1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Мойчечак ўсимлигининг гули-Flos Chamomillac


Download 1.74 Mb.
bet64/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Мойчечак ўсимлигининг гули-Flos Chamomillac
Ўсимлик номи. Оддий ёки доривор мойчечак (казакўт)-Matricaria chamonilla Z., яшил (хушбўй) мойчечак- Matricaria мatricarioides Porter, мураккабгуллилар-Composital оиласига киради.
Доривор мойчечак бўйи 15-40 смга етадиган бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, сершохли, ичи ғовак. Барги икки марта патсимон ажралган сигментлари ингичка чизиқсимон ўткир учли. Поя ва шохлари узун бандли (яшил мойчечакники калта бандли) саватчага тўпланган гуллар билан тамомланади. Саватча четидаги гуллари, оқ, тилсимон. Меваси-қўнғир-яшил писта. Май ойидан бошлаб кузгача гуллайди.
Геогафик тарқалиши. Доривор мойчечак. Ўтлоқларда, экинзорларда (бегона ўт сифатида), йўл ёқаларида ўсади. У асосан Украинада, Сибирнинг жанубида Ўрта Осиёда учрайди.
Мойчечак жуда тез кўпаяди. Хар иккала мойчечакка талаб қўплигидан Украина ва Беларусияда ва бошқа ерларда ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Маҳсулот ўсимлик қийғос гуллаганда тайёрланади. Саватчадаги гуллар гуллай бошлаганида тилсимон гуллар юқорига қараган, тўлиқ гуллаган даврида эса горизантал ҳолатга ўтади. Саватчаларидаги гуллар пастга қараб йўналади. Анашу вақтда найсимон гулларда мева ҳосил бўла бошлайди. Саватчалар таркибидаги эфир мойининг энг кўп йиғилиши саватчалардаги гулларнинг қийғос гуллаган даврига, яъни тилсимон гулларнинг горизантал ҳолатига ўтган вақтига тўғри келади. Шунинг учун маҳсулотни шу даврда тайёрлаш тавсия этилади. Саватчалар қўл билан юлиб ёки махсус халтачали қайчи билан қирқиб олинади. Салқин ерда 400С дан ошиқ бўлмаган ҳароратда қуритилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот саватчаси тўпланган гуллардан иборат. Доривор мойчечак саватчасининг диаметри 5-8 мм, ярим шарсимон бўлиб, ўрама барглари черепицага ўхшаб жойлашган. Саватча четидаги оқ тилсимон гуллари 12-17 та бўлади. Ўртадаги гуллари сариқ, икки жинсли, найчасимон, гулкосачаси бўлмайди, гултожиси беш тишли, оталиги 5 та, оналик тугуни бир хонали, пастга жойлашган.
Яшил мойчечакнинг саватчаси майдароқ бўлиб, яшил, найчасимон гуллардан ташкил топган. Гулкосачаси юпқа парда шакилда. Гултожиси тўрт тишли.
Саватчанинг гул ўрни конуссимон, туксиз ва ичи бўш. Ана шу белгилар билан оддий ва яшил мойчечак саватчаси бошқа ўсимлик аралшмаларидан фарқ қилади.
Ҳар иккала мойчечак маҳсулоти ҳам хушбўй ва ҳид ва аччиқроқ, ўткир таъмга эга.
Маҳсулот намлиги 14%, умумий кули 12%, 10% ли хлорид кислотада эримайдиган кули 4%, тешигининг диаметри 1 ммли элакдан ўтадиган майда қисмлари 20%, поя ва барг аралашмалари оддий мойчечак учун 1%, яшил мочечак учун 1%, яшил мойчечак учун 2%, органик аралашмалар 1% ва минирал аралашмалар 1% дан ошмаслиги керак.
Кимёвий таркиби. Саватчаси тўпланган гуллар таркибида 0,12-0,8% эфир мойи, апиин ва кварцимеритрин, флавон, гликозидлар, каратин, С витамини, шиллиқ, аччиқ ва бошқа моддалар бўлади.
Оддий мойчечак гули таркибида 0,3% яшил мойчечакда 0,2% эфир мойи бўлиши керак. Эфир мойи тўқ кўк суюлик бўлиб, таркибида 1,64-8,99% хамузилен, 20% гача сесквитерпен спиртлари, кадинен, трициклик спирт ва каприл, нонил, изовалериан кислоталар ва бошқа терпен ва сесквитерпенлар бор.
Ишлатилиши. мочечак препаратлари ошқозон ичак (ичак ёпишиб қолганда ва ич кетганида) ва гинекалогияда ҳамда тер ва ел ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Булардан ташқари мойчечак гули юмшатувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши (оғиз, томоқ, чайқашда, шифобахш ванна ҳамда клизма қилишда) қўлланилади.
Мойчечак гули таркибидаги кимёвий бирикмалар комплекс таъсир этувчи қисми ҳисобланади. Хамузален тинчлантирувчи хоссага ҳамда хамда ичакларнинг ёпишиб қолишига ва яллиғланишига қарши таъсирга эга. Апигенин ва гарниаринлар ҳам ичакларнинг ёпишиб қолишига қарши таъсир қилади.
Доривор препаратлари. Мочечак гулидан (саватчаларидан) дамлама тайёрланади. Саватчалар ошқозон касалликларида, томоқ чайқашда ишлатиладиган ва юмшатувчи чойлар-йиғмалар таркибига ҳам киради.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling