1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet29/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Георгафик тарқалиши. Ҳамма туманларда йўл ёқаларида, далаларда экинзорларда, ўтлоқларда, ўрмон четларида, ариқ бўйларида ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимлик барги йил бўйи йиғилади. Юпқа қилиб ёйиб салқин ерларда қуритилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот калта бандли барглардан ташкил топган. Барги кенг тухумсимон ёки кенг элипссимон, текис қиррали, туксиз, 5-9 та ёйсимон асосий томирли, узунлиги 12 см, эни 8 см. Барг териб олингандан кейин узулиб қолган томирлари узулиб ипга ўхшаб барг банди қолдиғидан осилиб туради. Маҳсулот ҳидсиз, бир оз аччиқ таъмга эга.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида аукибин (ринантин) гликозиди, аччиқ, шиллиқ ва ошловчи моддалар, каратин ҳамда аскорбин, лимон кислотлар, К витамини бўлади.
Ишлатилиши. Зубтурум ўсимлигининг доривор препаратлари ошқозон-ичак касалликлари (гастрит, энтерит, энтероколит) ва йўғон ичакнинг яллиғланишини даволаш учун ишлатилади.
Доривор препаратлари. Дамлама янги йиғилган баргнинг консерваланган шираси. Барг йўтал қолдирувчи йиғмалар таркибига киради.

Хока (оққолдимоқ) ўсимлигининг барги-Folium Farfarac.


Ўсимликнинг номи. Кўка (оққолдимоқ)-Tussilago farfara Z., vehfrrf, мураккабгулилалар-Compositac оиласига киради.
Кўка узун, судиралиб ўсувчи, шохланган илдизпояли , кўп йиллик ўт ўсимлик эрта бахорда илдизпоядан гул ҳосил қилувчи бир нечта шохланмаган поя ўсиб чиқади. Поя тухумсимон-лентасимон шаклли, пушти рангли, ўткир учли, уски томони қизил-қўнғир рангли тангачасимон баргчалар билан қопланган бўлиб, учида гул тўплами саватчага жойлашган бўлади. Гуллари тилла-сариқ рангли (илдиз олди тўп барглар чиқармасдан гуллайди). Саватча икки қатор қоплагич барглар билан ўралган. Саватча четидаги бир нечта қатор гуллари тилсимон, ўртадагилари найчасимон. Тожибарги 5 та, оталиги 5 та, оналик тугуни бир хонали, пастга жойлашган.
Меваси-учмали писта.
Ўсимлик гуллаб бўлгач узун бандли илдиз олди барглар ривожланади.
Апрель-май ойларида гуллайди, май-июнь ойларида меваси етилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling