Усул, фалсафий маънода қаралса, фан ўрганадиган предметни инсон фикрида нусхаланиши ёки шаклланишини билдириб, уларни ўрганиш қуроли сифатида қаралади. Онгли равишда, илмий асосланган фан усуларини куллаш, ҳар бир фан учун янгиликлар яратиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Дедукция лотинча «dedukctio» сўзидан олиниб сўзма – сўз «чиқариш» маъносини билдиради. Дедукция ҳам индукция каби фикр юритишни бир тури ва тадқиқ қилиш усули бўлиб, индукция усулининг тескарисини англатади. Дедукция усули ишлатилганда умумийликдан хусусийликка қараб фикр юритилади ва тадқиқот олиб борилади. Индукция ва дедукция мантикий фикр юритишга асосланган. Иқтисодий тадқиқотларўтказилишидан айрим белгиларни таҳлил қилиб, унинг асосида умумий жараёнга баҳо бериш ёки унинг тескари холлари юз беришига кўп тўқнашамиз. Мантиқийлик ва тарихийлик усули -Тарихийлик-иқтисодий ҳодиса ва жараён-ларни тарихнй ривожланиш даврлари нуқтаи -назаридан мантиқийлик эса уларнинг ички қонуний богланишлари орқали таҳлил қилиш. Эксперимент-Амалга оширилиши лозим бўлган иқтисодий чора-тадбирларни синов тариқасида иқтисодиётнинг алоҳида бўгинларида қўллаш. Бу усул ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодист инқироз ва тургунликларга учраган даврларда алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Математик ва статистик усул- Иқтисодий ҳодисалар миқдорий ўлчамга эга бўлганлиги сабабли уларни таҳлил қилишда математик амаллардан кенг фойдаланилади. Статистик усул- статистик кузатиш, танлаш, алоҳида бслгилари бўйича гурухларга ажратиш ва ўртача миқдорлар чиқариш кабиларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |