1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Download 1.26 Mb.
bet38/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халцаро шартномалар ва маукумларнинг ҳуқуқий мацоми.
Юкорида номлари тилга олинган халкаро актларнинг купчилик ҳолатлари жиноий юстиция органлари фаолияти соҳасидаги инсон Ҳуқуқларига, шу жум­ладан, хибсга олинган ва суднинг хукми билан озодликдан махрум этилган шахсларга тегишлидир. Шу сабадан Фуқаровий ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактда, Махбуслар билан муносабатда бўлишнинг минимал стандарт қоидаларида, Ҳар кандай шаклда ушланиши ва хибсга олиниши лозим бўлган барча шахсларни ҳимоялаш принциплари мажмуасида махкумларнинг Ҳуқуқий макомига катта эътибор каратилган.
Махкумга Ҳуқуқнинг субъекти сифатида каралиши лозимлиги хакидаги қоида узак ҳолат ҳисобланади. Фуқаровий ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги пактнинг 16-моддасида “ҳар бир киши, каерда бўлишидан катъий назар, Ҳуқуқ субъекти деб тан олиниш Ҳуқуқига эгадир”, дея эътироф этилган.
Минимал стандарт қоидаларда ушбу принцип “махбуслар билан муомалада бўлишда уларнинг жамиятдан чиқариб қўйилганлиги эмас, хамон унинг аъзо- си бўлишда давом этаётганликларига ургу бериш даркор”, деган ҳолат билан ривожлантирилган. БМТ “Минимал қоидалар”ининг 61-бандида таъкидланганки, “махбусларнинг қонунга ва улар учун чиқарилган хукм шартларига мос келув- чи фуқаровий манфаатлар, ижтимоий таъминот ва бошқа ижтимоий имтиёзлар соҳасидаги максимал Ҳуқуқларини сақлаб колиш чораларини куриш лозим”.
Кайд этиш лозимки, Ўзбекистоннинг жиноий-ижроий қонунчилиги хам маз­кур халкаро принципдан келиб чиқади. Жиноят-ижроия кодекснинг 8-моддаси- да “махкумлар махрум этилиш ва чекловлар билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган Ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятлар- га эгадирлар”, деб таъкидландаи.
Шу билан бирга шахснинг Ҳуқуқий макоми умумий формуласини (Ҳуқуқ субъекти бўлиш) ривожлантирар экан, инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро шартно­малар асосий эътиборни фуқароларнинг қонун олдида тенг эканликлари, виж- дон эркинлиги, она тилидан фойдаланиш эркинлиги ва бошқаларга каратадилар. Ушбу Ҳуқуқий принциплар ҳар бир инсонга, шу жумладан, махкумга хам тегиш­лидир. Масалан, Минимал стандарт қоидалар, махкумлар билан муомолада бўлиш принципларини баён этаркан, уларни иркий, тана ранги, жинсий, диний ва бошқа эътикод белгиларига кура камситишни такиклайди, динга эътикод қилиш, она тилидан фойдаланиш эркинлигини эълон килади. Шу муносабат билан “Мини­мал қоидалар”да ўрнатилган бир қоида эътиборни ўзига тортади. Унга кура “ахлоқ тузатиш муассасаси дирекори, унинг уринбосари ва купчилик хизматчи- лар махбусларнинг аксарияти гаплашадиган тилни билишлари шарт” (51-банд).
Жазони уташда она тилидан фойдаланиш эркинлиги принципи куп миллат- ли давлатлар, шу жумладан Узбекистн учун хам фавкулотда муҳим аҳамиятни
160
касб этади. ЖИКнинг 9-моддасида махкумларнинг асосий Ҳуқуқларидан бири бўлган уз она тилида ёки бошқа тилда мурожаат қилиш Ҳуқуқининг мустахкалаб қўйилиши, шубхасиз, жазони уташ тартибини демократлашти- риш йулидаги яна бир кадам булди.
Ўзбекистон Республикасининг жазони ижро этишни тартибга солув- чи жиноят-ижроия қонунчилигида виждон эркинлигини таъминлаш каби махкумлар билан муносабатда бўлиш принципи мустахкамлаб қўйилган. ЖИКнинг 12-моддасида шундай дейилади: “Махкумларга виждон эркинли­ги кафолатланади. Улар ҳар кандай динга эътикод қилиш ёки хеч кандай дин­га эътикод килмаслик Ҳуқуқига эгадирлар”.
Диний маросимларни адо этиш ихтиёрий ҳисобланади ва жазони ижро этув- чи муассасанинг ички тартиб-қоидаларини бузмаслиги хамда бошқа шахслар­нинг Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситмаслиги лозим.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халцаро шартномалар ва маукумларни сацлаш шароитлари.
Асосий инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши нуктаи назари- дан махкумларни сақлаш шароитларига алоҳида аҳамият берилиши Фуқаровий ва сиёсий Ҳуқуқлар турисидаги халкаро пактнинг 10-моддасида баён қилинган қуйидаги ҳолат билан яккол курсатиб берилган: “Ахлоқ тузатиш тизимининг асосий максади махбусларни тузатиш ва ижтимоий қайта тарбиялаш бўлган тартибни назарда тутади”. Ушбу ҳолат Махбуслар билан муомалада бўлишнинг минимал стандарт қоидаларида батафсил баён этилган. Унда жойлашиш, овкатланиш, тиббий хизмат курсатиш, интизом ва жазо, хавфсизлик чорала- рини куриш, ташки дунё билан алока қилиш, меҳнат қилиш, таълим ва тар- бия масалалари хал этилган.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят-ижроия қонунчилигига бахо берилар экан, таъкидлаш жоизки, мазкур хужжат ва инсон Ҳуқуқлари буйича бошқа халкаро актларда баён этилган талабларга тўлиқ мос келади.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия қонунчилигида жазони уташ шароитларини янада демократлаштириш йулида катта ишлар амалга оширилди. Бу айникса, ахлоқ тузатиш муассасаларида, хусусан, вояга етма- ганлар ва аёллар сақланадиган жойларда махкумларнинг ижтимоий фой- дали алокаларининг кенгайтирилиши ва жазони уташ тартиб-қоидаларига тааллуклидир.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling