1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet67/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Иккинчи босқичда инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб И.А.Каримов асарида бу босқич учун қуйидаги бир қатор вазифалар ажратиб кўрсатилди:
- давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига етказиш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;
- миллий валюта-сўмни яна ҳам мустаҳкамлаш;
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш.
Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўл давом эттирилади.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек, ҳозирги босқичда «эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шартидир». Бу эса иқтисодиёт соҳасида қуйидаги аниқ вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади:
- иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
- хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида амалда мулкдорлар синфини шакллантириш;
- мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай хуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш;
- кичик ва ўрта бизнес иқтисодий тараққиётда устивор ўрин олишига эришиш;
- мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таъминлаш;
- иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш.
4. Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling