1-Мавзу. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари Асосий саволлар
Download 217.17 Kb. Pdf ko'rish
|
2-савол. Иқтисодиёт назарияси фани ижлимоий фан бўлиб, фалсафа, социология, психология,
ҳуқуқ, сиёсацҳунослик, тарих каби ижтимоий фанлар билан ҳам чамбарчас боғлиқдир, улардан услубий ва илмий озуқа олади ва уларга ҳам манба бўлиб хизмат қилади. Лекин уларнинг ҳеч бири иқтисодиёт назарияси фанининг ўрнини боса олмайди, бу фаннинг ўз вазифаси ва предмети бор. Иқтисодиёт назарияси фанининг предметини аниқлашни турли назарий қарашларни ўрганиб, синтез қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети нима? Бу фан асосан нимани тадқиқ қилиб, одамларга нимани ўргатади, деган саволнинг ечими жуда мураккаб бўлиб, бу ҳақда ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам турли олимлар ҳар хил флкрлар билдириб келмоқдалар. Масалан, Аристотел бу фанни уй хўжалигини бошқариш қонунлари тўғрисидаги фан деб қараган бўлса, мефканлилисллар, физиократлар ва инглиз классик иқтисодий мактаби вакиллари унга бойлик тўғрисидаги, унинг манбалари ва кўпайтириш йўллари, бойликни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш тўғрисидаги фан деб қарадилар. Кейинги пайтда мазкур фанни халқ хўжалиги, ижтимоий хўжалик тўғрисидаги фан деб ҳам ҳисобламоқдалар. Айримлар иқтисодиёт назарияси фанини моддий ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқариш қонунлари тўғрисидаги фан деб кўрсатадилар. А.Маршалл эса иқтисодиёт назарияси (сиёсий иқтисод) фанининг предмети инсоният, жамиятнинг меъёридаги ҳаётий фаолиятини тадқиқ қилишдан иборат, деб ёзади. 3 Иқтисодиёт назарияси фани сиёсий иқтисод номи билан юритилган даврда қатор дарсликларда ва айрим асарларда унинг предмети моддий неъмалларни ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган муносабатларни ўрганишдан иборат, деб кўрсатилган эди. АҚШ ва бошқа баъзи бир мамлакатлардан кириб келган «Економикс» дарсликларида (иқтисодиёт назарияси «Економикс» деб юритилган дарсликларда) бу фаннинг предмети кишиларнинг моддий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш муаммоларини таҳлил қилиш, кишиларнинг иқтисодий хулқ-атворини ўрганишдан иборат, деб кўрсатилган. Бозор иқтисодиётига ўтилаётган ҳозирги даврда Россия Федерациясида чиқарилаётган турли иқтисодиёт назарияси дарсликларида бу фаннинг предмети бўйича бир-бирига яқин бўлган таърифлар берилмоқда. Масалан, иқтисод фанлари докторлари, профессорлар Л.С.Тарасевич ва А.л.Добрининлар бошчилигида чиқарилган «Иқтисодиёт назарияси» дарслигида бу фан «Рационал хўжалик юритиш тизимининг таркибий эволюциясини, ҳақиқий бойликни ва жамиятнинг айрим аъзолари ва гуруҳларининг фаровонлиги, иқтисодий ўсишнинг омиллари ва қонуниятларини ўрганади», деб кўрсатилган. Академиклар Г.П.Журавлева ва В.И.Видяпинлар босличилигида чиқарилган «Умумий иқтисодиёт назарияси» номли дарсликда профессор А.л.Добрининнинг фикрига асосланган ҳолда: «Умумий иқтисодиёт назарияси ижтимоий фан болиб, у чекланган ресурслар шароитида эҳтиёжларни қондириш мақсадида моддий неъматларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида кишилар ва гуруҳларнинг хулқ-атворини ўрганади», дейилган. Проф. В.Д.Камаев бошчилигидаги муаллифлар томонидан ёзилган «Иқтисодиёт назарияси» асослари бўйича дарсликда иқтисодиёт фанининг предмети – чекланган ресурслар дунёсида неъматларни ишлаб чиқаришдаги кишиламинг хулқ-атвори ва уни бошқаришни ўрганишдан иборат деб таъкидланади. Проф. Д.Д.Москвин бошчилигидаги муаллифлар томонидан ёзилган «Иқтисодиёт назарияси асослари» дарслигида иқтисодиёт назарияси фанининг предмети – ишлаб чиқариш муносабатларини ва уларнинг ишлаб чиқариш кучлари билан ўзаро таъсирини ўрганади дейилади. Проф. Е.Ф.Борисов ўзининг «Иқтисодиёт назарияси» номли китобида фаннинг предметига қисқагина – у иқтисодий муносабатларни ўрганади, деб айтиб ўтиб кетади. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисида билдирилган бу барча фикрлардан кўриниб турибдики, сиёсий иқтисодга доир дарслик ва бошқа китобларда ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган муносабатларни ўрганишга алоҳида эътибор берилган бўлса, «Економикс»да ва бозор иқтисодиётига доир Россияда чиқарилган дарсликларнинг кўпчилигида асосан кишиларнинг ресурсларга, моддий ашё ва буюмларга бўлган муносабатини, хатти-ҳаракатини ўрганишга, чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланишларига алоҳида эътибор берилган. Бизнинг фикримизча, иқтисодиёт назарияси фани масаланинг у томонини ҳам, бу томонини ҳам четда қолдирмаслиги, масалага бир томонлама ёндашувга йўл қўймаслиги лозим. Чунки ҳар қандай меҳнат, ҳар қандай ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, энг аввало, табиат ашёлари, моддий воситалар, пул маблағлари орқали амалга оширилади ва улардан фойдаланилади. Шунинг учун мавжуд рксурсларга, ишлаб чиқарилган товар ва хизматларга, улардан унумли фойдаланишга бўлган муносабат, ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирига таъсирида ўрганилиши лозим. Бошқа тарафдан, ҳеч қандай меҳнат ёки ишлаб чиқариш алоҳида олинган киши ёки гуруҳ томонидан, бошқалар билан алоқаларсиз, муносабатларсиз амалга оширилмайди. Улар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида бир-бирлари билан, албалта, ўзаро муносабатда бўладилар ва шу муносабатга қараб ҳаракат қиладилар, ўз хулқ-атворларини, халти-ҳаракатларини белгилайдилар. Демак, иқтисодиёт назарияси фани шу муносабатларнинг икки томонини қамраб олган болиши, уларни ўрганиши лозим. Бундан ташқари, мазкур муносабатлар, хатти-ҳаракатлар ишлаб чиқариш жараёнининг ўзидагина эмас, балки такрор ишлаб чиқаришнинг барча фазаларида ишлаб чиқариш, айирбошлаш (сотиб олиш, сотиш), тақсимлаш ва фойдаланиш, яъни истеъмол қилиш жараёнларида ҳам содир бўлади. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмелини аниқлашда шу 4 нарсани эсдан чиқармаслик керакки, иқтисодиётнинг кўпгина томонлари аниқ иқтисодий фанлар, яъни саноат иқтисодиёти, савдо иқтисодиёти, агроиқтисодиёт ва агробизнес, иқтисодий ахборот, микроиқтисодиёт, макроиқтисодиёт, менежмент каби фанлар томонидан ўрганилади. Иқтисодиётнинг айрим томонлари эса молия, солиқ ва солиққа тортиш, кредит, пул муомаласи, банк иши, божхона иши, статистика, эконометрика, ташқи иқтисодий алоқалар, бухгалтерия ҳисоби, хўжалик фаолияти таҳлили каби фанларда ўрганилади. Иқтисодиёт назарияси бу фанлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда мавжуд бўлади, улардан айрим аниқ томонларни олади ва ривожлантиради. Лекин иқтисодиёт назарияси фани аниқ иқтисодий фанларнинг назарий асоси, яъни пойдевори ҳисобланади, уларга услубий, назарий йўналиш беради. Уларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган илмий тушунчаларни, қонун-қоидаларни, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, соҳалари, томонлари ўртасидаги алоқадорликни ва ўзаро таъсирни ўрганади ва аниқлаб беради. Мана шуларни ҳисобга олиб, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети - иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида моддий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборат, деб айтиш мумкин. Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий муносабатларнинг турли шарт-шароитларда, замон ва маконда шаклан ва мазмунан ўзгарувчанлигини, уларни ифода этувчи илмий тушунчалар, қонун- қоидаларнинг ҳам ўзгариб туришини, уларнинг доимо ҳаракатда, ривожланишда бўлишини ўрганади. Бундан ташқари, иқтисодиёт назарияси турли иқтисодий воқеа-ҳодисалар ва жараёнларнинг мазмуни ҳамда моҳиятини ўрганибгина қолмай, уларнинг ўзаро алоқадорлигини, бир-бирига таъсирини ҳам таҳлил қилади. Иқтисодиёт назарияси ўрганиши лозим бўлган муҳим йўналишлардан бири чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиш, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш ва бошқариш, миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг омиллари, қонуниятлари ва йўлларини ўрганиш ва кўрсатиб беришдан иборатдир. Бу эса фаннинг предмети, унинг мақсади ва вазифаларида янада ойдинроқ кўринади. Иқтисодиёт назарияси фанининг мақсади ва вазифасини икки томонлама, яъни ҳам амалий, ҳам назарий томонларини тушунтириш мумкин. Аксарият ҳозирги замон иқтисодий адабиётларида иқтисодиёт назариясининг тўрт асосий вазифаси ажратиб кўрсатилади: - билиш вазифаси – ҳар қандай фан каби иқтисодиёт назарияси ҳам фундаментал аҳамиятга эга: жамиятда инсонларнинг табиат ашёлари, бошқа моддий ашёлар ҳамда ўзаро бир-бирлари билан алоқаларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни тадқиқ этиб, бизни ўраб турган олам тўғрисидаги фикрларимизни кенгайтиради; - амалий вазифа – амалий иқтисодиётнинг асосий мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлаш ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. Шу мақсаддан келиб чиқиб, чекланган турли хил ресурсларнинг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ҳар бир фаолият тури бўйича харажатлар миқдори билан эришилган самара, яъни товар ва хизматлар миқдорини таққослаш, ресурслардан унумлироқ фойдаланиш йўлларини топишдан иборатдир; - услубий вазифаси – иқтисодиёт назарияси фанининг ўзи, таҳлили ва унинг тамойиллари, олинган хулосалар, тадқиқ этилаётган иқтисодий қонунлар бошқа ижтимоий ва тармоқ фанлари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади; - ғоявий-тарбиявий вазифаси – ушбу вазифа шундан иборатки, унинг ёрдамида талабалар, мутахассислар ва иқтисодиёт илми ўрганувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиради, миллий истиқлол ғоясини талаба ёшлар онгига сингдиради, уларни миллат манфаатлари йўлида иқтисодиётни ривожлантириш, миллий маҳсулотни кўпайтириш, миллий пул қадрини ошириш, миллий товарларни жаҳон миқёсида бозоргир бўлишини таъминлаш, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш руҳида тарбиялайди. Иқтисодиёт назарияси талаба ёшларга моддий 5 неъматларнинг инсон меҳнатининг маҳсули эканлигини тушунтириб, уларни меҳнат ҳамда чекланган ресурсларни тежаш руҳида тарбиялайди. Иқтисодиёт назариясининг мақсади эса, энг аввало, илмий билишдан иборатдир. Шундан келиб чиқадики, иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни кузатиш, улардаги шакл ва мазмун ўзгаришларини, ички боғланиш ва алоқаларни, зиддиятларни, қонун-қоидаларни, тушунчаларни билиб, биринчи навбатда, талабаларга, иқтисодчи мутахассисларга ва иқтисодиёт билан қизиқувчи бошқа ходимларга ўргатишдан иборатдир. Иқтисодиёт назариясининг биз қайд қилган амалий, назарий, услубий ва тарбиявий томонлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Амалий иқтисодиёт назарий билимга эга бўлишни, у билан қуролланиш заруриятини тақозо этади. Назарий билим эса, олдиндан кўра билиш ва амалий ҳаракат йўлини тўғри белгилаш имконини беради. Умуман олганда, иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий жараёнлар, воқея ва ҳодисалар сирини билишда илмий қўлланмадир. Download 217.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling