1-mavzu insonga e’tibor va sifatli ta’lim – yangi o‘zbеkistonda ustuvor yo‘nalish davlatimiz rahbari Oliy Majlis va


Download 490.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana08.04.2023
Hajmi490.26 Kb.
#1342485
1   2   3   4
Bog'liq
1 - мавзу

Bobomurod TOSHЕV. 
 


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – ЯНГИ 
ЎЗБЕКИСТОНДА УСТУВОР ЙЎНАЛИШ 
 
Давлатимиз 
раҳбари 
Олий 
Мажлис 
ва 
Ўзбекистон 
халқига 
Мурожаатномасида якунига етаётган йилни сарҳисоб этдилар. Шунинг 
баробарида келгуси йилда мамлакатимизни тараққий эттиришнинг устувор 
йўналишларини белгилаб бердилар. 
Мамлакатимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув 
ҳам, қонунчилик ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгариши кераклигини, «Аввал – инсон, 
кейин – жамият ва давлат» деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга, 
кундалик ҳаётимизга сингдиришимиз кераклигини алоҳида таъкидладилар. 
Авваламбор, ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф 
қилдилар. Бу борада Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди. Унга 
кўра, ҳукуматнинг иш услуби тубдан такомиллаштирилиши, вазирлик ва 
идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тага камайтирилиши кўзда тутилган. Давлат 
хизматчилари сони босқичма-босқич 30–35 фоизга қисқартирилиб, иқтисод 
қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади. «Имом 
Мотуридий бобомизнинг: «Элу юрт билан ҳамдард бўлиб яшагин, токи халқ 
ҳамиша сен билан бирга бўлгай», деган ҳаётий ҳикмати ҳар бир вазир, ҳар қайси 
раҳбарнинг онги, қалби ва ҳаракатида муҳрланиши лозим», – дея таъкидладилар 
Юртбошимиз. 
Иккинчи йўналиш, Янги Ўзбекистонни «ижтимоий давлат» тамойили 
асосида қуриш мақсадини ўз ичига олади. Мактабларда таълим сифати ҳамда 
жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг 
шароитларини яхшилаш келгуси йилда энг асосий вазифалардан бирига 
айланади. Жумладан, бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида 
яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади. Ўқувчиларнинг 
мактабдан ўзбек тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, компьютерда 
ишлашни ўрганиб чиқишига, уларда эркин ва креатив фикрлашни, жамоада 
ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакл¬лантиришга алоҳида эътибор 
қаратилади. 
Мактаб таълими халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ 
қилинади. 2023 йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади. 
Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари 
бошланади, келгуси беш йилда уларнинг сони мингтага етказилади. 
Ҳозирда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 70 
фоизни ташкил этмоқда. Келгуси беш йилда ушбу қамровни 80 фоизга етказиш, 
бунинг учун 600 минг янги боғча ўрни барпо этиш режалаштирилмоқда. 


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
Президентимиз сўнгги йилларда олий таълим муассасалари 2,5 баробар 
кўпайиб, 198 тага етгани, қамров даражаси 9 фоиздан 38 фоизга ошганини қайд 
этдилар. Бу кўрсаткичларни янада кўпайтириш кўзда тутилаётганини, лекин 
таълим сифатини оширишга ҳар бир олийгоҳ ўзи ҳаракат қилиши лозимлигини 
таъкидладилар. 
Саломатлик – туман бойлик. Янги йилда бепул тиббий ёрдамнинг 
кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланади. Тошкент шаҳрида давлат 
тиббий суғуртасига ўтиш жараёни бошланиб, кейинроқ босқичма-босқич бошқа 
ҳудудларда ҳам жорий қилинади. Келгуси икки йил давомида оилавий 
поликлиникалар ва шифокор пункт¬ларига энг керакли ускуна ва жиҳозлар 
етказиб берилади, экспресс лабораториялар тўлиқ янгиланади. Ушбу 
йўналишдан халқимизнинг соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган яна бир 
қатор ташкилий чора-тадбирлар ўрин олган. 
Маҳалла институтининг тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва 
ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғони сифатидаги нуфузини ошириш 
борасида ҳам муҳим янгиликлар амалга оширилади. Жумладан, «Маҳалла 
буджети» тизими жорий этилади. Натижада ҳар бир маҳалла ўзининг 
кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлади, бошқа ижтимоий муаммоларини 
мустақил равишда ҳал эта олади. 
Учинчи йўна¬лиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишонч¬ли ҳимоя 
қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти эканлиги белгиланди. Ушбу 
йўналишнинг айрим жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, тинтув ўтказиш, телефон 
сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш прокурордан судга 
ўтказилади. Терговнинг фаолияти шахсни айблашга эмас, жиноятни фош этиш 
орқали ҳақиқатни аниқлашга йўналтирилади. Юртбошимиз бу борадаги яна 
қатор дол¬зарб вазифаларни белгилаб берар эканлар: «Ҳеч кимнинг уну¬тишга 
ҳаққи йўқ – қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари – биз учун олий қадрият», – 
дедилар. 
Тўртинчи йўналишга кўра табиатни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-
муҳитни тоза тутиш келгуси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг амалий 
ҳаракатига айланади. Жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси 
доирасидаги ишлар янада кучайтирилади. 
Бешинчи йўналиш, яъни эркин бозор механизмларини жорий қилиш, 
соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини, тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш борасида ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, келгуси 
йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан 
келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилади. Тадбиркорларга субсидия, кредитлар ва 
компенсациялар эса тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ 
ставкалари ҳар хил бўлади. 


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
Бу йил қиш мавсумида электр ва газ таъминотидаги узилишлар аҳолига 
бирмунча қийинчиликлар келтириб чиқарди. Ана шу муаммоларни ҳал этиш 
чоралари кўриляпти. Келгуси йилда 4,5 минг мегаваттли 11 та йирик лойиҳа 
якунига етказилади. Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона 
ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари 
ишга туширилади. Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув 
ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинади. 
Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни 
кўпайтириш йўналишидаги режалар ҳам улкан. Шунинг ҳисобига умумий 
қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилади. 
«Келгуси йили катта хусусийлаштиришни бошлаймиз, мингга яқин 
корхона савдога чиқарилади. Бугун кўнглимдаги бир ниятимни сизларга очиқ 
айтмоқчиман. Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб 
мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини 
инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин. Шу¬нинг учун топшириқ 
бердим: келгуси йилда энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларимизнинг 
акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади», – дедилар 
давлатимиз раҳбарияти мамнуният билан. 
Президентимиз миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз 
жанговар салоҳиятини ошириш, миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар 
ўртасидаги 
ҳамжиҳатлик, 
ижтимоий 
бағрикенглик 
муҳитини 
янада 
мустаҳкамлаш, ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, 
уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини ошириш борасида тўхталиб: «Биз 
жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт 
ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат 
ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз», – дедилар. 
Хуллас, келгуси йилда республикамизни ривожлантиришнинг асосий 
йўналишлари билан танишиб чиқар эканмиз, инсонга эътибор ва сифатли таълим 
энг устувор йўналиш эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Президентимиз: 
«Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона 
тўғри йўлидир», – дея таъкидлаганлари бежиз эмас. 
Бобомурод ТОШЕВ. 
 
 
 


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
 

Download 490.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling