1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet46/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 0,12 % аскарбин кислота, К витамини, олма, лимон, вино, фумар ва бурсо кислотлар, холин, ацитахолин, тирамин, инозит, флаваноидлар, ошловчи ҳамда бошқа бирикмалар бўлади
Ишлатилиши. Жағ-жағ ўсимлигининг препаратлари туққандан кейин ва бачадон касалликларида қон оқишини тўхтатиши учун ишлатилади
Доривор препаратлари. Дамлама-Jnfusum Bursal-Pastoris, суюқ экстракт-Extraktum Bursal pastoris fliudum.
Маккажўхори гулининг оналик устунчаси-Stigmata Maydis


Ўсимликнинг номи. Маккажўхори-Zeamaya Z., ғаллалар-Graminale оиласига киради.
Маккажўхори бир йиллик, бўйи 1-3 (баъзан 5) м га етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсади. Цилиндирсмон бўғинли, ичи ғовак. Барги оддий, кенг лентасимон-чизиқсимон ёки лентасимон бўлиб пояда қини билан кетма-кет ўрнашган. Ўсимлик бир уйли, гуллари бир жинсли. Оталик гуллари поянинг юқори қисмида рўвакка, оналик гуллари эса поя қўлтиғида сўтага тўпланган. Меваси-донча.
Августь-сентябрда гуллайди, меваси сентябрь-октябрьда етилади.
Географик тарқалиши. Бу ўсимликнинг ватани Мексика ва Гватемала. Маккажўхори ватанимизда кўп ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимлик меваси пишиб етилмасдан оналик гулининг устунчаси йиғиб олинади. Салқин ерда қуритилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот узун, ипсимон сариқ-қўнғир, рангионалик устунчасидан иборат. Оналик устунчасининг узунлиги 20 см, йўғонлиги 1 мм бўлиб, учида оналик оғизчаси бор.
Маҳсулот ўзига хос кучсиз ҳидга эга. Маҳсулот намлиги 13 %, умумий кули 7 %, қорайган устунчалар 3 %, тешигининг диаметри 0,2 мм ли элакдан ўтадиган. Майдаланган қисми 1 %, органик аралашмалар 0,5 % ва минирал аралашмалар 0,5 % дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Кимёвий такркиби. Маҳсулот таркибида К витамини (1 г маҳсулотда 1600 биологик бирлик миқдорида), аскорбин кислота ва пантотен кислотлар, 2,5 % ёғ, 0,2 % эфир мойи, 2,7 % смоласимон ва 1,15 % гача иссиқ моддалар, 3,18 % сапонинлар, инозит, 0,05 % алколоидлар ва бошқа бирикмалар бўлди.
Ишлатилиши. Маккажўхори ўсимлигининг препаратлари холецистит, холонгит ва гепатит касалликларида ўт ажралиши тўхтаб қолган ҳолларда ўт ва сийдик ҳайдовчи (буйрак-мэш касаллигида, сийдик пуфагида тош бўлганида ва истис касаллигида) ҳамда қон оқишини тўхтатувчи дори сифатида ишлатилади.
Доривор препаратлари. Суюқ экстракт-Exstractum Maydis ILuidum, дамлама-Jnfusum Maydis.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling