1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги Ҳуқуқлар


Download 1.26 Mb.
bet15/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги Ҳуқуқлар: ижтимоий таъминотга ва муносиб ҳаёт даражасига бўлган Ҳуқуқ (22-модда); меҳнат қилиш Ҳуқуқи; иш танлаш эркинлиги; тенг меҳнат учун тенг хак олиш; касаба уюшмаларига нисбатан эркинлик (23-модда); дам олиш ва буш вактга бўлган Ҳуқуқ (24-модда);
фаровонликка ва согликни сақлашга бўлган Ҳуқуқ (овкат, кийим-кечак, уй-жой, тиббий муолажа, ижтимоий хизмат курсатиш); оналик ва болаликни ижтимоий ҳимояси Ҳуқуқи (25-модда); таълим олишга бўлган Ҳуқуқ (26-модда); маданий ва илмий ҳаётда иштирок этиш, шунингдек, муаллифларнинг маъ- навий ва моддий манфаатларини ҳимоялашга бўлган Ҳуқуқи (27-модда).
Шуни таъкидлаш жоизки, Декларациянинг учта моддаси БМТ принциплари ва шахснинг жамиятга нисбатан мажбуриятларига багишланган:
ҳар бир шахснинг ижтимоий ва халкаро тартибга бўлган Ҳуқуқи. Бунда Декларацияда мустахкамланган Ҳуқуқ ва эркинликлар тўлиқ амалга ошири- лиши мумкин (28-модда);
жамият олдидаги мажбуриятлар; бошқалар Ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш. Бу Ҳуқуқ ва манфаатларни БМТ максадларига мувофик амалга ошириш (29-модда);
Декларациядаги хеч нарса мустахкамланган Ҳуқуқ ва эркинликларни йук қилишга каратилган хатти-ҳаракатларни оклаш учун шархланиши мумкин эмас.
Декларация 29-моддасининг 1-бандида шахснинг мажбуриятлари аниқ ўрнатилган: “Дар бир шахс жамият олдида мажбуриятларга эга”. Айнан, бандда шахс факат жамият доирасидагина эркин ва тўлиқ ривожлана оли- ши қоидасининг асослари келтирилган. Декларациянинг бу қоидаси маъна- вий хусусият касб этади. Чунки, унга кура, шахс ўзи тегишли бўлган жамиятда юриштуриш қоидаларининг умумий қоидаларини ўрнатади. Декларация 29-моддасининг 1-банди муроса хусусиятига эгалиги сабабли БМТ Бош Асса- блеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда бир овоздан қабул қилинган.
Шуни таъкидлаш керакки, Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларация- сида шахснинг давлатга нисбатан мажбуриятлари ва бу рчлари батафсил курсатилмаган, шунга кура давлатни шахсдан катъий куриклаш зару рия- ти мавжуд эмас. Айни пайтда, тарихан бизга маълумки, инсон Ҳуқуқларини давлатдан ҳимоя қилиш зарурияти мавжуд. Шунинг учун Декларациянинг асосий максади — шахс Ҳуқуқларини давлатга нисбатан ҳимоялашдир.
Шахснинг жамият олдидаги мажбуриятларини белгиловчи халкаро нормалар Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 29- ва 30-моддаларидан келиб чиқади. Дархакикат, Декларациянинг ушбу иккита моддаси қоидалари биринчидан, инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, иккинчидан, инсон мажбуриятлари тушунчаларига олиб боради. Агар Декларациянинг 29-моддаси 1-бандида шахснинг Ҳуқуқлари тушунчаси берилган булса, 30-моддада уни шархлашни белгиловчи универсал қўлланиладиган норма мавжуд. Шун- дай килиб, шахснинг барча мажбуриятлари ва ундан келиб чиқувчи муаммо- лар ушбу икки моддада умумлаштириб мустахкамланган.
Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси БМТ Бош Ассамблеяси томо- нидан барча давлатлар ва миллатлар учун умумий халкаро стандарт сифа- тида эълон қилинган. Юкорида баён қилинганларнинг барчаси эркинлик, тенглик ва биродарлик каби фундаментал принципларга асосланади. Уларга Декларациянинг Мукаддимаси, шунингдек 1- ва 2-моддалари багишланган. Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини тавсифлар эканмиз, унда инсон Ҳуқуқларини таъминлаш ва амалга оширишнинг Ҳуқуқий механизмлари бел- гиланмаганлигига эътибор каратмаслик мумкин эмас. Бу “ҳар қайси халк ва барча давлатлар бажаришга ҳаракат қилиши лозим бўлган вазифа сифати- да” купрок маънавий императивликдир.
Айни пайтда Декларация инсон фундаментал Ҳуқуқларини камраб олган БМТ Уставини талкин қилишдаги энг муҳим актдир. Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси — бу, халкаро шартнома. Расмий-юридик нуктаи назардан у мажбурий кучга эга эмас, чунки БМТ Уставининг 10- ва 11-мод- даларига мувофик, БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциялари факатгина тавсиявий хусусият касб этади. Шундай бўлишига карамасдан, Декларация давлатлар инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларининг асосий манба- ларидан бирига айланди. У БМТ Уставини шархлашда муҳим восита сифа- тида курилиши мумкин. Унинг нормаларининг катта қисми замонавий дунё мамлакатларини боглаб турувчи халкаро одат Ҳуқуқининг муҳим тимсоли сифатида эътироф этилади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling