Биринчидан, нима ишлаб чиқариш ва қанча миқдорда? Иккинчидан, қандай ишлаб чиқариш ва қанча ҳаражатлар зарур бўлади? Учинчидан, ким учун ишлаб чиқарилади ва улар қандай тақсимланади? Юқорида келтирилган учта фундаментал муаммони хал қилиш, келтирилган камчиликлар, нуксонларнинг ечимини топиш масаласи ўз ўзидан хал бўлмайди. Юқорида келтирилган учта фундаментал муаммони хал қилиш, келтирилган камчиликлар, нуксонларнинг ечимини топиш масаласи ўз ўзидан хал бўлмайди. Бунинг учун уларни хал қилиш усуллари ва механизмини тўғри топиш, истеъмолчилар талабини тўла қондириш йўлларини излаш, юқори самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, уни бошқариш, тармоқлараро ва хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни боғлаш, сотувчи билан истеъмолчилар орасидаги муносабатларни такомиллаштириш, иқтисодий ходисаларни уйгунлаштириш каби масалаларни ҳал қилиш зарурияти туғилади. Буларни ҳал қилиш назарий ва амалий билимларни мустаҳкам эгаллаган, олинган билимларни муайян илмий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ижодий қўллай оладиган, уни нихоясига етказиш бўйича оптимал қарор қила оладиган мутахассисларга кўпрок боғлиқдир. Бундай махоратларга, куникмаларга эга бўлиш иқтисодий фанларни ўрганиш орқали амалга ошиши мумкин. Бундай махоратларга, куникмаларга эга бўлиш иқтисодий фанларни ўрганиш орқали амалга ошиши мумкин. Бозор иқтисодиёти рахбарларга янги иқтисодий фикрлашни, янгича иш юритишни, хўжалик субъектлари ва истеъмолчилар билан ўз фаолиятини, жараёнларни ўз манфаати ва мақсадига йуналтиришни, уларни чуқур таҳлил қилиш, келажак учун режалаштириш каби муаммоларни хал қилиш йўлларини билиш талабларини қўяди. Буларсиз рақобатчилик шароитида ҳар қандай корхона, фирма инқирозга учраб колиши эхтимолдан узоқ эмас. Иқтисодиёт фанлари ва амалиёт хўжаликни оқилона ва самарали бошқариш учун унга мос хўжалик юритиш механизмини ишлаб чиқкан. Унга мос иқтисодий дастаклар (баҳо, солиқ, фойда, иш ҳақи кабилар) категориялар, кўрсаткичлар, усулларини (иқтисодий ёки маъмурий усуллар, режалар, нормаллаштириш кабилар) хўжалик юритувчилар ўз мақсадларига мувофиқ бошқарув объектларида ишлатадилар. Умумий овқатланиш соҳаси иқтисоди фани юқорида келтирилганларнинг мазмуни ва мохиятини очиб беради, уларни хўжаликни бошқариш учун ишлатиш шакл ва усулларини ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |