1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти
Download 1.26 Mb.
|
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi
1. Фаолият доираси бўйича:
а) Ишларни судгача дастлабки тергов қилувчи прокурор, терговчи ва суриш- тирувчиларга мулжалланган хужжатлар: • Суд таъкибини амалга оширувчи шахслар фаолиятига тааллукли тамойиллар; • Ҳуқуқни таъминловчи мансабдор шахсларнинг ўзининг хулк атвор кодекси; • Куч ва ук отиш куролини ишлатишнинг асосий тамойиллари. б) Пенитенциар муассасаларга тааллукли хужжатлар: • Ук отиш куролидан фойдаланишнинг минимал қоидалари; • Махбуслар билан муомала қилишнинг асосий тамойиллари. в) Адвокатлар (ҳимоячилар)га тааллукли хужжатлар: • Ҳуқуқшунослар ролига тааллукли асосий тамойиллар. г) Вояга етмаганлар Ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи хужжатлар: • “Бола Ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция; • “Озодликдан махрум қилинган вояга етмаганларни ҳимоя қилувчи БМТ қоидалари”. д) Судлар ва судьялар учун хужжатлар: • Судларнинг мустакиллигининг асосий тамойиллари. 2) Юридик кучига кура: а) мажбурий юридик кучга эга бўлган хужжатлар; б) мажбурий юридик кучга эга булмаган меъёр-тавсиялар. Мажбурий юридик кучга эга бўлган воситалар — бу пакт ва конвенция деб аталувчи хужжатлардир. Улар универсал ёки минтакавий, умумий ёки муайян масалаларга тегишли бўлиши мумкин. Инсон Ҳуқуқларининг турли жабхаларига тааллукли бўлган, умумий ҳарактердаги икки муҳим халкаро шартнома-бу “Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисида”ги хамда “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисида”ги халкаро пактлардир. минтакавий шартномаларга Инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги Европа конвенцияси, Инсон ва халклар Ҳуқуқлари тўғрисидаги Африка ҳартияси ва бошқа шартномалар киради. Давлатлар бирор масалага тегишли бўлган шартномаларни имзолаши мумкин. Уларга, мисол учун Иркий камситишнинг барча турларини йук қилиш тўғрисидаги халкаро конвенция, Геноцид жиноятини олдини олиш ва у буйича жазога тортиш тўғрисидаги конвенция, Бола Ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Хотин-кизларга нисбатан камситишнинг барча куринишларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциялар киради. Тавсиявий ҳарактерга эга бўлган айрим хужжатлар бевосита Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига хам тегишли бўлиши мумкин. Хусу- сан уларга: • Ҳуқуқни таъминловчи мансабдор шахсларнинг хулк атвори буйича БМТ Кодекси; • Европа Кенгашининг полиция тўғрисидаги декларацияси; • Дукукни таъминловчи мансабдор шахслар томонидан куч ва ук отиш куролини куллаш буйича БМТ асосий тамойиллари. Махбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидалари 1955 йилдаги БМТнинг Жиноятчиликни олдини олиш ва Ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш буйича биринчи Конгрессида қабул қилинган. 1971 йил БМТ Бош Ассамблеяси иштирокчи давлатларга ушбу қоидаларни пенитенциар ва ахлоқ тузатиш идораларни бошқаришда самарали куллаш хамда уларни миллий қонунчиликка татбик этиш масаласини ижобий хал қилишни тавсия этган. 1976 йил Бош Ассамблея Жаҳон согликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га Ушлаб туриш ва қамоқда сақланишнинг ҳар кандай шаклларига дучор бўлган шахсларни ҳимоя қилиш учун тиббий этика Кодексининг лойихасини ишлаб чиқишни таклиф этди. 1982 йили ЖССТ, Халкаро илмий тиббий ташкилотлар Кенгаши ва Халкаро тиббий ассамблея кумагида Бош Ассамблея Тиббий этика тамойилларини ишлаб чиқиб, қабул килди. Ушбу Тамойиллар тиб- биёт ходимлари, айникса, шифокорларнинг ушлаб турилган ва қамоқда сақланаётган шахсларни қийноқ ва муомала ва жазолашнинг бошқа шафкатсиз, гайриинсоний ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи турларидан ҳимоя қилишдаги ролига тааллуклидир. 1983 йили Бош Ассамблея барча хукуматларни тиббиёт ходимлари, ушлаб туриш ва қамоқда сақлаш Ҳуқуқига эга идоралар ходимлари томонидан мазкур Тамоилларга риоя қилинишини таъминлашга чакирди. 1985 йили БМТнинг Жиноятчиликни олдини олиш ва Ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш буйича Еттинчи Конгресси вояга етмаганларга нисбатан судловни амалга ошириш буйича БМТнинг Минимал стандарт қоидалари ёки “Пекин қоидалари”ни тайёрлади ва Бош Ассамблеяга қабул қилиш учун тавсия этди. Ушбу Қоидалар жавобгарликка тортиш мумкин бўлган минимал ёш, вояга етмаганларни судлов қилишнинг максадлари, вояга етмаганларга нисбатан судловни амалга оширишнинг самарали, одил, инсоний тав- сифлари хамда инсон Ҳуқуқларининг қўлланиши лозим бўлган тамойилларига тааллуклидир. Шунингдек, мазкур Қоидалар вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш ва одил судловни амалга ошириш хамда судгача қамоқда сақлаш масалаларини хам камраб олди. Умуман олганда, Қоидаларда вояга етмаганларни жазолашда уларни ахлоқни тузатиш муассасаларига юборишни минимал даражада куллаш тавсия этилган. Қоидаларда, шунингдек, жазони уташ муассасаларида вояга етмаганлар Ҳуқуқларини таъминлаш масалалари хам мустахкамланган. Бош Ассамблея ушбу Қоидаларни 1985 йили қабул килди хамда давлатларга уларни барча тегишли холларда куллашни, тегишли идоралар, шу жумладан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ахолига етказиб беришни тавсия этди. Мазкур хужжатлар юридик жихатдан мажбурий кучга эга булмаса хам, мажбурий хужжатлар қоидаларига алоҳида ургу беради ва кучайтиради хамда инсон Ҳуқуқлари стандартларининг батафсил руйхатини ўрнатиб, мамлакат- ларга хамда уларнинг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан маз- кур қоидаларга риоя этишига ёрдам беради. Юкоридаги хужжатларнинг аҳамияти шундаки: биринчидан, улар давлатларнинг миллий қонунчилигини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда модель, стандарт вазифасини бажаради; иккинчидан, ушбу хужжатлар халкаро ташкилотлар (БМТ, ЕХХТ ва б.) учун давлатлар Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимининг демократлилик даражасини аниқлаш стандартлари ҳисобланади; учинчидан, мазкур хужжатларнинг мазмуни Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига маълум бўлиши лозим, чунки улар ушбу органларда ишлаб чиқилаётган ички буйрук, йурикнома ва тавсиялар учун асос бўлиши мумкин. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling