1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти
Жиноят процессида умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқлари принциплари ва нормалари
Download 1.26 Mb.
|
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi
5.6. Жиноят процессида умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқлари принциплари ва нормалари
Узбекистан Конституцияси Мукадиммасида халкаро Ҳуқуқ нормалари- нинг миллий қонунчиликдан устун туришини тан олинади. Бундан ташкари, Жиноий-процессуал кодексда агар Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномасида қонунда назарда тутилган қоидалардан узга қоидалар белгиланган булса, халкаро шартнома қоидалари-нинг қўлланиши мустахкамлаб қўйилган. Шунга асосан Ўзбекистон Конституцияси ва Жиноий-процессуал кодекси халкаро Ҳуқуқни инсон Ҳуқуқларини ҳимоялаш давлат ички тизимининг манбаи деб тан олади, деган хулосага келиш мумкин. Шу уринда жиноят процесси фанида “халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари” категориясининг ноаниқлиги ва ишлаб чиқилмаганлигини кайд этиш максадга мувофик. Хрзирги кунга кадар расман шархланган актларда хам “халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип- лари ва нормалари” категориясининг мазмуни очиб берилмаган. “Халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари”нинг мавжудлигини ва аниқ норматив мазмунини ойдинлаштириш масаласи хатто хукушунос олимлар урасида хам куплаб бахс-мунозараларни келтириб чиқармокда. Бундай вазиятнинг юзага келишига бир қатор омиллар, хусусан юридик адаби- ётларда “халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормала- ри” тушунчасининг моҳияти хакидаги фикрларнинг таркоклиги сабаб булмокда. Шу муносабат билан принципиал аҳамиятга эга бўлган қуйидаги бир неча масалаларни хал этиш зарурияти тугилади: биринчидан, халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нор- малари дейилганда нима тушунилади? иккинчидан, ушбу принцип ва нормалар айнан қайси халкаро-Ҳуқуқий хужатларда мустахкамланган? Кайд этиш жоизки, тарихан халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ифодалашнинг бир неча шакллари вужудга кел- ган. Халкаро-Ҳуқуқий одат ва халкаро шартнома ушбу шакллар орасида энг асосийлари деб тан олинган. Халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларининг белгилари сифатида қуйидагиларни курсатиш мумкин: биринчидан, ҳар кандай халкаро Ҳуқуқ нормаси каби, умумэътироф этил- ган норма хулк-атвор қоидалари бўлиб, унинг мазмуни давлатларнинг хохиш- иродаларини мувофиклаштириш натижасида белгиланиб, улар томонидан шу куринишда уз хохишларига кура қабул қилинади; иккинчидан, умуэътироф этилган нормалар бу турли мамлакатлар учун умумий бўлган Ҳуқуқ нормалари бўлиб, улар турли давлатлар томонидан тан олинади; учинчидан, умумэътироф этилган нормалар барча давлатларни камраб ола- диган ёки камраб олиши зарур бўлган Ҳуқуқий тизим элементларидир. Булар барча давлатлар учун умумий бўлган, ушбу давлатларнинг барчаси учун бир- дек қўлланадаган халкаро Ҳуқуқ нормаларидир. Мазкур белгиларни ҳисобга олган холда мазкур тушунчага қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: Умумэътироф этилган норма — давлатлар ҳамкорлигининг эришилган даражасини мустахкамловчи, юзага келган муаммоларни ечишда ўзаро мафаатлардорликни таъминлайдиган ва барча ёки купчилик давлатлар томонидан умумий деб тан олинадиган хулк-атвор қоидаларидир. Барча учун умумий бўлган нормалар, биринчи навбатда, хукуматлараро универсал ташкилотлар (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган муассасалари, Интерпол ва бошқалар) ва бутунжаҳон конференциялари доирасида қабул қилинадиган хужжатлардан урин оласа, махаллий норма- лар асосан худудий ташкилотлар ва конференцияларнинг (Америка давлатла- ри ташкилоти, Европа кенгаши, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) хужжатларида акс этади. Барча дунё халкларининг жамоавий тажрибаси ва умумий меросидан ажра- тиб олинган Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро пактлар инсон Ҳуқуқлари соҳасида барча халклар ва давлатлар учун умумий бўлган хулк-атвор стандартларини ташкил этадилар. Халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари қуйидаги учта манбада мустахкамлаб қўйилган: БМТ Низоми, 1970 йилда қабул қилинган Халкаро Ҳуқуқ принциплари декларацияси ва 1975 йилда қабул қилинган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик буйича кенгашнинг хулоса акти. Таъкид- лаш жоизки, умумэътироф этилган принциплар ўзаро алокадорлик белгила- рига эга. Масалан, 1970 йилда қабул қилинган Халкаро Ҳуқуқ принциплари декларациясида айтилишича, “... талкин этиш ва куллашда принциплар ўзаро алокадорликдадирлар ва ҳар бир принцип бошқа барча принциплар куршовида куриб чиқилиши лозим”. Шунинг каби ЕХХКнинг хулоса актида таъкидла- нишича баён этилган принципларни “куллашда ҳар бири бошқаларини эъти- борга олган холда талки этилади”. 1970 йилги Халкаро Ҳуқуқ принциплари декларацияси ва 1975 йилги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг хулоса акти мазмунларининг таҳлили халкаро Ҳуқуқнинг қуйидаги умумэътироф этилган принципларининг ўзаро алокадорликда эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради: 1) ўзаро тотувликда ҳаёт кечириш; 2) куч ишлатиш ёки куч билан цурцитишдан ўзаро воз кечиш, ички ишларга аралашмаслик; 3) халцаро низоларни тинч йул билан уал этиш; 4) давлатлараро уамкорлик; 5) тенг ҳуқуқлилик ва уз тацдирини ўзи белгилаш; 6) давлатларнинг суверен тенглиги; 7) давлатлар томонидан мажбуриятларнинг сидцидилдан бажарилиши; 8) давлатлар уудудларининг дахлсизлиги; 9) инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига уурмат. Халкаро Ҳуқуқ принципларининг умумэътироф этилган нормалар урасидаги ўзига хос урнини алоҳида кайд этиш лозим. Бу халкаро Ҳуқуқнинг энг муҳим, энг умумий, умумэътироф этилган императив нормаларидир. Улар халкаро Ҳуқуқнинг энг барқарор узагини ташкил этиш билан бирга халкаро қонунчиликнинг мезони хам ҳисобланади. Барча халкаро шарномалар ва одат- лар юридик жихатдан хакикий ва мажбурий бўлиши учун халкаро Ҳуқуқнинг асосий принципларига мос келиши лозим, уларнинг мазмунида ноаниқлик бўлган такдирда, уларни асосий принциплардан келиб чиқкан холда талкин этиш керак. Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги барча халкаро-Ҳуқуқий хужжатларни икки- та катта гурухга бўлиш мумкин — декларациялар ва конвенциялар (пактлар). Декларация (лотинча ғэълон қилиш, эътироф этиш) мажбурий кучга эга эмас, бу — тавсиялардир. Унда инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги асосий принциплар, дастурий қоидалар эътироф этилади. Конвенция (лотинча - шартнома, келишув) — бирор бир махсус масала юзасидан халкаро келишув бўлиб, одатда у унга кушилган (имзолаган, ратификация килган) давлатлар учун мажбурий кучга эга булади. Пакт — конвенциянинг ўзи, лекин мазмунан хилма хил. Ўзбекистон Республикасининг инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларига оид халкаро шартномалари мамлакатнинг Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинади. Ўзбекистон учун халкаро шартноманинг кучга киритилиши жараёни уни расман эълон қилиш билан якун топади. Ўзбекистон учун кучга кирган, яъни ратификация қилинган ва тегишли тар- тибда эълон қилинган халкаро шартномалар юридик жихатдан мажбурий актлар ҳисобланиб, улардаги умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқлари принциплари ва нормалари Ўзбекистон жиноят процессида акс эттирилган бўлиши лозим. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling