1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


-мавзу: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТИНИНГ ХАЛКАРО


Download 1.26 Mb.
bet29/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

8-мавзу: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТИНИНГ ХАЛКАРО механизми


8.1. Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халкаро механизмининг умумий таснифи
Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халкаро механизми, мазкур соҳада давлатлар ўртасидаги муносабатларни уз ичига олади хамда инсоннинг шахсий ҳаётини ҳимоя килади ва муҳофаза этади. Улар келиб тушган хабар, мурожаатлар ва инсон Ҳуқуқларининг бўзилиши буйича бошқа маълумотлар- ни куриб чиқиш тартиби, услублари, текширув утказиш хамда қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги таклифлар беришдан иборатдир. Халкаро механизм инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назорат қилувчи махсус тўзилмаларни (инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро судлар, Қўмиталар, комиссиялар, ишчи гурухлар, махсус маъру- зачиларни камраб олган холда халкаро ташкилотлар) уз ичига олади. Бир назорат орган доирасида турли процедуралардан фойдаланиш мумкин. Назорат қилувчи органлар таркибига кирувчи шахслар маълум бир давлат вакили бўлиши мумкин, аммо улар купинча мустакил фаолият юритадилар, яъни, улар (судъялар, махсус маърузачилар, экспертлар) уз давлатларидан топширик олмайдилар ва уз фаоли- ятлари буйича давлатлари олдида жавобгар эмасдирлар.
Инсон ҳуқуқлари ва шахсий уаётни мууофаза қилиш буйича халқаро про- цедураларни ахборот йигиш услублари ва манбаларини қуйидаги тоифаларга бўлиш мумкин:
биринчидан, давлатларнинг инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мажбуриятлари бажарилиши хакидаги маърузаларини халкаро ташкилот ва бошқа органларда куриб чиқиш;
иккинчидан, давлатларнинг бир-бирига нисбатан бундай мажбуриятлари- ни бўзилиши буйича тушган ариза ва шикоятларни куриб чиқиш;
учинчидан, у ёки бу давлат томонидан алоҳида шахслар, гурухлар ва нодавлат ташкилотлар Ҳуқуқларининг бўзилиши буйича берилган индивидуал шикоят ва аризаларни куриб чиқиш;
туртинчидан, инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шахсий ҳаётни муҳофаза қилиши буйича қонун бузарликларни урганиб чиқиш.
Халкаро назорат механизми қоида тарикасида уз қарорларини консенсус ёки купчилик овоз билан қабул қилувчи жамоавий органлардан ташкил топади. Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича Европа суди қарорлари мажбурий ҳарактерга эга булса, ЮНЕСКОнинг Ижроия Кенгашининг Конвенция ва тавсиялар Қўмитаси қарорлари тавсиявий ҳарактерга эга ва бу қарорлар хам Ижроия Кенгашини томонидан маъқўлланиши талаб этилади.
Универсал халцаро ташкилотлар ичида инсон ҳуқуқларини уимоялаш буйича БМТ ва унинг органлари алоуида урин эгаллайди. БМТ Бош Ассамблеяси бир неча маротаба бу борада резолюциялар қабул килган, унинг роли Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилишда, 1966 йилда инсон Ҳуқуқлари буйича пактларни ишлаб чиқишда айникса, муҳим аҳамият касб этди. Кайд этиш лозимки, инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шахсий ҳаётни муҳофаза қилиш масаласи Бош Ассамблеянинг Гуманитар масалалар буйича резолюция- лар лойихасини тайёрловчи Учинчи Қўмитаси ваколатига киради. БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар буйича кенгаши хам, инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича уз ваколати доирасида қарорлар қабул килади.
БМТнинг инсон Ҳуқуқларини ҳимоялаш ва уларни ҳар бир ижтимоий соҳада куллаб кувватлашни амалга оширувчи ихтисослашган муассасалари (ХМТ, ЮНИСЕФ, ХССТ, ЮНЕСКО) нинг фаолияти ва хужжатларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича халкаро стандартларни тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган минтакавий ташкилот ЕХХТни хам алоҳида таъкидлаб утиш лозим. ЕХХТ хужжатларига мувофик ҳар бир дав­лат “инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича халкаро стандартларга мувофик уз сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий тизимларини эркин танлаши ва ривожлантириш Ҳуқуқига эга... хамда улар қабул килган қонунлар, маъмурий қоидалар ва сиёсати, уларнинг халкаро Ҳуқуқ буйича мажбуриятларига мувофик келиши керак”.
Нихоят, ЕХХКининг 1991 йилги Инсонийлик мезонлари буйича Москва конференцияси хужжатида қуйидагилар тўғридан тўғри курсатиб қўйилган: “инсон Ҳуқуқ, асосий эркинликлар, демократия, қонун устуворлигига тааллукли масалалар халкаро хусусият касб этади... ва бу хос бўлган давлатлар учун, уларнинг факатгина ички ишлари бўлиб колмайди”. Шундай килиб, инсон Ҳуқуқларини халкаро ҳимоя қилиш институти легаллаштирилди.
Инсон Ҳуқуқларини халкаро давлат ички ҳимоя қилиш функцияси қуйидаги- лар чекланади: инсон Ҳуқуқлари соҳасида халкаро стандартлар халкаро дара- жада ишлаб чиқилади ва уларга риоя этилиши устидан назорат органлари фаолият курсатади, миллий даражада эса, давлат ўзининг қонунчилигини халкаро стандартларга мувофик келтиради ва уларни бажарилишини кафолатлайди.
1965 йилда БМТнинг Иркий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги конвенциясини қабул қилинишидан бошлаб, халкаро назорат органлари инсон Ҳуқуқлари буйича универсал конвенцияларда албатта мустахкамланиши шарт бўлган таркибий тўзилмаларга айланди. Конвенция- лар базасида ташкил этилган халкаро назорат органлари (Иркий камситишларни тугатиш Қўмитаси, Инсон Ҳуқуқлари буйича Қўмита, ^ийнокка қарши Қўмита, Бола Ҳуқуқлари буйича Қўмита) давлатлардан уларниинг қонунчилиги конвен­ция қоидаларига мувофик келиши тўғрисида маърузаларни тегишли даврлар мобайнида такдим этишни талаб этиш Ҳуқуқи берилди, айримлари эса, тегиш- ли конвенцияларда кузда тутилган инсон Ҳуқуқларини бузган давлатга нисбатан, фуқаронинг давлатга нисбатан индивидуал шикоятини куриб чиқиш ва бўзил- ган Ҳуқуқларини тиклаш буйича давлатларга тавсияномаллар чиқариш вакола- ти берилди.
Минтакавий конвенцияларда, конвенциялар қоидалари бўзилган такдирда давлатнинг давлатга нисбатан ва индивиднинг давлат устидан берадиган шикоятини куриш Ҳуқуқи бўлган Инсон Ҳуқуқлари буйича судни ташкил этишни кузда тутиб, янада самаралирок механизм яратилди. Кдйд этиш керакки, Суднинг қарорлари давлат учун мажбурий ҳисобланади.
Шундай цилиб, инсон ҳуқуқларини уимоя қилишнинг халцаро механизмининг мавжудлиги давлатлар томонидан инсон ҳуқуқларига риоя қилиш буйича цушимча кафолатларни яратишга царатилгандир1.
Умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқларини амалга ошириш буйича халкаро механизм яратилиши бу соҳада халкаро тартибга солишда эришилган энг кат- та ютуклардан бири ҳисобланади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling