1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Ўзбекистон Республикасининг инсон Ҳуқуқлари буйича миллий ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.26 Mb.
bet28/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

7.3. Ўзбекистон Республикасининг инсон Ҳуқуқлари буйича миллий ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистон Республикасининг инсон Ҳуқуқлари буйича миллий давлат ташкилотларига қуйидагилар киради:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кошида ваколатга эга бўлган инсон Ҳуқуқлари буйича орган (Омбудсман);
2) Инсон Ҳуқуқлари буйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги амалдаги қонунчилик мониторинги институти.
Вена декларацияси хамда Ҳаракат дастури асосида Ўзбекистон Республика- сида инсон Ҳуқуқлари буйича қуйидаги миллий институтлар ташкил этилди: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон Ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман), Инсон Ҳуқуқлари буйича Ўзбекистон Республикаси Миллий мар- кази, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги амалдаги қонунчилик мониторинги Институти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон Ҳуқуқ Ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) инсон Ҳуқуқлари буйича мавжуд қонунчилик устидан унинг бажарилиши буйича назорат функцияларини амалга оширишда муҳим роль уйнайди хамда ўзига берилган ваколатлар ва воситалар асосида нафақат бўзилган Ҳуқуқларни тиклайди балки шу соҳадаги қонунчиликнинг ривож- ланишига хам уз хиссасини кушади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон Ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоялаш ва тула амалга оширишда ва унинг келажакдаги ривожланиши йулидаги давлат органлари, суд, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлигида фуқароларниннг мурожаатини куриб чиқиши, инсон Ҳуқуқи ва эркинликлари буйича юзага келган Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни тикланиши ушбу орган- нинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Х,озирги даврда дунёдаги куплаб мамлакатларда 100 дан ортиқ омбудсманлар уз фаолиятини олиб бормокда, бу омбудсманлар баъзи мамлакатлада: воситачи (медиатор), парламент кошидаги ваколатли орган номи билан, Ўзбекистонда эса инсон Ҳуқуқлари буйича вакил (омбудсман) каби номланади.
Хорижий мамлакатлар тарихи ва амалиётида омбудсманнинг икки хил куриниши мавжуд: парламент омбудсмани (Швеция, Буюк Британия) ва ижроия ҳокимияти омбудсмани (АКШ, Франция, Канада).
Ижтимоий ночор ахоли катламларининг Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йулида куплаб мамлакатларда бола Ҳуқуқлари, ҳарбийлар, касаллар масаласи буйича ихтисослашган омбудсман уз фаолиятини олиб бормокда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кошида ваколатга эга бўлган инсон Ҳуқуқлари буйича орган (Омбудсман) — бу инсон Ҳуқуқлари буйича холис ёрдам бериш у чун яъни: норасмий, тезкор, бепул ҳаракат кила ола- диган малакали орган сифатида фаолият олиб борувчи мансабдор шахс ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси омбудсманининг асосий вазифаси давлат органла- ри фаолиятининг тўғри ва адолатли олиб борилишини таъминлаш ҳисобланади.
Омбудсман фуқароларнинг ариза ва шикоятларини куриб чиқади ва уларнинг қонун хамда халкаро Ҳуқуқ нормалари асосида ҳимоя қилиниши учун ктегишли давлат органларида куриб чиқишига ҳаракат килади.
Ўзбекистон Республикаси омбудсманининг фаолияти, ваколати ва ҳуқуқий мақоми “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари буйича вакили (омбудсман)” тўғрисидаги қонунда белгиланган.
1996 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асоси­да инсон ҳуқуқлари буйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўзилди.
Инсон Ҳуқуқлари буйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази халкаро Ҳуқуқнинг инсон Ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида умумэътироф этил- ган принциплари ва меъёрларини, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларини ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фар- монларини, давлат сиёсатини амалга ошириш буйича давлатга карашли таҳлил, маслахат, идоралараро мувофиклаштириш органи ҳисобланади.
Ушбу марказ инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилишда алокадор бўлган барча давлат ва нодавлат органларининг фаолиятини тартибга солиш максадида ташкил этилган.
Марказ инсон Ҳуқуқлариниг миллий ва халкаро даражада ҳимоя қилиниши хамда таъминланишининг турли нуктаи-назарларини урганади; БМТнинг конвенцион органларига инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро мажбуриятларнинг бажа- рилиши хакида миллий маърузалар тайёрлайди; илмий ташрифлар, семинарлар, маърузаларни ташкиллаштиради; инсон хуклари буйича укув дастурлари яратилишида ва унинг амалга оширилишида уз хиссасини кушади; инсон Ҳуқуқлари хакидаги маълумотларни туплайди ва таркатади; инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги ташкилотлар ва халкаро марказлар билан техник ҳамкорлик ва ахборот алмашувини ривожланишида кумаклашади;
инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таъминлашда хамда жамиятни демокра- тизациялашда техник масалаларга ёрдам берувчи халкаро агентликларнинг фаолиятини тартибга солади; инсон Ҳуқуқлари бўзилиши масалалари буйича ахолидан мурожаат ва шикоятларни қабул килади ва куриб чиқади.
Марказнинг асосий максади-Ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш тизимини комплекс тартибда асосий масалаларни куриб чиқишда-инсон Ҳуқуқлари буйича миллий дастур тўзиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги амалдаги қонунчилик мониторинги Институти қонунчилик устидан мониторинг олиб борувчи, қабул қилиниши керак бўлган қонунларни экспертизадан утказувчи илмий- экспертиза хамда тадқиқот олиб борадиган тизим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Амалдаги қонун хужжатлари мониторинги институти фаолиятининг асосий йуналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
• давлат ва жамият курилиши соҳасидаги демократик ислоҳотлар жараёни- ни, ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципининг ҳаётга изчил татбик этилишини тизимли таҳлил қилиш, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармокларининг мустакиллиги ва эркинлигини кучайти- риш, уларнинг келишилган холда фаолият юритиши хамда ҳамкорлигини, улар ўртасида мувозанатни таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизи- мини шакллантириш буйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• ҳокимиятнинг ижро этувчи тармогини ислоҳ қилиш ва демократлаш- тириш масалаларини комплекс урганиш, айрим ҳокимият ваколатлари ва функцияларини марказий давлат ҳокимияти органларидан, хукуматдан бошлаб махаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига боскичма-боскич утказиш буйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, сиёсий партия- ларнинг парламентдаги фракциялари, жойлардаги депутатлик гурухларининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини чукур урганиш; сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини шакллантиришдаги, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун хужжатларининг ижро этилиши устидан сама- рали парламент, депутатлик назоратини амалга оширишдаги ролини кучай- тириш буйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• жамиятда демократия ва адолатни таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида суд ҳокимияти мустакиллиги ва эркинлигини мустахкамлаш жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, судни инсон ва фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза ва ҳимоя этишга хизмат киладиган давлатнинг том маъно- даги мустакил институтига айлантириш буйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• ҳокимиятлар бўлиниши принципини ҳаётга татбик этиш, уларнинг самарали тарзда келишилган холда фаолият юритиши хамда ҳамкорлигини таъмин- лаш буйича ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасини тизимли урганиш, ушбу тажрибадан глобаллашув шароитида жаҳонда руй бераёт- ган демократик жараёнларни чукурлаштиришнинг замонавий тенденцияла- рини ҳисобга олган холда давлат курилиши тизимида фойдаланиш буйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш йулида ихтисослашган орган сифатида ҳаракат килади.
Бошқарма олдига қўйилган асосий вазифаларга: инсон Ҳуқуқлари ва унга амал қилиш соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш; инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги мавжуд бўлган қонунчиликни мукамаллаштириш; Конститутция ва қонунлар билан белгилаб қўйилган инсон Ҳуқуқлари буйича қонунларга амал қилишни таъминлаш киради. Адлия вазирлигининг инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Бошқармаси инсон Ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги ахолининг Ҳуқуқий онгини оширишда турли хил ишлар олиб боради, жамиятда инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича ташвикотлар олиб боради, инсон Ҳуқуқлари ва эркинлик- ларини ҳимоя қилишда катнашувчи адвокатлик тизимининг ролини кучай- тиришга кумаклашади, фуқаролик жамияти инстиутларини тўзишга ва улар­нинг Ҳуқуқий асосини кучайтиришга ёрдам беради. Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида бу Бошқарма Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи халкаро ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда иш олиб боради.
2008 йил Ички ишлар вазирининг буйруги асосида инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Ҳуқуқий ёрдам бериш Бошқармаси ташкил қилинган. Бошцарманинг асосий вазифалари:
инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу масалада халкаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
давлат Ҳуқуқий сиёсатини ички ишлар идораларида амалга оширилиши- ни таъминлаш;
ички ишлар идоралари фаолиятида қонунчиликни таъминлаш; норматив — Ҳуқуқий хужжатларни тизимлаштириш, ҳисобини юритиш; оммавий ахборот воситалари билан алока килган холда ички ишлар вазир- лиги ва тизимларининг жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, Ҳуқуқ-тартиботни мустахкамлаш, фуқаролар хавф- сизлигини таъминлаш ва бошқа йуналишлардаги фаолиятини оммавий ахбо­рот воситалари оркали таргибот ва ташвикот қилиш.
Ўзбекистондаги ижтимоий-ночор болалар масаласи буйича болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази шугулланади.
Ушбу ташкилот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарори билан ташкил топган бўлиб, у болаларни ижтимоий ҳимоясини бахолаш ва мониторинг қилиш, ижтимоий ночор болалар манфаатлари ва Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида норматив хужжатларни ишлаб чиқиш ва таҳлил этиш билан шугулланади.
Давлат органлари билан якин алокада бўлган мамлакатда инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларининг бошқа турларини ҳимоя қилиш ва рагбатлантириш буйича нодавлат ташкилотларининг тармоги уз фаолиятини олиб бормокда.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини урганиш маркази омма фикрини урганиш билан биргаликда, уларни республикнинг сиёсий ва маданий ривож- ланиши, фуқароларнинг ижроия, суд ҳокимияти хамда Ўзбекистон Республика- сида инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш йулида тўзилган янги тузумларга нисбаттан муносабатини урганади.
Куп миллатли мамлакат ҳисобланган Ўзбекистонда 140 дан ортиқ миллий маданий марказлар уз фаолиятини олиб бормокда. Ўзбекистон Республика- си Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 13 январдаги №10-сонли қарори асо­сида Республика байналмилал маданий маркази ташкил этилди. Марказ барча маданий марказларга амалий ва назарий жихатдан уз ёрдамини бериш билан биргаликда мамлакатда истикомат қилувчи турли миллат ва элатлар- нинг вакилларига уз кумагини курсатади. Молия вазирлиги томонидан моли- ялаштирилган бу Марказда 33 та ходим фаолият олиб бормокда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кошида ваколатга эга бўлган инсон Ҳуқуқлари буйича орган (Омбудсман), Амалдаги қонунчилик монито­ринги институти, Инсон Ҳуқуқлари буйича миллий марказнинг функцияси ва макомидаги фарқларнинг таҳлили бизга уларнинг мустакил ва бир-бирини тулдириб борувчи хакикий шерик эканлигини курсатади. Уларнинг барчаси инсон Ҳуқуқлари ва эркиликларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда иштирок этади. Улар ўзаро ҳамкорлиги билан бизнинг мамлакатда инсон Ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришда муҳим роль уйнайди. Уз фаолияти билан улар жамиятдаги бирдамликни сақлаб колишга, давлатдаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга ёрдам беришади ва шу билан биргаликда асо- сий инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бирга миллий ривожланишга уз хиссасини кушади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling