1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари халкаро стандартларининг мустахкамланиши
Download 1.26 Mb.
|
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi
6.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари халкаро стандартларининг мустахкамланиши
Ҳуқуқий давлатчилик йулида Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий қонунчилигида инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашни устувор вази- фа сифатида белгилаб олди. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятини суверенитетини мустахкамлаш ва Ҳуқуқ устунлигини тасдиқланиши Ҳуқуқий давлатчиликнинг чамбарчас ўзаро алокадорлигини ифодалайди. 1991 йил 31 август куни ўзининг давлат мустакиллигини эълон килар экан, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ваколатларини қонунчилик, ижро ва суд тармокларига бўлиниши принципи асосида асосий давлат институтла- рини шакллантиришга киришди. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-Ҳуқуқий муносабатларни муваффакиятли ривожлантириш максадида инсон Ҳуқуқлари ва эркинликлари буйича миллий тизимни халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиклаштиришнинг зарурияти вужудга келди. Бунга қуйидаги омиллар ёрдам берди: биринчидан, Ўзбекистоннинг ички ва ташки сиёсати соҳасида ўзининг янгиланиш ва тараққиёт йули танлаб олиши; иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотларига ухшаш универсал халкаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириши, шунингдек етакчи минтакавий халкаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиши; учинчидан, Ўзбекистон Республикасини инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги асо- сий хужжатларга, авваломбор БМТнинг олтита асосий халкаро шартномала- рига кушилиши. Кайд этиш керакки, инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича тизимлар ва механизмларни ривожлантириш бирор бир дават ёки халкаро ташкилот- га ёкиш учунгина амалга оширилгани йук. Мустакил Ўзбекистоннинг бош вазифаси инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро мажбуриятларига сузсиз амал қилиш ва демократик Ҳуқуқий давлат куришдир. Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик тизими шакллан- ган бўлиб, унга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунлар киради. Инсон ҳуқуқлари буйича қонунчиликнинг ядроси ва асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳисобланади. Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига катта аҳамият билдири- либ, узбек парламенти Ўзбекистон Республикасининг мустакиллиги эълон қилинганидан сўнг, бу хужжатни биринчи халкаро шартнома сифатида ратификация килди ва шу билан ўзининг ички ва ташки сиёсатида устувор йуналиш сифатида инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларининг халкаро каталогини мустахкамлаб куйди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган мустакил Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси мамлакатимизда инсон ва фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг Ҳуқуқий кафолати ҳисобланади. Суверен, демократик, Ҳуқуқий ва дунёвий давлат, инсон Ҳуқуқлари буйича умумэътироф этилган халкаро принциплар ва нормаларга содик давлат сифати- да Ўзбекистон Республикаси биринчи навбатда уз Конституцияси нормаларининг учдан бир қисмидан купини инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларига багишлаб, инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлигини конституциявий даражада мустахкамлади ва аввалги тузумда шаклланган инсон Ҳуқуқлари устидан давлат манфаатлари устунлигини бартараф этди. Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар истикомат килади. Биз учун Конституция жинси, ирки, миллати, дини, сиёсий ва диний эътикоди, мулкий ва мансаб мавкеи, яшаш жойи, жамоат бирлашмаларига аъзолиги ва бошқа шахсий ёки ижтимоий ҳарактердаги шарт-шароитлар ва ҳолатларидан катъи назар барчанинг қонун ва суд олдидаги, инсон ва фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркинликларда тенглигини кафолатлаши энг муҳимдир. Хусусий мулкни конституциявий мустахкамлаб қўйилиши муҳим аҳамият касб этади. Олдинлари инкор этилиб келинган хусусий мулк, энди Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ажралмас Ҳуқуқи, унинг фаровонлиги, ишбилар- монлиги ва ижодий фаоллигининг табиий манбаи сифатида эътироф этила- ди ва кафолатланади, унинг иқтисодий ва шахсий дахлсизлигининг кафолати ҳисобланди. Мулк дахлсиздир ва хеч ким узбошимчалик билан уз мулкидан махрум қилиниши мумкин эмас, мулк факатгина қонунда назарда тутилган холлардагина (Ҳуқуқбузарлик куроли ва воситаси сифатида) мусодара қилиниши мумкин. Ўзбекистон Конституцияси хусусий мулкни эътироф этиш ва уни дав- лат мулки шакли билан бир қаторда тенг равишда ҳимоя қилиш тўғрисидаги принципиал янги ва муҳим Ҳуқуқий нормани ўрнатди, ҳар кимнинг мулкка эга бўлиш, мулкига уз хохишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши мумкинлиги Ҳуқуқи мустахкамлаб қўйилди. Меҳнат эркинлигига бўлган Ҳуқуқни тасдиқлаб, Конституция фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб этишни такиклаб куйди, ҳар ким эркин касб танлаш Ҳуқуқига эга. Аёлларни сиёсатда иштирок этишга бўлган Ҳуқуқи тўғрисидаги замонавий қонунчилик базаси аёлларни эркаклар билан бир қаторга тенг куяди. Бизнинг парламентимизда аёллар бор, бизда аёл-ҳокимлар, ҳоким муовинлари, вазирлар уринбосарлари бор, 200 дан ортиқ аёллар нодавлат ташкилотларида фао- лият курсатмокда. Бирок, парламентда, хукуматда ва суд тизимида аёллар иштироки етарли даражада бўлиши учун хали куп ишлар қилиниши лозим. Ўзбекистоннинг давлат сиёсати миллатчиликни, иркчиликни, геноцидни, халкларни зурлик билан хайдаб чиқариш ёки кучиришни, бошқа халкларни камситишни ва ассимилация қилувчи сиёсатни тула инкор этади. Шундай килиб, хозирги вактда Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг конституциявий ва зарурий қонунчилик асослари яратилган. Конституция қоидалари асосида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бўзилган Ҳуқуқларини тиклашнинг қуйидаги усуллари ривожланиб бормокда: биринчидан, тегишли давлат органларига шикоят билан мурожаат қилиш, фуқаро шикоятини ўрнатилган тартибда қабул қилиш, куриб чиқиш ва муро- жаат қилувчининг далилларини текшириш хамда мурожаат қилувчининг Ҳуқуқларини тиклаш учун унга текшириш йули билан қабул қилинган чора- тадбирлар тўғрисида ёзма жавоб йуллаш оркали амалга оширилади; иккинчидан, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний хат- ти ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан судга ариза билан мурожаат қилиш (суд ҳимояси); учинчидан, агар фуқаро томонидан уз Ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг юкорида курсатилган восита ва услубларидан фойдаланиб бўлинган такдирда Олий Мажлиснинг Инсон Ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман)га фуқаронинг бўзилган Ҳуқуқ ва эркинликлари юзасидан шикоят билан мурожаат қилиши (суддан ташкари ҳимоя). Омбудсман Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва унинг худудидаги чет эл фуқароларидан, фуқаролиги булмаган шахслар- дан келиб тушадиган шикоятларни куриб чиқиши ва шикоят буйича уз тек- ширувларини утказишга хаклидир. Омбудсман суднинг ваколатига кирувчи масалаларни куриб чиқмайди. Мурожаат қилувчининг важларини текшириб бўлгандан сўнг, Омбудсман мурожаат қилувчининг бўзилган Ҳуқуқларини тиклаш буйича тавсияларини уз ичига олган хулосасини тегишли давлат органига жунатади; туртинчидан, вазирликлар ва идоралар, муассасалар ва ташкилотлар, ҳокимларнинг қонунларни ижро этиши устидан назорат қилувчи, яна шунинг- дек жиноятни дастлабки тергов қилиш, жазони ижро этиш жойларида озод- ликдан махрум этилганларни сақлаш устидан назорат қилувчи прокуратура органларига мурожаат қилиш. Прокуратура органлари фуқароларнинг ариза- лари ва шикоятларини куриб чиқади ва уларнинг бўзилган Ҳуқуқларини тиклаш буйича чоралар куради; бешинчидан, фуқароларнинг бўзилган конституциявий Ҳуқуқлари ва эркин- ликларини объектив ва ҳар томонлама куриб чиқиб, улар буйича қонунчиликка мувофик равишда чора-тадбирлар куриши йули билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустахкамлаб қўйилган инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаб беришга ваколатли бўлган адлия органларига мурожаат қилиш; олтинчидан, адвокатнинг мустакиллиги, профессионал этикага катъий амал қилиши, адвокатлик сири принциплари асосида, қонунчилик билан такикланмаган ҳимоя услублари ва воситаларини куллаб жисмоний ва юри- дик шахсларга Ҳуқуқий ёрдам курсатадиган адвокатура органларига муро- жаат қилиш; еттинчидан, уз Уставларига мос равишда уз аъзоларининг (иштирокчила- рининг) Ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хакли бўлган нодавлат ташкилотлар- га мурожаат қилиш. Мисол учун, Нодавлат нотижорат ташкилотлари мил- лий ассоциациясининг вазифаларига ННТларга ҳар томонлама кумаклашиш ва уларнинг устав фаолиятига, жамият ҳаётининг барча соҳаларида уларнинг ролини оширишга кумаклашиш киради. Ҳуқуқий давлатчиликни куриш йулида Ўзбекистон Республикаси инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш устувор, деб ҳисобланган ўзининг миллий қонунчилигини шакллантирмокда. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling