1 Мавзу: Йўл шароитини тавсифловчи кўрсаткичлар ва уларнинг ҳаракат хавфсизлигига таъсири


Download 1.65 Mb.
bet5/6
Sana27.02.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1234073
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу

Хавфли
  • 0,450,60
  • 0,500,65
  • Жуда хавфли
  • 0,45 дан кам
  • 0,50 дан кам
  • Бошланғич ҳаракат тезлиги 85100 км/соат
  • Хавфсиз
  • 0,70 дан кўп
  • 0,75 дан кўп
  • Хавфли
  • 0,550,70
  • 0,600,75
  • Жуда хавфли
  • 0,55 дан кам
  • 0,60 дан кам
  • Бошланғич ҳаракат тезлиги 105120 км/соат
  • Хавфсиз
  • 0,80 дан кўп
  • 0,85 дан кўп
  • Хавфли
  • 0,650,80
  • 0,700,85
  • Жуда хавфли
  • 0,65 дан кам
  • 0,70 дан кам
  • Ҳаракат қатнашчилари орасида маълум йўл шароитида ЙТҲ вужудга келаётган хавфли вазиятда улар ўз ҳаракатларини давом эттиришлари зиддиятли вазият деб тушинилади.
  • Зиддиятли вазият усули кўпроқ бир сатҳдаги чорраҳаларни, йўлнинг режадаги ва бўйлама қирқимдаги эгри бўлакларини, шунингдек, тўсатдан тормоз бериш жойларининг хавфлилик даражасини аниқлашда қўлланилади. Бунинг учун ҳақиқий йўл бўлагидаги ҳаракат тартибининг ўзгаришини кузатиш ёки ЭҲМ ёрдамида ҳаракатланишнинг имитацион модели тузилади.
  • Зиддиятли вазият ўзининг хавфлилик даражаси бўйича уч турга бўлинади: енгил, ўртача ва критик .
  • Енгил - ҳайдовчи узоқ масофадан зиддиятли нуқтага яқинлашишида хавфли вазиятни тушуниб, бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракат йўналишини ўз вақтида баҳолаш имконияти мавжуд.
  • Ўртача - кутилмаганда хавфнинг пайдо бўлиши ёки бошида ҳаракатланиш шароитини нотўғри баҳолаш оқибатида юзага келиш билан тавсифланади.
  • Критик - ҳайдовчи йўлнинг қисқа бўлагида ўта тезлик билан ҳаракат қилиб ЙТҲнинг олдини олиши мумкин.
  • Ҳалокатдан кейинги хавфсизлик деганда ЙТҲ бўлиб транспорт воситаси тўхтагандан кейин автомобилни ёнғиндан, портлашдан сақлаш, жабрланувчиларни тез автомобилдан чиқариб олиб, биринчи ёрдамни кўрсатиб касалхонага юборилиши ва шикастланган транспорт воситаларини четга чиқариб қўйиш тушинилади.
  • Ҳалокатдан кейинги хавфсизликни таъминлаш учун чорраҳаларда, кичик радиусли эгри участкаларда, тикка кўтарилиш ва тушиш, кўприк, йўл ўтказгич олди участкаларида махсус идишларга қум солиб қўйиш ҳамда ДЙҲХХ, АЙБ ва касалхоналар билан боғлайдиган телефон-автоматларни ҳар 1-2 км масофадан кейин ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, туман автомобил йўл бошқарма хўжаликларида авария натижаларини бартараф қилувчи бригадалар ташкил қилинади.
  • Экологик хавфсизлик деганда транспорт воситаларининг ҳаракати натижасида ва йўл ҳолатининг ёмонлиги оқибатида атроф-муҳитга кўрсатиладиган зарар тушинилади. Бу зарар асосан транспорт ҳаракати натижасида чиқадиган шовқин ва ишлатилган газларнинг автомобилдан чиқишидан иборат. Экологик хавфсизлик йўлнинг конструктив элементларига ва транспортдан фойдаланиш сифат кўрсаткичларига тўғридан-тўғри боғлиқ.
  • ЙТҲни ҳисобга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ходимлари томонидан олиб борилади. Айрим вазирликлар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар ўз ташкилотларига тегишли автотранспорт ёки йўлларда содир этилган ЙТҲни алоҳида ҳисоб қилиб борадилар, бунда улар бирламчи ахборотни ДЙҲХХ бўлинмаларидан оладилар.
  • ЙТҲни ҳисобга олиш тартиби ва маълумотлар йиғиш ишлари ДЙҲХХ бўлинмаларида бир хил тартиб бўйича олиб борилади. Бу тартибга асосан ҳамма ЙТҲлари икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга ЙТҲда ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар киради. Бундай ЙТҲ маълумотлари махсус карточкаларда ҳисобга олиниб, давлат статистика ҳисобига киритилади.
  • Агарда ЙТҲда жароҳат олмасдан фақат моддий зарар кўрилса ёки енгил жароҳат олинса, бундай ҳолда ЙТҲнинг иккинчи гуруҳига киритилади. Бу хилдаги ЙТҲлари давлат статистика ҳисоботига киритилмайди ва уларни шаҳар, туман, вазирликлар даражасида кўриб чиқилади. Агарда тан жароҳати олувчи киши ўзининг иш қобилиятини йўқотса, касалхонада бир суткадан кам бўлмаган вақтда даволанса ёки биринчи тиббий ёрдамдан кейин қатнаб даволаниш белгиланса, у ҳолда ЙТҲда жароҳат олган ҳисобланади.
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling