1-Мавзу. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари Асосий саволлар
Download 217.17 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий қонунлар
- Умумий иқтисодий қонунлар
- Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар
- Махсус, ўзига хос иқтисодий қонунлар
3-савол. Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий муносабатларда амал қиладиган иқтисодий
қонунларни ҳам ўрганади. Бошқача қилиб айтганда, "Иқтисодиёт назарияси" фанининг асосий вазифаларидан бири иқтисодий қонунларни билиш ва унинг мазмунини, амал қилиш механизимини очиб бериш ҳисобланади. Ҳар қандай жамиятда иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар иқтисодий қонунлар билан бошқарилса-да, лекин улар алоҳида олинган бир иқтисодий ҳодисада намоён бўлмайди, балки ҳодисалар ва жараёнларнинг ўзаро таъсирида кўринади, доимий такрорланиб турадиган ҳукмрон тамойиллар тарзида намоён бўлади. Иқтисодий қонунлар иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. Иқтисодиёт назарияси фани томонидан очиб берилган иқтисодий қонунлар обектив амал қилаётган иқтисодий воқеликнинг умумлашган назарий ифодаси бўлиб, у обектив реалликни илмий билиш натижасидир, яъни унинг инсон онгидаги инъикосидир. Иқтисодий қонунлар обектив хусусиятга эга бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, амал қилиши, ривожланиши ва барҳам топиши алоҳида кишиларнинг онгига, уларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас. Маълум тарихий даврларда, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига, мавжуд иқтисодий тизимнинг хусусияти ва шарт-шароитга мос келадиган иқтисодий қонунлар вужудга келади ва амал қила бошлайди. Лекин иқтисодий қонунлар кишиларнинг иқтисодий фаолиятидан ташқарида, улардан ажралган ҳолда амал қилмайди, балки айнан уларнинг фаолияти, хатти-ҳаракатлари, иқтисодий хулқ-атвори туфайли таркиб топади ва улар орқали намоён бўлади. Шунинг учун инсонлар иқтисодий қонунларнинг хусусиятини билиб, уларнинг, талабларини ҳисобга олиб, улардан фойдаланишлари лозим бўлади. Масалан, одамлар вақтни тежаш қонунини, ишлаб чиқариш ёки бозор мувозанати қонунлари талабларини билиб, шунга биноан фаолият қилса, иш вақти ва бошқа чекланган ресурслар сарфини тежаш билан бирга ўз фаолиятларини самарали олиб боришлари мумкин. Бу талабларга зид ҳар қандай қарор ва хатти-ҳаракатлар кишиларнинг хоҳиш-иродасидан қатъи назар, муқаррар равишда хўжалик фаолиятида қийинчиликларга, ресурслар исрофгарчилигига олиб келади. Иқтисодий қонунлар ҳам табиат қонунларга ўхшаб, уни билиб, ўз фаолиятида фойдаланилса инсониятга, катта фойда келтиради, агар унинг мавжудлигини тан олмасдан, талабларини билмасдан ёки менсимасдан кўр-кўрона хатти-ҳаракат қилинса, бу катта салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келади. Лекин иқтисодий қонунлар табиат қонунлари билан тамомила бир хил эмас. Уларнинг фарқи шундаки, табиат қонунлари доимийдир, иқтисодий қонунлар эса ижтимоий ҳаёт қонунлари бўлиб, тарихийдир ва ўзгарувчандир, чунки у кишиларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиб кишилик жамияти мавжуд бўлганда пайдо бўлади ва амал қилади. "Иқтисодиёт назарияси" фани иқтисодий қонунларни қуйидаги гуруҳларга туркумлайди: 1. Умумий иқтисодий қонунлар кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. Масалан, вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг тез ўсиб бориш қонуни, такрор ишлаб чиқариш қонуни, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқарувчи кучлар хусусияти ва ривожланиш даражаси мос келиши қонуни ва бошқалар. 6 2. Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар инсоният жамияти тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, талаб қонуни, таклиф қонуни ва қиймат қонуни. 3. Махсус, ўзига хос иқтисодий қонунлар алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни. Умумий иқтисодий қонунлар ижтимоий тараққиёт қонунлари сифатида, уларни белгиловчи бошқарувчи қонунлар сифатида намоён бўлади ва ҳар бир тарихий босқичда уларнинг роли ўзгариб боради. Умумий иқтисодий қонунлар билиш, яхлит ва кенг маънода иқтисодиёт назарияси фани предметини аниқлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Иқтисодий қонунлар билан бир қаторда иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий жараёнларининг алоҳида томонларини тавсифлайдиган иқтисодий категорияларни (илмий тушунчаларни) ҳам таърифлаб, уларнинг мазмунини очиб беради. Download 217.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling