1 Мавзу: Йўл шароитини тавсифловчи кўрсаткичлар ва уларнинг ҳаракат хавфсизлигига таъсири


-ҳаракатни автоматик бошқариш тизимини текшириш


Download 1.65 Mb.
bet2/6
Sana27.02.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1234073
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу

аракатни автоматик бошқариш тизимини текшириш;
  • -биринчи навбатда тузатиш ишларини талаб қиладиган йўл бўлаклари ва йўл қопламаси бўлакларини аниқлаш;
  • -автомобиллар ҳаракат оқимларининг таснифини ўрганиш;
  • -оқова сувлари туриб қоладиган йўл бўлакларини аниқлаш;
    • -ҳаракатланиш учун хавфли йўл бўлакларини (кичик радиусли эгрилар, кўриниши таъминланмаган йўл бўлаклари, тик кўтарилиш ёки тушиш ва ҳ.к.) аниқлаш;
    • -равонлиги, мустаҳкамлиги, тишлашиш сифати қониқарсиз қопламали йўл бўлак ларини аниқлаш;
    • -йўл минтақасидаги экологик ҳолатни текшириш;
    • -йўлнинг архитектура ҳолатини текшириш;
    • -йўл бўлакларининг ҳайдовчилар руҳий ҳолатига мослигини текшириш;
    • -бажарилган тузатиш ва таъмирлаш ишларини текшириш.
    • Автомобиль йўлларини кўздан кечиришда қўйилган мақсад ва вазифаларга қараб кўриклар қуйидаги турларга бўлинади:
    • 1. Оператив кўрик (бу ҳолдаги кузатув асосан ЙТҲ бўлган жойларда ўтказилади);
    • 2. Кундалик кўрик. У йўл ташкилотлари тарафидан ҳар куни йўлларни сақлаш бўйича бажариладиган иш ҳажмини аниқлаш учун ўтказилади.
    • 3. Назорат кўриги. Бу кузатув Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) томонидан йўлнинг ҳаракатланиш хавфсизлигига қай даражада жавоб беришини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
    • 4. Мавсумий кўрик. Йўл ҳамда ДЙҲХХ ходимлари биргаликда йўлни қишга, ёзга ёки бирор мавсумга тайёргарлик даражасини текшириш мақсадида ўтказадилар.
    • 5. Қисман кўрик. Йўл ташкилотининг йўл ҳаракатини ташкил қилиш хизмати томонидан бирор-бир йўл элементини (кўприк, йўл ўтказгич, тоннел, чорраҳа, кичик радиусли эгрилик, темир йўл переезди, автобус бекати, қисқа ёки сурункалик дам олиш иншоотлари кўриниши таъминланмаган йўл бўлаги ва ҳ.к.) текшириш учун ўтказилади.
    • 6. Мужассамлашган (комплекс) кўрик. Асосан лаборатория ёрдамида ўтказилиб, йўлни капитал тузатиш ёки таъмирлаш лойиҳаларига маълумот йиғиш мақсад қилиб қўйилади.
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling