1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси


Download 1.2 Mb.
bet64/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси.
Шундай қилиб, юқорида келтириб ўтилган бозор иқтисодиёти субектларининг ўзаро таъсири ва алоқасини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин (7-чизма).
Ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: нарх, талаб ва таклиф ҳамда рақобат.


7-чизма. Бозор хўжалиги субектлари ўзаро алоқасининг умумий модели.
Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат:
- турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши;
- тадбиркорлик ва танлов еркинлиги;
- рақобат курашнинг мавжудлиги;
- давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви;
- корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги.
Бозор иқтисодиётининг тарихан таркиб топган икки турини ажратиш зарур. Биринчиси классик ёки соф бозор иқтисодиёти деб аталиб, узоқ вақт давомида шаклланиб, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда ХИХ асрнинг охирларигача давом етиб келди. Унинг асосий белгилари: а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг шахсий еркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиётнинг талаб ва таклиф, еркин бозор нархи ва рақобат курашлари асосида тартибланиши; е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, ишсизликнинг ва аҳоли ижтимоий табақалашувининг кучайиши.
Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти деб аталиб, ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларидан буён амал қилади. Унинг асосий белгилари:
а) мулкчиликнинг турли шаклларига яъни, хусусий, давлат, жамоа, аралаш ва бошқа мулк шаклларига асосланиб иқтисодий ва тадбиркорлик фаолияти юритилиши;
б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги, мулкнинг бир қисми йирик монополиялар ва давлат қўлида тўпланиб, миллий ва халқаро миқёсда умумлашганлиги;
д) иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки. Бунда давлат фан-техника тараққиёти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради;
е) хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш);
ф) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. Бунда давлатга, жамоалар ва хусусий кишиларга тегишли турли хил ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга келиши.
Ҳозирги замон бозор хўжалиги иқтисодиёт хусусий ва давлат секторларининг ўзаро алоқасига асосланади. Иқтисодиётга таъсирнинг интенсивлиги даражаси ҳамда давлат томонидан ҳал етилувчи устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор иқтисодиётининг қуйидаги моделлари фарқланади (8-чизма).

Замонавий бозор хужалигимоделлари



Mеzonlar




Korporativ iqtisodiyot



Aralash iqtisodiyot



Ijtimoiy yo’naltirilgan bozor iqtisodiyoti





Davlat dasturlarining maqsadga yo’naltirilganligi

Fuqarolar manfaatlarini himoya qilish



Tadbirkorlikni rivojlantirish bo’yicha shart-sharoitlar yaratish



Yirik ishlab chiqarish man-faatlarini himoya qilish









Iqtisodiyotni tartibga solish tamoyillari



Uzoq muddatli dasturlarning ishlab chiqilishi

Taktik usullardan ustun ravishda foydalanish



Asosiy ustuvor-liklarni bеlgilab olish






Davlat sеktorining iqtisodiyotdagi ulushi





30%


10% atrofida



Ahamiyatsiz darajada







Ko’rsatilgan mеzonlarga muvofiq kеluvchi davlatlar

Gеrmaniya





AQSH






Yaponiya, Shvеtsiya







Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling