1-Мавзу. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари Асосий саволлар
Download 217.17 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айирбошлаш жараёни
чиқариш жараёнидир. Чунки ҳамма товар ва хизматлар худди шу босқичда яратилади.
Иккинчи муҳим фаза эса тақсимот жараёнидир. Бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал ва ишчи кучи, товар ва хизматларнинг алоҳида турлари, ишлаб чиқарувчи тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида тақсимланади. Ундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги кўриниши болган даромадлар ҳам тақсимланади. Айирбошлаш жараёни - такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим фазасидир. Меҳнат тақсимоти натижасида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга, етказиб беришга, айрим гуруҳлари эса бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш бўйича ихтисослашадилар. Ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. Натижада турли хил йўналишдаги ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алоқа — айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бўлади. Иқтисодиётда такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси истеъмол жараёнидир. Бу жараёнда товарлар ва хизматлар турли кишилар, гуруҳлар томонидан истеъмол қилиниб, уларнинг эҳтиёжларини қондирадилар. Истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш истеъмоли ва шахсий истеъмол. Ишлаб чиқариш истеъмолида ишлаб чиқариш воситалари (капитал) ва ишчи кучидан фойдаланилиб, унумли истеъмол қилинади. Шахсий истеъмол жараёнида эса истеъмол буюмлари 2 пировард фойдаланилиб, улар йўқотилади ва ўрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурияти пайдо бўлади. Шундай қилиб, товар ва хизматлар, ресурслар ҳаракати доимо тўхтовсиз такрорланиб турадиган жараёндир. Иқтисодий ҳаёт сирларини билиш ва шу йўлдаги фаолиятнинг асосий йўналишларини аниқлашга интилиш жуда қадим замонлардан мавжуд бўлиб, бу интилиш иқтисодий фаолиятни тартибга солиш, уни кишиларга керак бўлган томонга йўналтиришга ижобий таъсир этиш заруриятидан келиб чиққан. Иқтисодиётга оид билимлар антик дунёнинг кўзга кўринган олимлари Ксенофонт, Платон, Аристотел асарларида, шунингдек, қадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон ва Марказий Осиё олимларининг асарларида қараб чиқилган эди. Биз узоққа бормасдан минг йиллар оша бизга етиб келган Қуръони Каримни, ҳадисларни, Қобусномани, Ибн Холдун асарларини, боболаримиз Абу Али Ибн Сино, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек асарларини ўқир эканмиз, уларда инсоннинг яшаши учун табиат эҳсонлари етарли эмаслиги, ижодий меҳнат қилиш кераклиги қайта-қайта уқтирилганлигига яна бир карра амин бўламиз. Алишер Навоийнинг иқтисодий масалаларга оид ғоялари 1482 йилда ёзилган «Вақфия» ва 1500 йилда ёзилган «Маҳбуб-ул-қулуб» асарларида баён этилган. У киши маҳсулотни уч қисмга бўлиб, биринчи қисмини кетган харажатга, иккинчи қисмини ўзининг ва оиласининг эҳтиёжларига, учинчи қисмини эса аҳолининг ижтимоий манфаатлари учун сарфлашга чақиради. Бундан ташқари, маҳсулотни яратишда меҳнатнинг ролига ва ишлаб чиқариш воситаларининг иштирокига алоҳида эътибор беради. Шу билан бирга бойликни ҳалол меҳнат билан топиш, тўплаш ва фойдаланиш зарурлигини таъкидлайди. Иқтисодиёт назарияси мустақил фан сифатида кўпгина мамлакатларда миллий бозор шаклланган ва жаҳон бозори вужудга келаётган даврларда "сиёсий иқтисод" номи билан шакллана бошлади. Сиёсий иқтисод грекча сўздан олинган бўлиб, "политико" –ижтимоий, "ойкос" - уй, уй хўжалиги, "номос" - қонун дегани. Яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари маъносини беради. 1575-1621 йилларда яшаб, ижод қилган франсуз иқтисодчиси Антуан Монкретен биринчи марта 1615 йилда "Сиёсий иқтисод трактати" номли кичик илмий асар ёзиб, бу фанни мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифатида асослади. Кейинчалик классик иқтисодчилар бу фикрни тасдиқлаб, сиёсий иқтисод кенг маънода моддий ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқарувчи қонунлар тўғрисидаги фандир, деб ёзган эдилар. Download 217.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling