1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро стандартлар имплементацияси


Download 1.26 Mb.
bet23/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

6.2. Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро стандартлар имплементацияси
Имплементация (халкаро Ҳуқуқнинг) англ. - халкаро-ҳуқуқий нормаларни миллий қонунларга ва қонуности хужжатларга транс­формация қилиш йули билан давлат ички даражасида халкаро мажбуриятларни фактик амалга оширмок. Айрим давлатларда ратификация қилинган халкаро шартномалар автоматик тарзда миллий қонунчиликнинг қисмига айланади.
Агар, халкаро шартномада кону нда кузда ту тилганидан бошқа қоида ўрнатилган булса, унда халкаро шартнома қоидаси қўлланилади. Мисол учун, Узбекистан Республикаси Конституцияси мукаддимасида умумэътироф этил- ган халкаро Ҳуқуқ нормаларининг устуворлиги курсатиб утилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида шундай деб курсатиб утилган, “Ўзбекистон Республикаси халкаро муносабатларнинг тула Ҳуқуқли субъекти- дир. Унинг ташки сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмас- лик ёки куч билан таҳдид килмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йул билан хал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халкаро Ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.”
Миллий Ҳуқуқ халкаро Ҳуқуқ билан ўзаро таъсир масалаларига янада купрок эътибор каратиб келмокда. Шу билан бир қаторда, у яна шунингдек халкаро мажбуриятларни миллий даражада руёбга чиқариш усулларини аниқлаштириб олиш давлатнинг ваколатига киради, деган тушунчадан келиб чиқади.
Халкаро ҳамкорлик қилишнинг асоси конституциявий Ҳуқуқ билан белгиланади. Мазкур Ҳуқуқ хамда уни куллаш амалиётини таҳлил қилиш шуни тасдиқламокдаки, халкаро Ҳуқуқ давлат ички муносабатларни тартибга солишга ярамаганидек, миллий Ҳуқуқнинг ҳаракат механизми хам халкаро муносабат- ларни тартибга солиш учун ярамайди. Шунинг учун хам “халкаро Ҳуқуқ нор- маларининг бевосита ҳаракат қилиши” деган тушунча шартли хусусият касб этади ва бу нормаларга миллий Ҳуқуқ билан тегишли юридик кучи берилга- нидан кейин бевосита қўлланилишини билдиради.
Айрим мамлакатларнинг конституциялари, мисол учун Франция консти- туциясида, халкаро Ҳуқуқнинг устуворлигини ва халкаро Ҳуқуқни бевоси­та таъсир курсатишини эътироф этади, деган фикрлар билдирилади. Фикримизча, бундай эмас. Конституциялар мавжуд халкаро Ҳуқуқни эътироф этма- ган холда, уларни ўзи ўрнатган. Бошқача суз билан айтганда, мазкур масала- ни хал қилиш — миллий Ҳуқуқнинг ваколатидир.
Шундай килиб, жисмоний ва юридик шахслар иштироки билан боғлиқ муносабатларнинг тартибга солишга лаёкатли бўлиш учун халкаро Ҳуқуқда мавжуд бўлган қоида белгиланган тартибда мамлакатнинг Ҳуқуқий тизимига кириши лозим. Одатда, бу жараён трансформация деб номланиб, унда халкаро Ҳуқуқ нормаларини миллий Ҳуқуқ нормаларига айланиши кузда тутилади. Дакикатда эса, халкаро Ҳуқуқ нормаси узгармаган холда уз макомини сақлаб колади. Унинг мазмуни, қоидасига эса миллий Ҳуқуқ нормаси макоми бери- лади. Аслини айтганда хам, гап халкаро Ҳуқуқ нормаларини миллий Ҳуқуқ ёрдамида имплементацияси тўғрисида бормокда.
Шартномани ратификация қилиш — бу халкаро шартномани мазкур дав- лат учун мажбурий эканлигини тасдиқлаб берадиган, унинг ички Ҳуқуқига мувофик қабул қилинувчи давлат олий ҳокимиятининг хужжатидир. Рати­фикация ёки давлат бошлигининг ўзи томонидан, ёки давлатнинг олий қонун чиқарувчи органи (парламент ёки бошқа унинг урнини босувчи орган) томо- нидан биргаликда амалга оширилади. Шартномани қабул қилиш, тасдиқлаш ёки унга кушилиш хужжатлари тўзилиб бўлинган бўлиб, бундай ҳаракатларни амалга ошириш оркали уларда иштирок этишига рухсат берувчи шартномалар- га тааллуклидир. Улар асосида ратификация хужжати мавжуд бўлиб, тегиш­ли хужжатларни алмашилгандан ёки уларни депозитарияда сақлаш учун топ- ширилгандан сўнг, юкорида курсатиб утилганидек номланади.
2012 йилнинг бошига келиб, Ўзбекистон Республикаси 500 дан ортиқ куп томонлама ва иккитомонлама шартномалар ва келишувларни тузган, 200 га яқин муҳим халқаро конвенциялар ва шартномаларга, шу жумладан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини уимоя қилиш соуасида 70 дан ортиқ шартно- маларга цушилган.
Халкаро Ҳуқуқни миллий Ҳуқуқда мустахкамлаш ва амалга ошириш соҳасидаги миллий қонунчиликнинг таҳлили, республиканинг соҳавий қонунчилиги асосан халкаро шартномалар нормаларини миллий қонунларга нисбатан устуворлигини эътироф этиши нуктаи назаридан келиб чиқаётганлигини курсатмокда. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги Конституция ва халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари хамда мазкур Кодексдан иборатдир.
Императив шаклда Жиноят-ижроия кодекснинг 4-моддаси қуйидагича баён этилган: “Жиноят-ижроия қонун хужжатлари халкаро Ҳуқуқнинг жазони ижро этиш ва махкумлар билан муомалада бўлишга тааллукли принциплари ва нормаларини инобатга олади.
Жиноят-ижроия қонун хужжатларининг нормалари махкумларни қийноқка солиш ва бошқа инсонийликка зид ёки камситувчи муомала турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги халкаро хужжатларга зид бўлиши мумкин эмас.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномасида жиноят-ижроия қонун хужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган булса, халкаро шартноманинг қоидалари қўлланилади”.
Купинча халкаро Ҳуқуқ нормаларига бутунлай хавола этувчи тахрир ишлатилади. Мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодексининг 9-моддаси варианти купрок учрайди: «Агар Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун хужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган булса, халкаро шартно- ма қоидалари қўлланилади».
Бу ерда факат куллашнинг устуворлиги тўғрисида гап кетмокда, яъни шарт- нома қонун қоидасини бутун ҳаракатга таъсир этмасдан, факат аниқ бир ҳолатга нисбатан “бошқача қоида”ни ўрнатмокда, яъни аниқ бир ҳолат учун истисно килмокда. Бу ҳолатда шартнома қонун устидан устуворликка эга эмас, балки устуворликни аниқ бир ҳолатга куллаш тўғрисидагина гап бормокда. Бу эса, қонун қоидасини бекор қилиши ёки узгартиши мумкин бўлган “бошқача қоида” борлигини кузда тутишга асос борлигини билдирмокда, аммо, аниқ бир ҳолат учун истисно килмаяпти.
Меҳнат, Ер кодекслари каби норматив хужжатларда, мисол учун аниқ ҳолатлар учун халкаро шартномаларни куллашнинг устуворлиги аниқ мустахкамлаб қўйилган. 1995 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномалари тўғрисида”ги Қонунига кура “Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномаларига халкаро Ҳуқуқ нормаларига мувофик равишда Ўзбекистон Республикаси томонидан сузсиз ва маж- бурий амал қилинади”.
Ўзбекистон Республикаси миллий Ҳуқуқий тизимида халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларининг миллий қонунчиликдан устуворлиги эътироф этилади. Шу билан бирга, халкаро шартнома, уни ижро этилиши учун миллий қонунчилик томонидан имплементация қилиниши лозим, яъни ички норматив-Ҳуқуқий хужжат қабул қилиниши керак. Халкаро стандарт имплементация қилинганидан сўнг ички қонунчиликнинг қисмига айланади ва мажбурий бажарилиши лозим булади. У ёки бу халкаро шартномага тўғридан тўғри хавола этиш амалиётидан фойдаланиш эса Ўзбекистоннинг судлов органлари учун ҳарактерли эмас ва жуда хам кам холлардагина қўлланилади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling