1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Доривор маврак (шалфей) ўсимликнинг барги-Folium Salvial


Download 1.74 Mb.
bet60/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Доривор маврак (шалфей) ўсимликнинг барги-Folium Salvial

Ўсимликнинг номи. Доривор марвак-Salvia officinalis Y., лабгуллилар-Yabiatra оиласига киради.


Доривор маврак кўп йиллик, бўйи 20-50 см га етадиган ярим бута. Пояси кўп сонли, шохлаган, сербарг, тўрт қиррали, пастки қисми бир оз ёғочланган. Барги оддий, учун бандли, пояннинг энг юқори қисмидагилари бандсиз бўлиб, пояда қарама-қарши ўрнашган. Гуллари қисқа бандли, майда поя ва шохларининг юқори қисмида бошоқсимон доира шаклдаги сохта тўп гуллар ҳосил қилади. Гули қийшиқ, гулкосачаси икки лабли, сертук, гултожиси икки лабли, кўк бинафша рангда, оталиги 2 та, оналик тугуни тўрт бўлакли, юқорига жойлашган. Мева 4 та ёнғоқчадан ташкил топган.
Июнь-июль ойларида гуллайди.
Географик тарқалиши. Доривор мавракнинг ватани Ўрта ер денгизи бўйидаги давлатлар. Маврак доривор ўсимлик сифатида барча рекпубликаларда ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Маврак бир йилда (гуллаганидан бошлаб) уч марта қўл билан териб олинади. Биринчи ва иккинчи теримда фақат поянинг пастки қисмидаги барча барглар олинади. Учинчи теримда (сентябр ойида) эса, поядаги ҳамма барглар ва поянинг юқори қисми-учи (10% гача рухсат этилади) йиғиб олинади. Йиғиб олинган барг чордоқларда ёки сушилкаларда вуритилади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот узун бандлик (2см), чўзинчоқ ва кенг лентасимон (баъан барг пластинаксининг асосида битта ёки иккита кичкина бўлаги бўлади) баргдан иборат. Барг пластинкасининг учи тўмтоқроқ бўлиб, қиррали тўмтоқ тишли. Йирик барглар узунлиги 6-10 см, эни 2-2,5 см, майда барглар узунлиги 2 см ,эни эса 0,8 см бўлади. Ёш барглар жуда кўп майда туклар билан (айниқса, пастки томони) қопланганидан кумуш рангли. Баргдаги 3 ва 4 тартибдаги томирлар барг пластинкасининг юқори томонидан ичкарига ботиб кирганлиги ва пастки томонидан бўртиб чиққанлиги учун пластинкасининг ташқи томони бир хилдаги майда катакча шаклида кўринади.
Маҳсулот хушбўй ҳидга ва аччиқроқ ёқимли, бир оз буриштирувчи таъмга эга. Маҳсулотнинг намлиги 14%, умумий кули 12%, қорайган ва қўнғир барглар 5%, поя ва гул тўплам аралашмаси 10%, тешигининг диаметри 3мм элкадан ўтадиган майдаланган қисми 3%, органик аралашмалар 0,5% ва минирал аралашмалар 0,5 дан ошиқ бўлмаслиги керак.
Кимёвий таркиби. Ўисмликнинг барча органларида эфир мойи бўлади. Барг таркибида 0,5-2,5% эфир мойи, алкалоидлар, ошловчи моддалар, урсол ва оленол кислотлар ҳамда бошқа бирикмалар бор.
Эфир мойи таркибида 15% гача цинсол, туйон, пинин, барнсол, камфера, цедрен ва бошқа бирикмалар бўлади.
Ишлатилиши. Доривор марвак баргининг препаратлари буруштирувчи, дизенфекцияловчи ва яллиғланишга қарши дори сифатида нафас йўллари касалликларида оғиз ва томоқ чайқаш учун ишлатилади.
Доривор препаратлари. Дамлама-Ynfusum Salvie, настойкаси-Tinetura Salvine, маврак барги томоқ ошқозон касалликларида ва ич кетишига қарши ишлатиладиган йиғмалар-чойлар таркибига киради.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling