1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Download 1.74 Mb.
|
1 мавзудан бошлаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳсулотнинг ташқи кўриниши.
- Кимёвий таркиби.
- Ишлатилиши.
- Ламинария (денгиз карами)-Yaminaria Ўсимликнинг номи.
Георгафик тарқалиши. Кўка ўсимлиги Ўрта Осиёнинг тоғли ерларида, дарё ҳамда ариқ бўйларида, ўрмонларда, жарликларда ва ғорларда ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимликнинг илдиз олди барглари ёзнинг биринчи ярмида териб олинади. Ёш ва қўнғир рангдаги доғли барглар (зич замбуруғли) йиғилмайди. Салқин ерларга юпқа қилиб ёйиб қуритилади. Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот юмалоқ ёкин кенг тухумсимон шакилли баргдан иборат. Барг панжасимон, томирланган, бир оз бўлакли, сийрак тишсимон қиррали, асос қисми юраксимон бўлиб, узунлиги 8-15см ва эни 10см. Баргнинг юқори томони яшил, туксиз, пастки томони эса сертук, шунинг учун оқиш кўринади. Маҳсулот ҳидсиз, бир оз аччиқ, шилимшиқ таъмга эга. Маҳсулот намлиги 13 %, умумий кули 20%, 10% ли хлорид кислотада эримайдиган кули 9 % қўнғир рангга айланган барглар 5 %, занг замбуруғи билан зарарланган барглар 3 %, диаметри 3 мм ли элакдан ўтадиган майда қисми 2 %, органик аралашмалар 2 %, минерал аралашмалар 1 % дан ошмаслиги лозим. Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 2,63% гача туссилягин ва бошқа аччиқ гликозидлар ҳамда галла, олма ва вино кислотлари стеоринлар, инулин, эфир мойи, 5мг %, витамин С, 5,18мг % кратиноидлар, салонинлар, ошловчи моддалар бўлади. Ишлатилиши. Кўка ўсимлигининг доривор препаратлари балғам кўчирувчи, модда сифатида ишлатилади. Доривор препаратлари. Дамлама. Барг кўкрак касалликларида ишлатиладиган ҳамда ҳайдовчи чой-йиғмалар таркибига киради. Ламинария (денгиз карами)-Yaminaria Ўсимликнинг номи. Чучук ламинария-Yaminaria Saccharina Yamour ва япон ламинарияси-Yaminaria Yaponic Aresch; қўнғир сув ўтлари-Phacophycale типика киради. Ламинария узунлиги 3-6 м бўлиб, толали чўзинчоқ баргсимон плстинкадан, пояга ўхшаш қисмидан ва денгиз тагига ёпишиб турувчи ризоидлардан иборат. Баргсимон пластинкаси юмшоқ ва шилимшиқ бўлиб, ҳар йили кеч кузда тўкилади. Қишда эса янги баргга ўҳшаш қисми ўсиб чиқади. Георгафик тарқалиши. Ламинария Тинч океани, Баренц, Оқ ва Қора денгизларда кўп тарқалган. Маҳсулот тайёрлаш. Ламинария денгиз бўйи мамлакатларида 5-6м узунликдаги махсус хаскаш билин йиғиб олинади. Сўнгра қирғоқда тозалаб, қуёшда қуритилади. Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот яшил-қўнғир рангли, юпқа текис, мўрт бўлакчалардан иборат бўлади. Дорихоналарга йирик кукун холида юборилади. Кимёвмий таркиби. Ламинария таркибида углеводлар, (21% юқори молекулали полисахарид ламинарин, 21 % маннит, 4 % 1-фукоза, галактли ва пентозанлар) ва 25% гача альгин кислота, каротин, B1, B2, B12, C витаминлари пигментлар ҳамда 2,7-5% йод бўлади. Йоднинг асосий қисми (40-90 %) йодидлар ва йод органик бирикмалар ҳолида учрайди. Ламинариянинг кулида бром, темир, калций ва микроэлементлардан Mu, Cu, As, Co лар бор, Ишлатилиши. Ламинария сурги дори сифатида меъда ишини меъёрлаштириш учун берилади. Йирик кукундан 1-2 чой қошиғини сувга аралаштириб ухлашдан олдин ичилади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling