Ушбу келишувлар ичида марказий уринни инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро пактлар эгаллайди. Уларнинг қабул қилиниши натижасида инсон Ҳуқуқлари соҳасида принцип ва қоидаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бора- сида янада сифатли боскичга кутарилди. Инсоният тарихида биринчи марта деярли бир пайтда Пактларни имзолаган барча давлатлар учун мажбурий бўлган инсон фуқаролик-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий Ҳуқуқларининг улкан доирасини тартибга солувчи иккита халкаро хужжат қабул қилинди.
Мазкур Пактлар билан мустакиллигини даъво килаётган халкларнинг уз такдирини ўзи белгилаш Ҳуқуқи тан олингандан сўнг, бу рухан эзилган халклар кулидаги мустакиллик учун кураш йулидаги кучли куроллардан бирига айлан- ди. Миллий-озодлик ҳаракатлари таъсири остида киритилган халкларнинг уз такдирини ўзи белгилаш моддасининг пайдо бўлиши халкаро хамжамият томонидан эски халкаро Ҳуқуқда фундаментал узгаришга асос булди хамда жаҳон халклари ва миллатлари ўртасидаги тенг муносабатларнинг таъминланишига асос булди. Яшаш Ҳуқуқи, адолатли судга бўлган Ҳуқуқ, меҳнат қилиш Ҳуқуқи, дам олиш Ҳуқуқи ва бошқа бир қатор асосий Ҳуқуқлар бугунги кунда купгина давлатларнинг конституцияларида ўзининг мустахкам урнини топган.
Биринчи марта инсон Ҳуқуқларига оид пактларда индивид бевосита халкаро назорат қилувчи органлар томонидан рухсат этиладиган Ҳуқуқларини ҳимоя киладиган ва халкаро Ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалиги белгиланди.
Инсон Ҳуқуқлари буйича пактларнинг муҳим ютукларидан бири мазкур хужжат орка ли давлатларнинг шу кои да бу йича уз зиммасига олган маж- бу риятларини бажарилишини назорат қилувчи муассасаларнинг ташкил қилиниши булди. “Унинг ташкил қилиниши ва фаолият олиб бориши маз- кур асрнинг иккинчи ярмида инсон Ҳуқуқларини халкаро микёсда тартибга солишда сезиларли ютуклардан биридир”1. Назорат институти халкаро Ҳуқуқда янги ходиса бўлиб, унинг ташкил топиш жараёни бир қатор давлатлар томонидан катта қаршиликка учради. Муаммо шунда эдики, “назорат” тушунча­си, ушбу назорат объекти ҳисобланувчи у ёки бу мажбуриятнинг бажарилиш жараёнидаги элементларининг таъсирини уз ичига оларди. Бошқача айтган- да, назорат ижро жараёнида ўзининг у ёки бу даражадаги аралашувини келти- риб чиқаради. Давлатлар халкаро муносабатларга киришар экан, узларининг ички ишларидаги суверенитетини сақлайди, халкаро органларнинг назорати эса уларнинг ички ишига аралашуви, деб ҳисобланарди. Бирок, халкаро муно- сабатларнинг ўзига хослиги ва инсон Ҳуқуқларининг катта аҳамияти халкаро хамжамиятнинг ушбу масалада мувозанатга келишишига ва давлатларнинг мазкур соҳада уз зиммаларига олинган мажбуриятларини уз иродаси билан зиммасига олишига, халкаро назорат органлари эса факатгина инсон Ҳуқуқлари соҳасида давлатларга тегишли кумакларни бериб, маслахат беришини таъминлади. Хозирги шароитда халкаро назорат органларининг роли ошмокда. БМТ ва бошқа халкаро конвенциявий органлари назорат ташкилотларининг фаолиятидаги ваколат ва вазифаларига борган сари купрок эътибор каратилмокда.
Айтиб утилганидек, халкаро муносабатларда зарур пайтда ҳаётга мажбу- рий тадбик қилиш учун халкаро Ҳуқуқнинг принцип ва нормаларини амалга оширувчи давлат тизими устидан назорат қилувчи орган йук. Шунинг учун давлатлар халкаро назорат механизмини яратиш йулларини назарда тутганлар ва бу зарурат инсоният такдирига жиддий хавф тугдирганда халкаро Ҳуқуқ ижодкорлигини кенгайтириш, халкаро алокаларни такомиллаштириш, глобал муаммоларнинг пайдо бўлишидан келиб чиқади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling