1-мавзу. Иқтисодий хавфсизлик ва унинг илмий-назарий асослари. Режа
Download 81.61 Kb. Pdf ko'rish
|
1-мавзу Iqtisodiy xavfsizlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчидан
Миллий хавфсизлик турлари
Ушбу манфаатлар бир-бирлари билан ўзаро боғланган бўлиб, улар жамият аъзоларининг мустақиллигини таъминлаш, халқ фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш, унинг маданияти маънавий қадриятларини сақлашга бўлган интилишларини ифодалайди. Шу боисдан ҳар қандай мамлакат манфаатлари учта муҳим мақсадга йўналтирилган бўлади: 1) халқ фаровонлигини ошириш; 2) мамлакат ҳаёт фаолияти ва ҳудудини ҳимоя қилиш ҳамда обод этиш; 3) миллий маданиятни ривожлантириш. Мамлакатнинг миллий хавфсизлиги унинг миллий манфаатини турли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, экологик, ғоявий, информацион ва бошқа омиллар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади. Шу боисдан миллий хавфсизлик таркиби мураккаб тузилишга эга (расм): - сиёсий; - ҳарбий-мудофаа; - ғоявий, мафкуравий; - иқтисодий; - экологик; - информацион хавфсизликларни ўз ичига олади. Информацион хавфсизлик турлари Шуни таъкидлаш жоизки, “миллий хавфсизлик” тушунчаси кўп қиррали ва хилма- хил шаклларда намоён бўлади. Аммо шунга қарамай, у қуйидаги хусусиятларга эга: Биринчидан, миллий хавфсизлик аниқ тарихий мазмунга эга, яъни жамиятга қайси соҳаларда ва қандай даражада таҳдидларнинг вужудга келаётганлигини аниқлашга қаратилган аниқ ҳолатлардаги аниқ таҳлилларни талаб қилади. Иккинчидан, миллий хавфсизлик бир-бирига зид ўлчамлар, жамиятга хавф солувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этадиган ижтимоий-иқтисодий параметрлар ҳамда кўрсаткичлар билан ифодаланади. Учинчидан, миллий хавфсизлик муаммосининг аҳамияти ва кескинлиги жаҳон ҳамжамияти ҳамда айрим мамлакат, ҳудуд тараққиётининг бурилиш даврларида ғоятда ошади. Тўртинчидан, миллий хавфсизлик томойиллари ва кўрсаткичлари, кўрсаткичлар ўзгарувчан ҳамда турли мамлакатларда ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Аммо шунга қарамасдан, ҳар бир мамлакатнинг миллий хавфсизлиги инсониятнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётининг умумий тенденциялари билан боғлиқдир. Шунингдек, умумбашарий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўзгаришлар миллий хавфсизликка таъсир ўтказиб туради. Download 81.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling