1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
Download 1.2 Mb.
|
иқтисод маруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таъсисчилик фойдаси
Облигация – унинг эгаси жамиятга қайд қилинган фоиз олиш шарти билан пул қўйганлигини тасдиқлайди. Облигация ҳиссадорлик жамияти молиявий маблағларини кўпайтириш учун чиқарилади.
Акция эгаси корхона мулкдори, облигация эгаси эса унинг кредитори ҳисобланади. Ундан ташқари, облигация акциядан фарқ қилиб, ўз эгасига йиллик кафолатланган даромад келтиради, аммо ҳиссадорлик жамияти ишларини ҳал қилишда овоз бериш ҳуқуқини бермайди. Облигациялар бўйича тўланадиган даромад одатдаги ссуда фоизи миқдоридан ортиқ бўлмайди. Унинг қиймати ҳиссадорлик жамияти томонидан маълум муддат ўтиши билан тўланади. Акцияга қўйилган маблағ облигацияга жойлаштирилгандан фарқ қилиб, акционер талаби бўйича қайтарилиши мумкин эмас ва фақат сотиш орқали қопланади. Ҳиссадорлик жамиятининг ташкил топиши таъсисчилик фойдаси каби даромад турининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Таъсисчилик фойдаси сотилган акциялар суммаси ва ҳиссадорлик корхонасига ҳақиқатда қўйилган маблағ миқдори ўртасидаги фарқдан иборат. Ҳиссадорлик корхонасида таъсисчилик фойдаси билан бир қаторда дивиденд каби даромад тури шаклланади. Дивиденд (лотинча dividendus - бўлишга тегишли) – акция эгасига тўланадиган даромад. Дивиденд воситасида акция эгаси қимматли қоғознинг шу турига қўйилган пул маблағлари (капитал) нинг тегишли қисмига ўзининг мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқаради. Дивиденд орқали фақат ҳиссадорлик жамияти олган фойданинг бир қисми тақсимланади. Унинг бошқа қисми жамғаришга, солиқ тўлашга ва шу кабиларга кетади. Дивиденд миқдори олинадиган фойда ва чиқарилган акция миқдорига боғлиқ ва ҳамда одатда ссуда фоизидан юқори бўлади. Одатдаги акциялар бўйича дивиденд миқдори ҳиссадорлик жамияти жорий йилда олган фойда миқдорига боғлиқ. Имтиёзли акциялар бўйича дивиденд миқдори эса жорий йилдаги фойда миқдоридан қатъий назар қайд қилинган фоиз шаклида ўрнатилади. Жамият тугатилган тақдирда имтиёзли акция эгасига акция қўйилган маблағ унинг номинал қиймати бўйича қайтарилади. Ҳозирги кунда бизнинг республикамизда корхоналарни акционерлаштиришнинг иккита йўналиши таркиб топди: биринчи йўналишда ўзининг ҳуқуқий мақоми ўзгартирмайдиган, давлат мулки бўлиб қоладиган корхоналар, иккинчи йўналишда ўзининг ҳуқуқий мақомини ўзгартириб тўлиқ ҳиссадорлик жамиятига айланган корхоналар акция чиқаради. Республикада ҳиссадорлик жамиятларни ривожлантиришнинг асосий йўналиши давлат мулкчилигидаги йирик ва ўрта корхоналарни кенг кўламда ҳиссадорликка ўтказиш, улар негизида очиқ ҳиссадорлик жамиятларини тузиш ҳисобланади. Шу билан бирга илгари тузилган ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари очиқ турдаги жамиятлар қилиб қайта тузилиши кўзда тутилган. Бунинг маъноси шуки, ҳиссадорликка ўтиш жараёни республика аҳолисининг кенг қатламлари учун, шунингдек, ҳорижий жисмоний ва ҳуқуқий шахслар учун очиқ бўлиши лозим. Бунга қимматли қоғозларнинг очиқ савдосини ўтказиб туриш, фонд биржасининг фаолиятини кенгайтириш, инвестиция компаниялари, инвестиция фондлари, клиринг ва агентлик тармоқларини ташкил қилиш орқали қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини вужудга келтириш орқали эришилади. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling