1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Ички ишлар органлар вазифаларини хал этишда инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш


Download 1.26 Mb.
bet35/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

9.3. Ички ишлар органлар вазифаларини хал этишда инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш
Ҳуқуқий давлатда шахснинг Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, шунинг- дек Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бартараф этиш ва тергов қилиш қонуний воситалар ёрдамида олиб борилиши лозим. Давлатнинг барча ҳокимият- ижро этувчи тўзилмалари ва айникса, ички ишлар органлари (уз ваколатлари доирасида) фуқароларнинг Ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатла- рини амалга оширишни таъминлаб бериши, уларни ҳимоя қилиш функциясини амалга ошириши лозим. Бирок, мазкур Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, бутунлай Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юклатилади, улар орасида ички ишлар органлари алоҳида урин эгаллайди.
Ички ишлар органлари олдида турган асосий вазифаларга қуйидагилар киради:
• фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаб бериш;
• жиноятлар ва маъмурий Ҳуқуқбузарликларни уз вактида олдини олиш ва бартараф этиш;
• жиноятларни тезда ва тула очиш; жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
• мулкни ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш;
• ўзининг қонуний Ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишида фуқароларга, мансабдор шахсларга ва бошқа субъектларга Ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам курсатиш ва бошқалар.
Ички ишлар органларининг тўзилмавий бўғинларининг иш фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунчилик хужжатлари билан мустахкамланган Ҳуқуқларга таҳдид солаётган турли хил Ҳуқуқбузар- ликларга қарши кураш олиб боришга каратилган.
Фаолиятнинг курсатиб утилган турларининг мазмуни ва хусусияти тур­ли хил бўлишига карамай, шахс Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш буйича вазифаларга тааллукли асосий принйиплар, шакллар ва усуллар бир хил ҳисобланади ва факатгина тафсилотлардагина фарқланади, холос. Ҳокимият ваколатига эга бўлган ички ишлар органларининг фаолияти, қонунда улар учун белгилаб қўйилган Ҳуқуқий шакллар доирасида амалга оширилади. Бундай шаклларга, турли мазмунга эга бўлишига карамай, бир бири билан якиндан богланган ва ўзаро таъсир курсатувчи ташкилий ва юридик шакл- лар киради. Ундан ташкари, уларнинг ҳар бири ўзида, бошқасига тааллукли бўлган элементни хам олган бўлиб, айрим холларда уларни фарқлаш жуда хам қийин кечади.
Бу, ички ишлар органларининг тўзилмавий-функционал тўзилмасининг икки томонлама хусусиятга эга эканлигиддан дарак беради. Улар ўзининг эгал- лаб турган ҳолати буйича давлат бошқаруви органлари тизимига киради ва шу роли билан ҳокимият бошқарувчилик ваколати сохиби сифатида ваколатини амалга оширади хамда уз кучлари ва воситаларига нисбатан хам, шунингдек, ташки мухитга нисбатан хам бошқарувчилик тизимини ташкил этувчи бўлиб ваколтини амалга оширади.
Ундан ташкари, фуқароларнинг Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳар кандай таҳдидлардан ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг фаол звеноси хам ҳисобланади.
Кайд этиб утилганидек, фаолиятнинг юридик ва ташкилий шакллари ўртасидаги чегара анча ноаниқдир, чунки улар купрок ўзаро боғлиқ бўлиб, бир бирини тулдиради ёки бир бирини такрорлайди.
Уз мазмуни, ҳарактери ва хусусиятига кура юридик шакл норма ижод- корлик ва Ҳуқуқни куллаш фаолиятини камраб олади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлариннг норма ижодкорлик фаолияти, идоравий меъёрий хужжатларни яратишга каратилган бўлганлиги учун хам, қонуности хужжатлар яратиш хусусиятини касб этади. Уларнинг максади — Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иш фаолиятининг турли томонларини тартибга солиш ҳисобланади. Бирок, улар фаолиятининг қайси соҳасини тар­тибга солмасин, асосий максадни — фуқароларнинг Ҳуқуқ ва эркинликлари­ни ҳимоя қилиш максадини кузлайди.
Биринчи ҳолатда, масалан, жиноятчилик ва Ҳуқуқбузарликка қарши курашни тартибга солувчи хужжатлар. Иккинчи ҳолатда эса, уларни олдини олиш буйича чора-таадбирлар механизмлари белгилаб берилади.
Қабул қилинаётган меъёрий хужжатларнинг купгина қисми қонунчиликни мустахкамлаш, шахснинг Ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш муаммолари ва бошқаларга тааллуклидир.
Қабул қилинаётган қатор хужжатлар давлатнинг қонунларини ва бошқа қонуности хужжатларини тулдиради ва аниқлаштиради. Улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид келмаслиги; Ҳуқуқ ва эркинликлар факатгина қонун йули билан ва факат конституциявий тузум- ни, фуқароларнинг қонуний Ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган даражадагина чегараланиши мумкин деган қоидаги мос келиши шарт.
Ички ишлар органлари фаолиятининг иккинчи шакли Ҳуқуқни куллаш ҳисобланади. Мазкур шаклни Ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш механизми- нинг энг ишловчи элементларидан бири ва индивидуал-аниқ ишлар буйича давлат-ҳокимиятига тааллукли қарорлар қабул қилиш сифатида куриш лозим.
Ундан ташкари, Конституция ва бошқа норматив хужжатларда эълон қилинган Ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишга тегишли Ҳуқуқий нормаларни куллаш ёрдамидагина эришиш мумкин.
Шу билан бирга, Ҳуқуқни куллаш, бевоосита ижтимоий муносабатлар иштирокчиларига ҳокимиятчилик ваколатлари оркали таъсир қилишда акс этганлиги учун хам бошқарув фаолиятининг шакли ҳисобланади. Мазкур таъсир курсатиш, жунатилган органлар ва шахслар томонидан ижро этиш мажбурий бўлган Ҳуқуқий хужжатлар ва курсатмалар куринишига эгадир. Кайд этиш керакки, бундай курсатмалар давлатнинг мажбурлаш чораларини куллаш имкониятини таъминлаб беради.
Ҳуқуқ нормасини куллашга бўлган асосий талаб, унинг қонунийлиги, асосланганлиги, максадга мувофиклиги ва адолатлиги ҳисобланади.
Дукукий нормаларни куллашнинг моҳияти муайян юридик ҳолатни тегиш- ли Ҳуқуқий нормага олиб келиш ва унинг асосида давлат-ҳокимиятчилик қарорини қабул қилиш буйича ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан иборатдир.
Ҳуқуқни куллаш жараёнида ички ишлар органлари: биринчидан, Ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлигини ва уларни чега- расини аниқлайди;
иккинчидан, субъектив Ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ҳаракати вактини ёки уларни тухтатилиши ҳолатини белгилайди;
учинчидан, Ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишнинг тўғрилиги устидан назоратни амалга оширади.
Дукукни куллаш фуқарони, унинг муайян ижтимоий бойликдан фойда- ланишга бўлган даъвосини кондиришга ваколат қилинган давлат органлари ва мансабдор шахслар билан Ҳуқуқий муносабатга киришини кузда тутади.
Дукукни куллаш шошилинч равишда, бир йула амалга ошириладиган ҳаракат бўлиши шарт эмас. Куп холларда, бу бирор бир жараённинг (жиноий ишни кузгаш, дастлабки тергов, маъмурий юрисдикция ишларини куриш) куплаб иштирокчиларини изчиллик билан ривожланиб борувчи ҳаракатларининг бутун комплекси бўлиши мумкин.
Уз мазмунига кура Ҳуқуқни куллаш фаолияти регулятив ва Ҳуқуқни мухофааза қилишга бўлинади.
Қонунни куллашда регулятив фаолият шаклининг зарурияти, фуқароларнинг субъектив Ҳуқуқлари ва юридик мажбуриятларини ўрнатувчи Ҳуқуқий нормалар, ваколатли органлар томонидан тегишли равишда Ҳуқуқий қарорларни чиқармасдан туриб амалга ошириб булмаслигининг имкони булмаган холларда вужудга келади.
Мазкур иш шакли асосан ички ишлар органлари фаолиятининг ташкилий жихатларини камраб олади. Моҳиятан у, ички ташкилий ва ташки ташкилий жихатдан вазифаларни бажаришга каратилган турли хил бошқарувчилик муам- моларни хал этишда таъминловчи ҳисобланади.
Ички ташкилий фунукцияларга қуйидагилар киради: биринчидан-Ички ишлар органларининг бутун тизимини яхши ишлашини таъминлаб бериш. Бунга хўжалик, ижтимоий, маданий, моддий, молиявий таъминот, техник таъминот, ходимларни керакли кийим-бош билан таъмин- лаш функцияларини амалга ошириш оркали эришилади;
иккинчидан — Дукукни муҳофаза қилиш буйича чора-тадбирлар ва рейдлар утказиишда кучлар ва воситаларни жой-жойига қуйиш.
Мазкур фаолиятда ички ишлар органлари ходимларининг узлари инсон Ҳуқуқларининг субъектлари сифатида уртага чиқишмокда ва бу мазмунда, уларга нисбатан Конституция ва қонунларда кузда тутилган фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркинликларининг бутун комплексини таъминланишига эхтиёж сезишади.
Ташки ташкилий фаолият ўзига қуйидагиларни камраб олади: биринчидан — шахснинг Ҳуқуқ ва эркинликларини, улар хавфсиз амалга ошириш учун шароитларни (ахоли оммавий йигилга жойларда жамоат тар- тибини муҳофаза қилиш, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш) яратиш йули билан муҳофаза қилиш;
иккинчидан — мураккаб ёки фавкулодда ҳолатларда фуқароларга ёрдам курсатиш (бахтсих ходисаларнинг жабрдийдаларига айланган шахсларни йигиш ва улар тўғрисида маълумотлар бериш, бедарак йуколганларни кидириш);
учинчидан — фуқароларнинг қатор конституциявий ва факатгина давлат- ҳокимиятини хужжати оркали тасдиқлаш шарти билан амалга оширилиш мум- кин бўлган соҳага (яшаш жойини танлашга бўлган Ҳуқуқ, транспорт воситаси- га эгалик қилишга оид шахсий мулкка бўлган Ҳуқуқ) оид Ҳуқуқларини амал­га оширилишини таъминлаш. Мазкур Ҳуқуқий имкониятларни амалга оши­риш учун тегишли қарорлар чиқариш зарур (мисол учун, паспорт-виза хизма- ти томонидан, Йул ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан).
Муҳофаза қилиш максадида чораларни куллаш учун асослар, субъектив Ҳуқуқларни амалга оширишга тускинлик қилувчи ёки бу Ҳуқуқларни бузув- чи салбий ҳарактердаги ҳолатларнинг мавжудлиги, шунингдек юридик маж- буриятларни бажаришдан бош тортиш холлари ҳисобланади.
Мазкур турдаги фаолиятнинг узга хос хусусияти бўлиб, кенг микёсдаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш йуналиши хизмат килади. Фуқаро Ҳуқуқ ва эркинлик­ларининг кафолати тизимида Ҳуқуқни куллаш фаолияти, турли манфаатларга тажовуз қилувчи жиноятларни бартараф этиш, очиш ва тергов қилишни уз ичига камраб олган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларига буйсундирилган.
Салбий вазиятларни тугатиш ва бўзилган Ҳуқуқларни тиклаш учун ички ишлар органларига, Ҳуқуқбузарларга нисбатан мажбурий чораларни куллаш оркали таъсир қилишдек кенг ваколатлар берилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан юридик нормаларни куллаш фуқаро томонидан, Ҳуқуқларини амалга ошириш ёки ҳимоя қилиш тўғрисидаги расмий мурожаати асосида амалга оширилади. Бирок, куп холларда, холларда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ўзи ташаббус курсатади, яъни кундалик иш фаолияти жараёнида инсон Ҳуқуқларини бўзилиши холларини аниқланган холларда.
Иккала ҳолатда хам, бундай Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумот- лар ўзига юридик ҳолатлар сифатида чиқмокда, натижада шахс билан давлат органлари номидан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида Ҳуқуқий муносабатлар вужудга келмокда. Улар Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар­га мазкур ҳолатларни куриб чиқиш ва қонунда ўрнатилган тартибда хал этиш мажбуриятини вужудга келтирмокда. Ҳуқуқбузарликда жиноий жазога тор­тиш учун асос буладиган килмишнинг белгилари мавжуд бўлган холларда эса, Ҳуқуқни кулловчи хужжат (масалан, жиноий иш кузгатиш тўғрисидаги қарор) ҳимояга бўлган субъектив Ҳуқуқни амалга ошириш процедурасини биринчи боскичи бўлиб хизмат килади.
Ҳуқуқни куллаш ваколтли Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи томонидан юридик аҳамият касб этган ва Ҳуқуқ нормасида кузда тутилган муайян ҳаётий ҳолатлар буйича тегишли қарор қабул қилишни кузда тутади. Бундай қарорда амрнинг катъийлиги, уни ижросини мажбурий эканлиги хамда давлатнинг мажбурий кучи билан хал қилиши оркали таъминланиши курсатиб қўйилади.
Ички ишлар органлари фуқароларга, уларни Ҳуқуқка риоя қилиши буйича иродасига ва онгига таъсир курсатиш усуллари сифатида ишон- тириш ва мажбурлаш ҳисобланади.
Уларни умумий вазифа, яъни қўлланилаётган нормада уз аксини топган максадга эришиш бирлаштирмокда. Амалиётда бу усуллар айрим холларда ўзаро уйгун холда қўлланилади ва уларни ҳар бирида бошқасининг элементи булади. Мажбурлаш одатга кура, ишонтиришдан кейин қўлланилади, яъни биринчи- сини куллаш оркали керакли натижага эришиб бўлинмаган ва зурлик ишлат- масдан таъсир курсатишнинг барча имкониятларидан фойдаланиб бўлинган булса, унда мажбурлаш қўлланилади. Мажбурлаш чорасининг ўзига хос томони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жисмоний куч, махсус восита ва ук отиш куролини куллаш Ҳуқуқи ҳисобланади. Мажбурлаш асосан қуйидаги: биринчидан, Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойили бор; иккинчидан, маъмурий ноурин хатти-ҳаракат ёки жиноят содир этган; учинчидан, озодликдан махрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Куриладиган чоралар буйича инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўзининг спецификасига эга бўлган ички ишлар органлари фаолиятини турлари буйича таснифлаймиз:
Иш буйича исботлашни таъминлаб бериш. Ўзбекистон Республикаси ЖПКининг 82-моддасига мувофик, жиноят объекти, жиноят оркали етказилган зарарнинг хусусияти ва микдори, жабрланувчи, айбланувчи, судланувчининг шахси, жиноят вакти, жойи, усуллари хусусиятини берувчи ҳолатлар, шунинг­дек, Жиноят кодексида курсатиб утилган жиноят содир этилишининг бошқа ҳолатлар хусусиятларини, килмиш билан содир этилган ижтимоий хавфли окибатлар ўртасидаги сабабий богланишлар исботланиши керак.
Ҳуқуқбузарликни бартараф этиш. Бартараф этиш — бу жиноят-процессуал қонунда кузда тутилган мажбурлаш чораси ҳисобланиб, унга кура тергов ва суддан беркиниш, хакикатни ўрнатишга тускинлик қилиш, янги жиноят содир этиш имкониятларини бартараф этиш максадида, шунингдек суднинг хукмини таъминлаш максадида қўлланилади. Бартараф этиш чоралари жиноий жазо чораис ҳисоблансада, бирок, улар жараённинг айбдор ва гумондор каби иштирокчиларининг Ҳуқуқларини вактинчалик булса-да, аммо етарли дара- жада чеклайди.
Ҳуқуқбузарликни олдини олиш — шахсга, ўзининг Ҳуқуқка зид максадларини ижро этишдан воз кечишга ундаш максадида ташкилий, техникавий, процессуал, тезкор, мажбурлаш ва оммавий-таргибот қилиш хусусиятига эга чора- тадбирларни амалга ошириш буйича ички ишлар органларининг фаолияти.
Мазкур максадга, ички ишлар органларининг бошқа фаол ҳаракатлари натижасидагина эришиш мумкин.
Юридик жавобгарликни амалга ошириш — давлатнинг қонунлар бузилишига нисбатан кескин ва каттик реакцияси. Қонун билан муҳофаза қилинаётган қадриятга тажовуз қилувчи шахсга нисбатан жарима тулаш ва муайян бойликлар- дан, шу жумладан эркинликдан махрум қилишдек таъсир чораси қўлланилмокда. Бу шахсни айбдор эътироф этишнинг окибати ва уни жазога тортиш ҳисобланади. Махрум қилиш ёки чеклаш Ҳуқуқбузар шахсга, шунингдек тегишли мулкка хам каратилади.
Дукук нормасини куллаш амалиёти асосида, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан муайян ҳаракатлар методикасини ишлаб чиқилган, унга кура бутун жараён бир неча боскичлардан иборат килиб такдим этилган.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling