1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


ТАРКИБИДА ГЛИКОЗИДЛАР БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР


Download 1.74 Mb.
bet65/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

ТАРКИБИДА ГЛИКОЗИДЛАР БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР

Парчаланганда қанд ва қанд бўлмаган моддалар ҳосил қилувчи органик брикмалар гликозидлар деб аталади. Қанд бўлмаган қисм аглюкон (аглюкон юнонча сўз бўлиб, қанд эмас деган маънони билдиради) дейилади. Шунингдек турли гликозидлардаги аглюконлар генин, саногенин ва бошқа номлар билан юритилади. Ҳар хил гликозидлардаги аглюконларнинг кимёвий таркиби турлича бўлади.


Гликозидлар таркибидаги қанд қисми моно (кўпинча глюкозадан), ди ва три сахаридлардан иборат бўлади. Баъзан гликозидлар таркибида специфик вандлар ҳам учрайди.
Гликозидлар таркибидаги бир (монозидлар), икки (биозидлар), уч (триозидлар) ва ундан ортиқ қандлар молекуласи бўлиши мумкин.
Гликозидлар ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган. Улар ўсимликларнинг барча органлари хужайрасида, яъни ҳужайра ширасида эриган ҳолда бўлади. Ўсимликлар таркибида бир нечта гликозидлар бўлиши мумкин. Баъзи гликозидлар ўсимликларнинг бутун бир оиласига хос бўлиб, улар шу оиласига кирадиган турларда кенг тарқалади (амигдалин гликозиди атиргуллилар, тиогликозидлар эса бутгуллилар оиласида). Шу билан бир қаторда бир гуруҳ гликозидлар бир нечта оилага кирадиган ўсимликларда ҳам бўлиши мумкин.
Гликозидлар ўсимликлар тўқималарида бўладиган модда алмашинуви жараёнида фаол қатнашади.


Ангишвона ўсимлигинг барги-Folium Digitalis

Ўсимликнинг номи. Маҳсулот ангишвонагул. Ўсимлигининг қуйидаги икки туридан тайрланади. Қизил ангишвонагул-Digitalis purpurea Y., ва йириу гулли ангишвонагул-Digitalis grandiflora Mill., сигир қуйруқлар Scrophulariacaal оиласига киради.


Қизилангишвонагул (Digitalis purpurea) кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, бўйи 30-120 смга (баъзан 2 мга) етади. Илдизидан биринчи йили фақат илдиз олди тўпбарглар, иккинчи йили эса поя ўсиб чиқади. Пояси битта ёки бир нечта, тик ўсувчи бўлиб туклар билан қопланган. Илдиз олди барглари чўзиқ, тухумсимон, ўткир учли, тўмтоқ тишсимон қиррали, узун бандли бўлиб, узунлиги 12-35 см. Поянинг пастки қисмидаги барглари узун бандли, узунлиги 12-20 см. Барг поянинг юқори қисмига чиққан сари майдалашади, банди эса қисқара боради. Поянинг хамма қисмидаги барглари тўмтоқ тишсимон қиррали, барг банди эса қанотли бўлади. Барг пластинкасининг пастки томонидаги томирлари жуда яҳши тараққий этган, улар аниқ билиниб турадиган майда тўр ҳосил қилади (фақат шу ўсимликка хос). Барг пластинкаси паски томони сер тукли бўлиши (пластинка яшил кулранг тусга бўялган) ва томирларининг ўзига хос тўр хосил қилиши ва ўсимликнинг асосий характерли белгиларидан биридир.
Гуллари эгилган бўлиб, бир томонли шингилга тўпланган. Гулкосачаси қўнғироқсимон, асос қисмига қадар беш бўлакка қирқилган. Тожибарги 5 та, ангишвонасимон ёки найчасимон-қўнғироқсимон бирлашган, пастки қисми ингичкароқ, усти қизил, ичи оқ, икки лабли, юқори лаби, сал қирқилган, икки бўлакли, пастки лаби уч бўлакли бўлиб, тўмтоқ учбурчак шакилга эга. Оталиги 4 та, оналик тугуни икки хонали, кўп уруғли кўсакча.
Июнь-июль ойларида гуллайди, уруғи июль-августда етилади. Ўсимликнинг хамма қисми захарли.
Маҳсулот тайёрлаш. Ёввойи холда ўсадиган ангишвонагул ўсимлигининг илдизолди ҳамда поядаги барглари йиғилади. Қизил ангишвонагул ўсимлиги плантацияларда бир йиллик ўсимлик сифатида ўстириладиган ўт ўсимлик бўлгани учун унинг илдиз барглари ёз бўйи 1-3 марта йиғиб олинади. Баргни қуритишдан олдин бандидан ажратилади. Чунки барг бандида таъсир этувчи модда-гликозидлар кам бўлади ҳамда маҳсулотнинг тез қуришига ҳалақит беради.
Одатда баргни куннинг иккинчи ярмида, ҳаво очиқ вақтда йиғим тавсия этилади. Чунки ҳаво очиқ вақтда таъсир этувчи модда кўп бўлиб, ҳаво булутлигида ёки қоронғуликда у бир оз камаяди. Маҳсулотни йиғиб олиб, тезлик билан 55-600С ҳароратда қуритилади. Агар маҳсулот секин вуритилса, таркибидаги гликозидлар парчаланиб кетиши мумкин.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ангишвонагул ўсимликларининг қуритилган баргидан ташкил топган. Ангишвонагул ўсимликларнинг барги асосан бир-биридан барг пластинкасинг тараққий қилиши ҳамда пластинкасининг қирраси билан фарқ қилади. Маҳсулот ҳидсиз ва ёқимсиз-аччиқ таъмга эга.
Маҳсулот намлиги 13%, умумий кули 18%, қорайган ва сарғайган барглар 1%, поя, мева ва ангишвонагулнинг бошқа қисмлари 1% тешигининг диаметри 2 мм бўлган элакдан ўтадиган майда қисми 2%, органик аралашмалар 0,5% ва минерал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги лозим.
Кимёвий таркиби. Ангишвонагул ўсимлигининг ҳамма қисми таркибида юрак гликозидлари бўлади. Қизил ангишвонагул, ўсимлигининг баргида пурпурагликозид А, пурпуреаглекозид B, 0,25-0,3% диготоксин, 0,15% гиталоксин, глюкогиталоксин, гиторин ва бошқа юрак гликозидлари бор.
Ўсимлик уруғи таркибида дигиталикум верум (0,3%), глюковеродоксин, гитоксин ва бошқа юрак гликозидлари бўлади.
1 г ангишвонагул ўсимлиги биргининг биологик фаоллиги 50-66 ЛЕД ёки 10,3-12,6 КЕД бўлиши керак.
Ишлатилиши. ангишвонагул ўсимликларининг препаратлари юрак пароги (клапинларини бузилиши) ҳамда юрак компенцацияси бузилишида қон айланишининг II ва III даражали бузилишини, гипертания ва юракнинг тебранувчи аритмиясини даволашда ишлатилади. Шунингдек стрихинин, кафеин, ва камфора билан биргаликда оғир юқумли касалликлардан кейинги юрак ва қон томирларининг зарарланишидан келиб чиққан юрак фаолиятини даволашда ишлатилади.
Ангишвонагул ўсимлигининг барги, гликозидлари, шунингдек баргидан тайёрланган препаратлар кумуляция таъсирига, яъни организмда тўпланиб қолиб, сўнгра таъсир қилиш хусусиятига эга. Улар кўп истеъмол қилинса киши захарланиши мумкин. Шунинг учун ангишвонагул ўсимлиги препаратлари юракка таъсир этувчи бошқа препаратлар билан бирга навбатма-навбат ишлатилиши лозим.
Доривор препаратлари. Баргидан тайёрланган порошок (Palvis foliorum Digitalis) ва таблетка дамлама-Jufusum folii Digitalis, қуруқ экстракт-Extractum foliorum Digitalis, дигиноим-Diginormum (таблетка ҳолидаги қуруқ препарат), дигитоксин (Digitaxinum) гликозидлари

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling