“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг мақсади - давлат, жамият ва
шахснинг муҳим хаётий манфаатларини
тан олган холда мамлакат
иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича
назарий ва амалий билимлар бериш.
“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг вазифалари:
- миллий хавфсизлик асослари ва устуворликларини тушунтириш;
- иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишлари
ва йўлларини кўрсатиб бериш;
Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларига бўладиган таҳдидларни
ҳисоблаш ва тахлил қилиш имконини
берадиган билимларни
шакллантириш ва ҳ.к.
1.2. Миллий хавфсизлик ва унинг таркиби
Миллий хавфсизлик манфаатларни ҳимоялашнинг умумий шакли
ҳисобланади. Шунингдек, у мамлакат миллий манфаат эҳтиёжларининг
намоён бўлиш шакли ҳамдир. Бошқача айтганда, манфаат эҳтиёжларини
қондириш ва моддий, маънавий, умуминсоний қадриятлардан баҳраманд
бўлиш ва фаровонликка интилиш тўғрисидаги тасаввурларнинг жамини
ифодалайди.
Миллий хавфсизлик фуқаролар, яъни шахс,
жамият ва давлат
манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлади. Шахс, фуқаро
манфаатлари ўз ичига уларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари,
яшаш
хавфсизлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини
ошириш, жисмоний, маънавий, интеллектуал ривожланишини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: