1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил етиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир


Download 1.2 Mb.
bet63/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил етиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бундай иқтисодиёт еркин товар-пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, иқтисодий монополизмни инкор етади. Ҳозирги замон иқтисодий назарияларида бозор иқтисодиёти деганда бозор хўжалиги субектлари иқтисодий ҳатти-ҳаракатларининг еркин, мустақил равишда юз бериши ва уларнинг товар-пул механизми орқали бир-бирига боғланиб мувофиқлашуви деб баҳо берадилар. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг ҳамма босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субектларини қамраб олади.
Бозор иқтисодиёти субектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ёлланма ишчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали егалари ва қимматли қоғозлар егалари ҳам киради. Одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат.
Уй хўжаликларииқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият қилувчи асосий таркибий бирлик. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк егаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий еҳтиёжни қондириш учун сарфланади.
Тадбиркорлик сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо етади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради.
Давлат – фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади.
Шунингдек, баъзи дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор иқтисодиётининг яна бир алоҳида, мустақил субекти сифатида банклар ажратиб кўрсатилади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling