1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Адолатли судловни амалга ошириш соҳасидаги халкаро стандартлар тушунчаси


Download 1.26 Mb.
bet25/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

6.4.Адолатли судловни амалга ошириш соҳасидаги халкаро стандартлар тушунчаси
XX ва XXI асрларда халкаро Ҳуқуқни у ёки бу даражада тартибга солувчи масалалар куламининг мунтазам кенгайиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Прфессор И. И. Лукашукнинг кайд этишича, “халкаро ва ички қонунчиликнинг бирлиги хакикатга айланмокда”. Анъанага кура истисносиз ички Ҳуқуқий нормаларга буйсўнган, аммо хозирги кунда халкаро стандартларга мувофик равишда тартибга солинаётган масалалар қаторига адолатли судловни амалга ошириш принциплари ва нормалари хам киради. Шу муносабат билан, авва- ло, адолатли судловни амалга ошириш соҳасидаги халкаро сатандартлар нима эканлигини ойдинлаштириб олиш зарур.
Ҳуқуқий тартиботнинг у ёки бу соҳасига, хусусан, адолатли судловни амалга ошириш соҳасига тегишли умумэътироф этилган халкаро Ҳуқуқ принциплари ва нормалари халкаро стандартлар деб аталади. Халкаро Ҳуқуқ принциплари халкаро муносабатлар катнашчилари хулк-атворининг энг умумий қоидалари сифатида хулк-атворнинг янада аниқрок қоидаларини акс эттирувчи халкаро- Ҳуқуқий нормаларни ўрнатишга маълум даражада таъсир курсатади. У ёки бу принцип янада аниқрок хулк-атвор қоидаларининг пайдо бўлишини олдин- дан белгилаб берибгина колмай, уз навбатида уларни ўзига буйсундиради ва бу янада аниқрок хулк-атвор қоидаларининг ўзаро мувофиклашишида ва айни пайтда уларнинг умумийрок бўлган хулк-атвор қоидаси бўлган принципга мос келишида намоён булади.
Халкаро Ҳуқуқ нормалари нафақат принципларни, балки муайян хулк-атвор қоидаларини хам мустахкамламайди. Ҳуқуқ принципларини нормалардан ажратиб булмайди, нормаларни эса, принциплардан ташкарида куриб чиқиш мумкин эмас. Бунда муайян хулк-атвор қоидалари доим халкаро-Ҳуқуқий актлар ва одатлар куринишида расмийлаштирилади, ҳар қайси принцип эса, у ёки бу халкаро актда бирор бир норма куринишида расмийлаштирилиши мумкин, бирок у ўзининг аниқ ифодасини топмасдан, нормалар йигиндиси сифатида намоён бўлиши мумкин ва уларни яхлит холда урганиш уларнинг муайян принципга мувофик келиши тўғрисида фикр юритишга имкон беради. Айнан мана шунинг учун принципларнинг бевосита нормаларда акс этиши ёки нормаларнинг у ёки бу принципдан келиб чиқадиган қоидаларга буйсунишига карамасдан, халкаро Ҳуқуқ нормалари ва принциплари фарқланади.
Халкаро Ҳуқуқнинг мажбурий кучга кириши учун давлатларнинг халкаро мулокотнинг маълум тарихий даври халкларининг Ҳуқуқий онгига мос келув- чи муайян қоидаларини ўрнатиш ёки тан олиш тўғрисидаги ихтиёрий, аниқ ифодаланган ёки сузсиз қабул қилинган умумий ёки алоҳида шартномаси асос булади. Давлатларнинг ушбу келишуви бирор бир расман белгиланган ёзма ёки огзаки шартнома ишлаб чиқиладими ёки бир хил куринишдаги амалиёт- дан келиб чиқадиган Ҳуқуқий одат пайдо буладими, бундан катъи назар, улар ўртасидаги келишув ҳисобланади. Бу каби келишувга зарурият унинг томо- нидан ўрнатилган муайян нормаларга риоя этиш зарурияти каби ижтимоий тараққиётнинг турли-туман халкаро муносабатларни Ҳуқуқий тартибга солиш талабидан келиб чиқадиган объектив қонуниятлари билан белгиланади.
Шунинг учун халкаро-Ҳуқуқий актлардаги ҳолатларнинг ижроси давлатлар­нинг уларни куллашга ихтиёрий равишда розилик билдиришларига асосланади. Бунда нафақат мажбурий, балки тавсиявий халкаро-Ҳуқуқий хужжатлар хам муҳим аҳамият касб этади. Бажарилиши шарт бўлган нормалар икки томон- лама ва куп томонлама халкаро шартномалардан (улар шартнома, битим, пакт, конвенция каби турли номлар билан аталишлари мумкин) ва халкаро Ҳуқуқий одатга айланади. Халкаро шартномалар асосида тўзиладиган муайян орган- лар, шу жумладан, баъзи халкаро ташкилотларнинг алоҳида органлари томо- нидан чиқарилган актларда баён этилган курсатмаларнинг бажарилиши хам мажбурий бўлиши мумкин. Масалан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси.
Тавсиявий актлар турли халкаро конференциялар ва бошқа форумларда, шунинг- дек, халкаро ташкилотлар негизида тўзиладиган органлар, шу жумладан, халкаро ташкилотларнинг органлари томонидан қабул қилинади. Масалан, БМТ Бош Ассам- блеясининг резолюциялари тавсиявий ҳарактерга эга. Тавсиявий ҳарактердаги актлар фуқаровий ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги хамда ижтимоий, иқтисодий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги пактлар, иркий дискриминациянинг барча шаклларини йук қилиш тўғрисидаги, бола Ҳуқуқлари тўғрисидаги ва баъзи бир бошқа куп томонлама халкаро шартномаларга мувофик равишда ташкил этила- диган БМТ шартнома Қўмиталари томонидан хам қабул қилиши мумкин.
Халкаро тавсиявий актларнинг расман мажбурий юридик кучга эга эмасликлари- га карамай, давлатлар уларда акс эттирилган ҳолатларни буткул рад эта олмайдилар, чунки уларнинг узлари ушбу хужжатларни ишлаб чиқишда ва бирор бир халкаро конференция ёки бошқа турдаги форумда қабул қилишда бевосита катнашадилар ёхуд у ёки бу масала буйича тавсиявий қарорларни қабул қилишга лаёкатли орган- ларни тўзишни назарда тутувчи халкаро шартномадаги томонлар буладилар.
Турли давлатларнинг судлари халкаро-Ҳуқуқий хужжатларнинг тавсиявий ҳарактердаги ҳолатларини уз қарорларини асослаш учун кушимча манба сифа- тида куллаган вактлари хам бўлган. Агар давлат анча узок муддат давомида у ёки бу тавсиявий қарорлар ҳолатларига амал килиб келса, бундай ҳолатлар халкаро-Ҳуқуқий одат нормаларига айланиб кетиши хеч гап эмас.
Давлатларнинг муайян хулк-атвор стандартларини акс эттирувчи халкаро- Ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда у ёки бу даражада ишти- рок этишлари эътиборга олинса, уларни кандайдир ташкаридан зурлаб кири- тилган стандартлар деб бахолаш мумкин эмас. Бундай халкаро стандартларнинг айнан турли давлатлар нуктаи назарларини мувофиклаштириш натижасида ишлаб чиқилиши сабабли мазкур стандартлар уларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этган мамлакатлар томонидан риоя этилишига розилик бил- дирилган хулк-атвор қоидаларининг минимал йигиндисидан иборат булади.
Тарихий тараққиёт натижасида Ҳуқуқий онг нуктаи назаридан бир бирига якин бўлиб колган давлатлар учун бир хил ва батафсил баён этилган хулк-атвор қоидаларини ишлаб чиқиш, табиийки, қийинчилик тугдирмайди. Шунинг учун универсал стандартлар, яъни турли китъаларда жойлашган давлатлар кушилган ва колган бошқа давлатлар хам кушилиши мумкин бўлган хужжатларда кайд этилган стандартлар, одатда, худудий халкаро сатндартлар, яъни у ёки бу гео­график худуд, масалан, Европа, Америка ёки Африка, чегарасида жойлашган давлатлар кушилган хужжатларда акс эттирилган стандартларга караганда умумийрок табиатга эга булади.
Баъзи халкаро стандартларнинг барча давлатлар томонидан қўлланиши мумкин булса, бошқаларини баъзи давлатлар уз миллий Ҳуқуқий тизимлари амалиётига тадбик этиш олдида турибдилар, айрим стандартлар эса, муайян давлатлар учун босиб утилган боскич ҳисобланади ва улар уз умуммиллий даражаларида янада юкорирок андозаларга амал киладилар. Масалан, айрим институтлар тарихан пайдо булгач, бошқа мамлакатларга ёйилиб, халкаро тан олинган стандартларга айлангунга кадар маълум муддат чекланган микдордаги давлатлар доирасида фаолият курсатганлар. Шу муносабат билан, албатта, халкаро стандартларни ҳар бир алоҳида давлатда амал қилувчи ҳар кандай қоидадан бекиёс устун турув- чи бир нарсадан иборат деб қабул қилиш мумкин эмас. Шу билан бир қаторда халкаро стандартлар мамлакат ичидаги турли институларнинг, хусусан, адолат- ли судловни амалга оширишнинг Ҳуқуқий тартиботини ривожлантиришнинг йуналишларини белгилашда маёк вазифасини бажарадилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Мукадиммасида умумэътироф этилган халкаро Ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунлардан устунлиги кайд этилган. Ушбу конституциявий ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг амал- даги барча кодекслари ва қонунларида агар Ўзбекистон Республикаси халкаро шартномасида тегишли қонунда назарда тутилган қоидалардан узга қоидалар ўрнатилган булса, халкаро шартнома қоидаларининг қўлланиши курсатиб утилган.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling