1-мавзу. Иқтисодий хавфсизлик ва унинг илмий-назарий асослари. Режа


Иқтисодий хавфсизликнинг қуйидаги даражалари мавжуд


Download 81.61 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana30.01.2024
Hajmi81.61 Kb.
#1808875
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Iqtisodiy xavfsizlik

Иқтисодий хавфсизликнинг қуйидаги даражалари мавжуд: 
- халқаро (глобал ва минтақа даражасида); 
- миллий, локал (мамлакат ичидаги минтақа ёки тармоқ 
даражасида); 
- хусусий (фирма ва шахс даражасида). 
Халқаро иқтисодий хавфсизлик – бу ҳар бир давлат, яъни дунё 
ҳамжамияти аъзосининг ўз ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти 
стратегиясини еркин танлаш ва амалга ошириш имкониятларининг 
таъминлангандаги ҳолатидир. 
Халқаро иқтисодий хавфсизликни амалга оширишда тараққиёт 
моделларини зўрлаб ўтказиш, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан 
мажбурлашдан воз кечиш, ҳар қандай халқнинг ўз мустақил йўлини 
танлаш ҳуқуқини тан олиш, турли мулкчилик шакллари ва 
манфаатларнинг мавжудлигини қонуний еканлигини ҳурматлаш йўлидан 
борилади.
6
Абалкин Л. Экономическая безопасность России: угрозы и их отражение.// Вопросы экономики. 1994, №12, с. 45 


Миллий иқтисодий хавфсизлик - иқтисодиёт ва институционал 
институтларининг миллий манфаатларни кафолатли ҳимояланганлиги, 
мамлакат ривожланишининг ижтимоий йўналтирилганлиги, этарли 
иқтисодий ва мудофаа салоҳиятининг таъминлангандаги ҳолатини 
ифодалайди. 
Хусусий иқтисодий хавфсизлик – маъмурият ва персонал 
томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий ва 
инженер-техник чора-тадбирлар тизими туфайли вужудга келтирилган 
ҳаётий муҳим иқтисодий манфаатларнинг ички ва ташқи хавф-
хатарлардан ҳимояланганлик ҳолатидир
7

Юқорида билдирилган фикрларга асосан хулоса қилиб, кенг 
маънода иқтисодий хавфсизликни миллий иқтисодиётнинг самарали, 
динамик ўсишига, унинг жамият, давлат, шахс эҳтиёжларини 
қондиришнинг, ташқи бозорда рақобатга бардошлилигини таъминловчи, 
турли таҳдид ва йўқотишлардан кафолатловчи ички ва ташқи шароитлар 
йиғиндиси деб таърифлаш мумкин бўлади. 

Download 81.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling