1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Тоғрайхон ўсимлигининг ер устки қисми-Organi vulgaris


Download 1.74 Mb.
bet63/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Тоғрайхон ўсимлигининг ер устки қисми-Organi vulgaris
Ўсимликнинг номи. Тоғрайғон-Origanum vulgare Y., лабгуллилар-Yabiatal оиласига киради. Тоғрайхон кўп йиллик, бўйи 30-60, баъзан 90 смга етадиган хушбўй ўт ўсимлик. Пояси бир нечта, тик ўсувчи, юқори қисми сершохли, тукли ва тўрт қиррали бўлади. Барги оддий, барги билан пояда қарама-қарши ўрнашган. Гуллари майда, барг қўлтиғида 2-3 тадан жойлашиб, қаоқонсимон тўпгул ҳосил қилади. Қалқонсимон тўпгуллилар поя учида рўваксимон тўпгулни вужудга келтиради. Меваси косачабарг билан бирлашган тўртта ёнғоқча.
Июль ойидан бошлаб сентябр оийгвча гуллайди.
Географик тарқалиши. Тоғрайхон ўсимлиги Кавказда, Сибирда, Ўрта Осиё республикаларида, жумладан мамлакатимизда учрайди. У қуруқ, очиқ ўтлоқларда, ўрмон ва ўрмон ёқаларида, тепаликларда, тошлоқларда ҳамда бутазорларда ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Тоғрайхон гуллаганда ўриб қуритилади. Ва қуриган барг ва гуллар поядан сидириб олинади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот барг ва гуллар аралашмаларидан ташкил топган. Барг қисқа бандли, чўзиқ-тухумсимон, ўткир учли, текис қиррали ёки билинар-билинмас тишсимон, устки томони эса кулранг-яшил, узунлиги 1-4 см. Гулолди барглари тухумсимон бўлиб, тўқ бинафша рагга бўялган. Гуллари майда, оч қизил, гулкосачаси қўнғироқсимон, беш тишли, оғизчасида оқ туклар бўлади. Гултожиси, икки лабли, оталиги 4 та оналик тугуни тўрт бўлакли, юқорига жойлашган. Барг ҳамда гулкосача баргида эфир мойли безлар бор. Маҳсулот ўзига ҳос хушбўй ҳид ва аччироқ ўткир таъмга эга.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 0,3-1,2% эфир мойи, ошловчи моддалар, аскарбин кислота (гулида 1,66 мг%, баргида 565 мг% гача) бўлади.
Эфир мойи таркибида 44% гача феноллар (тимол ва карвакрол), 12,5% бициклик ва трициклик сесквитерпинлар, 12,8-15,4% соф ҳолдаги спиртлар ва 2,63-5% геренилацетат бор.
Ишлатилиши. тибииётда тоғрайхонидан тайёрланган препаратлар ичак анотомияси (ичакнинг бўшаши, заифланиши) касаллигида ҳамда иштаҳа очувчи ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи дори сифатида ҳам қўлланилади. Эфир мойи эса тиш оғриғини қолдириш учун ишлатилади.
Дори препаратлари. Дамлама-Jnfusum Herbal Origani ва эфир мойи-Oleum Origani. Маҳсулот яна тер ҳайдовчи ва кўкрак касалликларида ишлатиладиган йиғмалар-чойлар таркибига ҳам киради.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling