1-мавзу: Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози шароитида иқтисодий фанларнинг ўрни ва аҳамияти


Download 141.95 Kb.
bet4/8
Sana30.04.2023
Hajmi141.95 Kb.
#1416804
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу

Иқтисодиёт фанлари ва амалиёт хўжаликни оқилона ва самарали бошқариш учун унга мос хўжалик юритиш механизмини ишлаб чиқкан. Унга мос иқтисодий дастаклар (баҳо, солиқ, фойда, иш ҳақи кабилар) категориялар, кўрсаткичлар, усулларини (иқтисодий ёки маъмурий усуллар, режалар, нормаллаштириш кабилар) хўжалик юритувчилар ўз мақсадларига мувофиқ бошқарув объектларида ишлатадилар. Умумий овқатланиш соҳаси иқтисоди фани юқорида келтирилганларнинг мазмуни ва мохиятини очиб беради, уларни хўжаликни бошқариш учун ишлатиш шакл ва усулларини ўргатади.

Ҳар қандай хўжалик субъекти, жумладан умумий овқатланиш шахобчалари ўз кўрсаткичларини иқтисодий ҳисоб–китоблар орқали асослашлари зарур.

Бу жараёнларни амалга ошириш учун иқтисодиётни малакали тушунадиган мутахассислар зарур.

Бундай мутахассисларни тайёрлашда умумий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти бошқа иқтисодий фанлар билан бир қаторда катта аҳамиятга эга.

1.2. Оммавий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.

Инсоният тараққиёти фаннинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, фан инсоният жамияти тараққиётини таъминлаган.

Фан жуда мураккаб, кўп қиррали, кўп хил ходисалар ва жараёнлар тўғрисидаги билимлар тизими сифатида намоён бўлган. Шу билан бир қаторда ижтимоий онг сифатида ҳам қаралиши зарур.

Билимлар йиғиндиси (тизими) ва ижтимоий онг сифатида фан инсоният жамиятининг ривожланишини маълум бир боскичда шакллана бошлаган. Қулдорчилик фармацияси даврида фан ягона бўлган ва бўлинмаган. Фалсафа деб юритилган*.

* Милоддан аввалги II мингинчи йилнинг охири ва I минг йилликни бошларида Вавилонда далаларни ўлчашда, ирригацион қурилмалар ва биноларни қуришда математика ва геометриядан кенг қўлланганлари тарихий манбаларда келтирилган. Бизда ҳозир қўлланилаётган 1 соатнинг 60 минутлиги, 1 минутнинг 60секундлиги, айланманинг 360 градуслиги ўша даврларда ўйлаб топилган ва амалда қўлланилаган. Ушбу даврдан тиббиёт (медицина), кимё (химия), зоология, ботаниқа, биология, грамматика, тарихшунослик шакллана бошлаган. Бу даврда фан ягона бўлган, ҳаммаси фалсафа деб ҳисобланган. Масалан: Грецияда милоддан аввалги VIII-VII асрларда табиатни кўзатувчилар ва амалий кўникма эга бўлган шахслар файласуф деб ҳисобланган . Ксенофонт (милоддан аввалги 430-353 йиллар) ўз асарларида тарихий, сиёсий, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида ёзган. Ксенофонт иқтисодиёт фанига асос солган. Ўзининг кўп қиррали илми билан Эратосфен қойил қолдиради (милоддан аввалги 276-193 йиллар). У математика, физика, география, тарих, филология ва хронология фанларини мукаммал билган. У ерни думалоқ шар сифатида ифодалаб, Александрия (Искандария) да куннинг ботишида офтобнинг ердан четланишини кўзатиб, ер шарининг ўзунлигини 39700 км деб ҳисоблаган, ҳақиқатда эса ер шарининг ўзунлиги 40000км дир . Юқорида келтирилганлар қаторига дунёга машҳур бўлган қуйидаги олимларни келтириш мумкин. Файласуф олим Гераклит (милоддан аввалги VI-аср охирида); Афиналик астроном Метан (милоддан аввалги V-асрнинг II-ярми), у грекларни ой календари кун календари билан солиштириб йил давомини 365 кун эканлигини аниқлаган. Уни тўзган календари ҳозирги ишлатилаётган Юлиан календаригача ишлатилган. Буюк тиббиётчи Гиппократ (милоддан аввалги V- IV аср)файласуф, файласуф Сакрот (милоддан аввалги 496-369 йиллар), Платон (милоддан аввалги 429-347 йиллар) Академия деб номланган фалсафий мактабни асосчиси, Аристотель (милоддан аввалги 384-322) иқтисодиёт фанини отаси деб ҳисобланади .


Download 141.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling