1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқларининг ислом тизими манбаларига қуйидагилар киради


Download 1.26 Mb.
bet20/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

Умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқларининг ислом тизими манбаларига қуйидагилар киради:
Инсон Ҳуқуқлари Умумислом Декларацияси (1981 йил);
Исломда инсон Ҳуқуқлари кохира декларацияси (1990 йил);
Инсон Ҳуқуқлари Араб ҳартияси (1994 йил).
Декларациясининг киришида инсон Ҳуқуқларининг диний келиб чиқишига биноан “хеч қайси рахбар ёки хукумат, хеч қайси ассамблея ёки ҳокимият ҳар кандай шаклда Оллох томонидан берилган инсон Ҳуқуқларини чеклаши, бекор қилиши ёки бўзиши мумкин эмас, шунингдек хеч ким улардан воз кеча олмай- ди” дея таъкидланади.
Инсон Ҳуқуқларига исломий ёндашувнинг муҳим элементи шундаки, улар “бутун ислом тартибининг таркибий қисми ҳисобланади”.
Декларация муаллифлари дахлсиз ва ажратилмас инсон Ҳуқуқларини хурмат қилиш ва уларни ислом томонидан берилган сифатида куриш мажбурияти- ни оладилар.
Инсон Ҳуқуқлари Умумислом Декларацияси нохукумат ташкилоти томони- дан қабул қилинганлиги сабабли мажбурий хусусият касб этмайди. У универсал халкаро-Ҳуқуқий нормларнинг асосий қоида ва принципларидан келиб чиқади, бирок давлатлар олдига муайян кафолатларни таъминлаш ва унинг қоидаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш вазифасини куймайди. Эъти- роф этилган Ҳуқуқ ва эркинликлар ўзининг таркиби ва шархлаш имконияти- дан келиб чиқиб, ислом Ҳуқуқи ва ундан келиб чиқувчи қонун хужжатларига богланган бўлиб, бу ушбу хужжатга анъанавий хусусият багишлайди ва бу соҳада қатор “Ислом бирдамлиги” ҳаракати аъзо-давлатларида Ҳуқуқий ама- лиёт билан номутаносиблигини курсатади.
Осиё-Тинч океани минтакаси БМТ томонидан белгиланган географик минтакалар ичида ўзининг мустакил инсон Ҳуқуқлари ҳимоя тизимига эга булмаган минтака ҳисобланади. Бунинг асосий сабабларидан бири бу Осиё-Тинч океани минтакаси Америкадаги Америка давлатлари ташкилоти, Евро- пада Европа Кенгаши, Африкада Африка Иттифоки каби минтакавий сиёсий бирлашмага эга эмаслигидир. Ушбу минтакаларнинг барчасида айнан ушбу бирлашмалар инсон Ҳуқуқлари тизимини яратиш ва уларга риоя қилиниши устидан назоратни ташкил қилишга туртки бўлган эди. Осиё-Тинч океани минтакаси мустакил инсон Ҳуқуқлари ҳимоя тизимига эга эмаслигини асос- ловчи бошқа омиллар минтаканинг кенглиги ва бир турли эмаслиги билан боғлиқ. Ушбу минтака мамлакатлари ягона дин, маданият ёки тарих билан боғлиқ эмас, уларда турли сиёсий ва ижтимоий шароитлар мавжуд ва Осиё бир бутун сифатида ҳаракат қилиши учун хизмат кила оладиган умумийлик учун хакикий асослар мавжуд эмас.
БМТ дунёнинг ушбу қисмида ягона минтакавий келишув яратишга каратилган салмокли ҳаракатларни амалга оширмокда. Бирок, бу сайъ-ҳаракатлар уз махсулини бериш имконияти эхтимолдан узок бўлиб, хеч булмаганда якин келажакда.
Баъзи мутахассисларнинг эътироф этишича, субминтакавий тўзилмалар (маса- лан, Жанубий-Шаркий Осиё) нисбатан хакикатга якинрок ва уз-ўзидан уларнинг ташкил этилишини куллаб-кувватлаш жоиз. Бошқаларининг фикрича, дунё- нинг бу қисмида инсон Ҳуқуқларига риоя қилиниши тизимини ташкил қилиш ҳаракатлари самарасиздир ва хаттоки, агар муваффакият козонган такдирда хам, бунинг натижаси уларок жуда заиф ва самарасиз тўзилма ташкил қилинади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling