1-Мавзу. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари Асосий саволлар


Download 217.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana01.07.2023
Hajmi217.17 Kb.
#1657938
  1   2   3   4   5   6   7



1-Мавзу. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари 
Асосий саволлар: 
1. Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи 
2. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари 
3. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар) 
4. Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг услублари 
Асосий ўқув материали қисқача баёни:
1-савол. Иқтисодиёт назарияси фанини, унинг қонун-қоидаларини билиш учун, энг аввало
иқтисодиётнинг ўзи нима, унинг вазифаси нималардан иборат, деган саволга жавоб бериш лозимдир. 
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши 
учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга 
қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир 
сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади. 
Қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. Шунинг 
учун қадимги юнон олимларининг (Ксенофон, Платон, Аристотел) асарларида иқтисодиёт - уй 
хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. 
Чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи 
эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни тўғри тақсимлаш 
йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади. 
Инсоннинг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган 
ҳаётий воситаларга бўлган зарурияти иқтисодиёт назарияси фанида эҳтиёж деб аталади. 
Иқтисодий ресурслар деганда жамият, мамлакат, айрим корхона ва фирма, оила ихтиёрида 
тўпланиб, айни вақтда мавжуд бўлган, товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчига 
етказиб беришда ҳамда истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган имкониятлар, қўр-
қутлар ва манбалар тушунилади. Табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари), ишчи кучи 
ресурслари, моддий ресурслар (бинолар, дастгоҳлар, машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар
қурилмалар, сотишга тайёр товарлар, уларнинг қўр-қутлари, пул маблағлари ва бошқалари) ана 
шулар жумласидандир. 
Инсон ривожланган сари унинг эҳтиёжлари ҳам шиддат билан ўзгариб, ортиб боради. 
Иқтисодий ресурслар эса чекланган. Иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи эҳтиёжларнинг 
чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир.
Инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича 
такрор ишлаб чиқариш турли фазалардан - ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол 
қилиш жараёнларининг бирлигидан иборатдир. Буларнинг ичида энг асосийси ва бошланғичи ишлаб 

Download 217.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling