1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти
Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқлари кафолатининг Ҳуқуқий механизмларини шаклланиши
Download 1.26 Mb.
|
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi
7.2. Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқлари кафолатининг Ҳуқуқий механизмларини шаклланиши
Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида жонкуярликни ошиб бориши асосида жамиятнинг барқарор демократик ривожлантиришга каратилган стратегик йуналишларини кайд этар экан, Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқларининг хакикий ишловчи механизмини яратиш асосий вазифалардан бири эканлигини бир неча бор таъкидлаб утган. Бу ҳолатда жамоат ва нодавлат тўзилмаларнинг роли ва аҳамияти вактнинг талаби ва ҳаётни ўзининг эхтиёжи бўлиши керак. Бу масалада жамоат ва нодавлат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини вактнинг ўзи курсатиб турибди, ҳаётнинг ўзи талаб этмокда. Махаллий ва мар- казий давлат ҳокимияти органлари эса, нафақат мазкур жараёнга тускинлик килмаслиги, балки янада купрок инсонлар ижтимоий-сиёсий ҳаётда, фуқаролик жамиятини куриш, бизнинг ҳаётининг туб моҳияти белгилаб бераётган қадриятларни шаклланиши жараёнининг ўзида иштирок этишлари у чун янги демократик ва жамоатчилик тўзилмаларни шаклланишига ҳар томонлама кумак бериши ва рагбатлантириши лозим. Шундагина, инсон Ҳуқуқлари хакикий кафолатланган булади ва мазкур Ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш механизми самарали ишлай бошлайди. Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқлари кафолатларининг Ҳуқуқий механизмлари шаклланиши ва ривожланишининг асосий йуналишлари демократик институтларни такомиллаштирилишида, улар оркали барчани жамиятимизни куришга жалб этишга, шу оркали уларни уз такдири, ўзининг келажагини тула Ҳуқуқли хужайинига айланишида куринади. Кафолатларни таснифлаш, конституциявий кафолатларни янада яхши ва чукуррок тушуниш ва мазмунини очишга, уларнинг қиммати ва камчилигини курсатиб беришга, тегишли хулосалар ва тавсиялар қилишга имкон беради. Ҳуқуқ фанида умумий ва махсус (Ҳуқуқий) кафолатларга ажратиш қабул қилинган. Умумий кафолатлар — Ҳуқуқни амалга оширувчи иқтисодий, сиёсий ва бошқа шарт-шароитларнинг йигиндиси ҳисобланади. Умумий кафолатларга ижтимоий-икктисодий, сиёсий ва мафкуравий (маънавий) кафолатлар, махсус кафолатларга эса, қонунлар ва бошқа меъёрий манбалардан келиб чиқувчи Ҳуқуқий (юридик) кафолатлар киради. Ижтимоий-иқтисодий кафолатлар Ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиш- ни таъминлаб берувчи (ижтимоий барқарорлик, ривожланаётган иқтисодиёт, тегишлича ишлаб чиқаришнинг кучи) махсус мухитни ва моддий асосни кузда тутади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатга қонуний иқтисодий фаолият хамда ракобатни куллаб-кувватлашни таъминлаб беришни, монополлаштириш ва гирром ракобатни такиклаб, мулкчиликнинг барча шаклларининг тенглигини ва уларни тенг ҳимоя қилишни эълон қилиш маж- буриятини юклайди. Сиёсий кафолатлар эса, инсонга макбул ҳаёт ва эркин ривожланишни таъминлаб берувчи шароитларни вужудга келтиришни; жамиятдаги барқарор- ликни бўзишга йул куймайдиган фуқаровий тотувликка эришиш кобилиятини билдирувчи фуқаролар сиёсий маданиятининг керакли даражасини таъминлаб берувчи сиёсий тўзилмаларнинг барқарорлигига эришишни; давлат аппаратини бюрократлигига, унда порахурликка қарши ку раш ва бошқа сиёсий-ташкилий омилларни кузда тутувчи давлатнинг тегишли равиш- да, аниқ мулжалланган сиёсатни амалга оширишни кузда тутади. Сиёсий кафолатлар — бу ҳар томонлама ривожланиш ва жамиятнинг сиёсий тизимини, назарияда энг муҳим ҳисобланган уз ўзини бошқариш ғоясининг асосини ташкил этувчи демократиянинг буту н тизимини такомиллаштиришдир. Мафкуравий кафолатлар — бу давлат ва жамиятнинг шахс дунёкарашининг эркинлигини шакллантирадиган шароитларни яратишга (куллаб-кувватлашга) каратилган фаолиятдир, маънавий ва ахлоқий мулжалларни танлаб олиш амалга оширилади. Баъзида ташкилий кафолатлар хам фарқланадики, у давлат ва жамият таш- килотлари фаолиятига мужассамлашади. Ҳуқуқий кафолатлар инсон ва фуқаро Ҳуқуқ ва эркинликларини таъмин- лашга каратилган барча Ҳуқуқий воситаларни ўзига камраб олиб, курсатиб утилган Ҳуқуқ ва эркинликларнинг мазмунини очиб беради ва аниқлаштиради хамда жорий қонунчилик нормаларида акс этади. Айрим муаллифлар Ҳуқуқий кафолатлар деганда, моддий ва процессуал Ҳуқуқ институтлари ва нормаларини кенг тармогини тушунишадики, улар- нинг фикрича субъектив Ҳуқуқларни таъминлаш шахснинг Ҳуқуқий макомини белгиловчи Ҳуқуқ ўрнатувчи ва қайта тикловчи нормалардан иборат бўлган Ҳуқуқий кафолатлар оркалигина ишлайди. Ҳуқуқий кафолатлар деганда, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқ нормалари орцали мустахкамлаб цуйишни, уларни давлатнинг бутун ҳуқуқни мууофаза қилиш фаолияти орцали уимоя қилишни тушуниш лозим. Қонунда белгиланган воситалар, умумий шартларнинг ифодаси ҳисобланиб, бевосита инсон Ҳуқуқларини жамиятда Ҳуқуқий жихатдан тўғри амалга оши- ришни ва уларнинг муҳофаза қилиш имкониятини таъминлайди, бу мазкур Ҳуқуқларнинг Ҳуқуқий кафолатидир. 1. Инсоннинг Ҳуқуқ ва эркинликларини бўзиши мумкин бўлиб, Ҳуқуқий нормаларда белгиланган бундай ҳаракатларни такиклаш ва чеклашлар: • иркий ва миллий келиб чиқиши аломатларига караб камситишни таъкиклаш (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-моддаси); • қамоқка олиш ва ушлаб туришнинг факат суд қарорига асосан амалга оши- рилиши (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддаси); • фуқароларнинг конституциявий Ҳуқуқлари ва эркинликларига қарши чиқувчи сиёсий партиялар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъкиклаш (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддаси) • мажбурий меҳнатнинг таъкиклаш (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-модда); • инсонларга қийноқ, зуравонлик ёк шавкатсиз муомала қилишни таъкиклаш. 2. Фуқароларнниг уз Ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишини тускинликларсиз таъминлаш буйича давлат органлари, мансабдор шахслар ва бошқа субъектларнинг мажбуриятлари (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-модда) 3. Фуқароларнинг Ҳуқуқий макомини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш учун махсус мулжалланган Ҳуқуқлари мустахкамланган нормалар (шикоят қилиш Ҳуқуқи, судга мурожаат қилиш Ҳуқуқи ва б.к.) 4. Фуқаро Ҳуқуқларини бузганлик учун юридик жавобгарлик. 5. Тегишли давлат ва жамоат органлари, мансабдор шахсларнинг фуқаро- лар Ҳуқуқларини таъминлаш ва амалга оширишга каратилган хамда хуку- кий аҳамиятга эга бўлган фаолияти: қонунчиликга риоя этилиши устидан назорат қилиш (прокуратура) инсон Ҳуқуқларини бузлиши билан боғлиқ бўлган низоларни хал қилиш (суд). Дунёнинг турли мамлакатларида инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг турли хил механизмлари мавжуд. Замонавий дунёда инсон Ҳуқуқларини таъминлашнинг халкаро тизими шаклланган бўлишига карамасдан, бундай ҳимоянинг самарадорлиги, авваломбор давлатнинг ички механизми кай тарз- да курилганлиги ва ишлаши билан белгиланади. Бу ерда санаб утилган Ҳуқуқий кафолатларнинг барчаси, ташкилий қисмлари бир бири билан боғлиқ хамда ўзаро таъсир курсатишини ифода этиб, фуқаронинг Ҳуқуқий макомини таъминлашга каратилган ягона тизимни ташкил этади. Ҳар бир воситанинг самарадорлиги, маълум даражада уларнинг ўзаро таъси- рига, инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини сузсиз таъминлаш максадларида фаол ишлатилишига боғлиқдир. Албатта, бу тизимда хаммаси хам мукаммал эмас. Ҳуқуқий база янада такомиллаштирилиши, инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари фаолиятининг профессионализмини ошириш лозим. Ўзбекистон Республикасида қонунийликка ва фуқаролар Ҳуқуқларига риоя этиш устидан назоратни таъминлаб берувчи давлат органларининг бутун тизими, кейинги пайтларда инсон Ҳуқуқлари буйича миллий, давлатнинг ички муассасалари билан тулдирилди. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling