1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Download 183.8 Kb.
bet32/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Методик Кенгаш таълим муассасасида таълим жараёнининг сифатини таъминлаш, ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий жиҳатдан тайёргарлиги ҳамда педагогик ва методик маҳоратларини такомиллаштирилиб боришига назарий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилувчи органдир.


Методик Кенгашнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талабларини рўёбга чиқариш мақсадида таълим муассасасида таълим жараёнини методик таъминлаш ва мувофиқлаштириш ҳамда педагогик кадрларнинг мето-дик жиҳатдан билимларини ошириб боришга қаратилади.
Методик Кенгашнинг фаолият доираси кенг бўлиб, у томонидан қуйидаги вазифа-лар1 амалга оширилади:

  • таълим жараёнининг методик таъминот ҳолатини ўрганади, таълим муассасаси методик ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;

  • таълим муассасасида олиб борилаётган методик ишларнинг истиқболини аниқ-лайди;

  • йўналиш ва фанлар бўйича методика бирлашмаларига умумий раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

  • таълимга доир меъёрий ва методик ҳужжатларни ўрганади, уларни ўқув жара-ёнига татбиқ этиш усуллари юзасидан тавсиялар беради;

  • таълим муассасаси ўқув-методик ишларига эксперт сифатида баҳо беришни амалга оширади;

  • ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий билим даражасини оширади, уларни фан ютуқлари, педагогик инновациялар, илмий-оммабоп адабиётлар билан мунтазам таниш-ириб боради;

  • ўқитувчиларга иш режаларининг тузилиши ва бўлимлари мазмуни бўйича тавсиялар беради;

  • таълим муассасаси таълим жараёнида қўллаш учун илғор педагогик техноло-гияларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалиётга жорий этилишини на-зорат қилиб боради;

  • ўқитувчиларнинг педагогик ва методик маҳоратини оширишга доир ишларни амалга оширади;

  • давлат таълим стандартлари талаблари, ўқув режаси ва дастурларининг бажа-рилиш ҳолатини таҳлил қилади ва тегишли тадбирларни белгилайди;

  • ташқи ва ички назорат натижаларига Давлат таълим стандарти талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

  • ўқув жараёнига ўқитиш методикасининг замонавий ва самарали усулларини олиб кириш, педагогик кадрларни методик жиҳатдан билимла-рини ошириш мақсадида ўқув семинарларини ташкил қилиш;

  • таълим жараёнида миллий мафкура ва ёшларда сиёсий онгни шакллантиришга доир кўрсатмалар бериб бориш;

  • ўқувчилар билимини назорат қилиш ва уларнинг мустақил ишларини ташкил қилишга доир кўрсатмалар бериш;

  • йўналиш ва фанлар бўйича методика бирлашмалари ҳисоботини эшитиш, муҳокама қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар бериш;

  • ўқитувчиларнинг самарали меҳнатларини инобатга олган ҳолда маънавий ва моддий рағбатлантиришга тавсия қилиш;

  • педагогик ходимларнинг аттестациядан ўтказиш бўйича материалларни тайёрлаш;

  • таълим муассасаси миқёсида фан ойликлари (ҳафталиклари), фанлар бўйича дарсдан ташқари (факультатив, тўгарак) ишлари, фан олимпиадаларининг 1-босқичлари, кўрик-танловларнинг ўтказилиши ва уларнинг сама-расини назорат қилиб бориш.

Таълим муассасасида фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркумлари бўйича Методика бирлашмалари1 фаолият кўрсатади. Методика бирлашмаларининг мақсади ўқитувчиларнинг методик ва касбий маҳоратларини такомиллаштириш, ўқувчиларга таълим-тарбия беришга қўйилган ҳозирги замон талабларининг бажарилишини таъмин-лаш борасида ўзаро ёрдамни ташкил этиш, ижодий ташаббусларни уйғунлаштириш ва таълим-тарбия беришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Методика бирлашмалари ўзида Методика Кенгашининг вазифаларини акс эттиради. Шу билан бирга Методика бирлашмалари қуйидаги вазифаларни ҳам амалга оширади:

  • фанлар бўйича тақвимий, мавзуий режаларни тасдиқлашга тавсия этиш;

  • оралиқ ва якуний назоратлар учун ўқитувчилар томонидан тайёрланган синов материалларини тасдиқлаш;

  • илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганишни ташкил қилиш ва оммалаштириш;

  • тегишли йўналиш ёки фан бўйича таълим муассасасида методик таъминотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

  • дарсларни ўзаро кузатишларни ташкил қилиш, натижаларни таҳлил этиш ва мутахассисларга амалий ёрдам бериш;

  • таълим методларини ўрганиш мақсадида очиқ дарсларни ташкил этиш, илғор педагогик тажрибаларга доир таклифларни ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш;

  • ёш мутахассисларга методик ёрдам бериш;

  • кўргазма ва кўрсатмали воситалардан фойдаланиш бўйича методик тавсияларни бериш;

  • фан хоналарининг меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида жиҳозланишини ташкил этиш.

Умумий ўрта таълим мактабларида Методика бирлашмалари бошланғич таълим йўналиши бўйича битта, V-XI синфларда эса ўқув режасидаги алоҳида фанлар бўйича ташкил этилади. Агар у ёки бу фан бўйича ўқитувчилар сони уч нафардан кам бўлса, у ҳолда фан ўқитувчилари шу туркумдаги фан ўқитувчилари билан биргаликда битта Методика бирлашмасига бирла-шадилар, Академик лицейларда ҳам Методика бирлаш-малари худди шу тарзда ташкил қилинади. Касб-ҳунар коллежларида эса кафедраларда ўқитиладиган фанлар бўйича Методика бирлашмалари тузилади.
Методика бирлашмасига таълим муассасаси Педагогика Кенгаши қарорига асосан ижодкор ва тажрибали ўқитувчилардан таълим муассасаси ди-ректорининг буйруғи билан раҳбар тайинланади. Методика бирлашмаси ҳужжатларига методика бирлашмаси аъзо-лари хақтда маълумот, иш режаси, йиғилиш баённомалари, ҳисобатлар, методика бирлаш-маси фаолиятига алоқадар бўлган ўқув-метолдик ҳужжатлар нусхаси киради.

Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling