1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар


Download 1.2 Mb.
bet60/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари нималардан иборат?
2. Классик ва ҳозирги замон бозор иқтисодиётининг умумий томонларини ва фарқларини тушунтириб беринг.
3. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари нималардан иборат?
4. Бозор иқтисодиётининг асосий иштирокчилари кимлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар қай тарзда
кечади?
5. Бозор тушунчасининг таърифини беринг ва унинг асосий вазифаларини кўрсатинг.
6. Бозорни туркумлашда қандай мезонлар асос қилиб олинади? Уларни санаб кўрсатинг.
6- БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ, ЎТИШ ДАВРИ ВА УНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ
РЕЖА:
1. Бозорнинг мохияти ва бозор иктисодиётининг вужудга келиши
2. Ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари
3. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари
4. Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва унинг асосий
йўналишлари
Ушбу боб бозорнинг моҳияти, вужудга келиш сабаблари, унинг турларини ёритиб бериш билан бошланади. Бозор амал қилишининг асосий механизми бўлган талаб ва таклифга тўхталиб ўтилади. Сўнгра бозор иқтисодиётининг мазмунини баён қилиниб, унинг асосий белгилари, субектлари ва ривожланиш босқичлари талқинига алоҳида ўрин ажратилади. Бозор иқтисодиётининг доимий ва асосий муаммолари, бундай иқтисодиётнинг афзалликлари ва зиддиятлари таҳлилига ҳам ўрин берилади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш учун махсус ўтиш даври зарур бўлиб, бу даврнинг мазмуни ва асосий белгиларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу бобда ўтиш даври назарияси, хусусан бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари баён қилинади. Шунингдек,
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари, республикада бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг мазмуни, мақсади ва асосий йўналишлари кўрсатиб берилади.
Боб бозор муносабатларига ўтиш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида макроиқтисодий барқарорликка эришиш, стратегик вазифаларни амалга ошириш йўлларини таҳлил қилиш билан якунланади.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling