1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Тоғрайхон ўсимлигининг ер устки қисми-Nechva origami vilgaris


Download 1.74 Mb.
bet57/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Тоғрайхон ўсимлигининг ер устки қисми-Nechva origami vilgaris.

Ўсимликнниг номи. Тоғрайхон-Orginal vilgare Y., лабгуллилар Yabiatal оиласига киради.


Тоғрайхон кўп йиллик, бўйи 30-60, баъзан 90 смга етадиган хушбўй ўт ўсиимлик. Пояси бир нечта текис ўсувчи, юқори қисми сершохли, тукли ва тўрт қиррали бўлади. Барги оддий, банди билан пояда қарама-қарши ўрнашган. Гуллари майда, барги қўлтиғида 2-3 тадан жойлашиб, қалқонсимон тўпгул ҳосил қилди.Қалқонсимон тўпгуллар поя учун ривожланган тўпгулни вужудга келтиради.Меваси косачабарг билан бирлашган тўртта ёнғоқча июль ойидан ббошлаб сентябргача гуллайди.
Географик тарқалиши. Тоғрайхон ўсимлиги-Кавказда, Сибрнинг жанубий қисмида, Қозоғистон ва Қирғизистонда учрайди. У қуруқ очиқ ўтлоқлардан, қуруқ ўрмонларда ва ўрмон ёқаларида, тепаликларда, қирларда, тошлоқларда, бутазорларда ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Тоғрайхон гуллаганда ўриб олиб қуритилади ва қуриган барг қа ва гуллар поядан сидириб олинади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот барг ва гуллар аралашмаларидан ташкил топган. Барги қисқа бандли, чўзиқ-тухумсимон, ўткир учли, текис қиррали ёки билинар билинмас тишсимон, устки томони тўқ яшил, паски томони эса, кулранг яшил узунлиги 1-4 см. Гул олди барглари тухумсимон бўлиб, тўқ бинафша рангга бўялган. Гуллари майда, оч қизил, гулкосачаси қўнғироқсимон 5 тишли, оғизчасида оқ туклар бўлади, гултожисини лабли, оталиги 4 та оналик тугуни тўрт бўлакли, юқорига жойлашган. Барг ҳамда гулкосача баргда эфир мойли безлар бор. Маҳсулот ўзига ҳос хушбўй ҳид ва аччиқроқ ўткир таъмга эга.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 0,3-1,2% эфир мойи, ошловчи моддалар, аскарбин кислота (гулида 166 мг%, баргида 5,65 мг% гача бўлади).
Эфир мойи таркибида 44% гача феноллар (тимол ва карвакрол), 12,5% бициклик ва трициклик сесквижеркенлар, 12,8-15,4% соф холдаги спиртлар ва 2,63-5% геранилацетан бор.
Ишлатилиши. Тиббиётда тоғрайхондан тайёрланган препаратлар ичак атонияси (ичакнинг бўшашиши, заифланиши) касаллигида ҳамда иштаҳа очувчи ҳамда овқат ҳамзм қилиш жараёнини яхшиловчи дори сифатида ишлатилади. Булардан ташқари, у балғам кўчирувчи дори сифатида ҳам қўлланилади. Эфир мойи эса тиш оғриғини қолдириш учун ишлатилади.
Доривор препаратлари. Дамлама-Ynfusum Herbal Origane ва эфир мойи-Oleum Origani.
Маҳсулот тер ҳайдовчи, кўкрак касалликларида ишлатиладиган йиғмалар, чойлар таркибига ҳам киради.

Ичир ўсимлигининг илдизпояси-Rhiroma Calami


Ўсимликнинг номи. Ичир-Acorus calamus Y., арониклар (ит кучала гуллар)- Aracceal оиласига киради.


Ичир кўп йиллик, бир паллалик ўт ўсимлик. Илдиз пояси судиралиб ўсувчи, тахланган ва кўп илдизли, йўғон. Илдизпоянинг юқори томонидан барг тўпламлари ўсиб чиққан. Барги чизиқсимон ёки қиличсимон, узунлиги 60-120 см, текис қиррали ва паралел томирланган (бир паллали ўсимликларга ҳос). Пояси (гул ўқи) яшил, тик ўсувчи, шохланмаган, уч қиррали, баргсиз, бир томони тарновсимон, иккинчи томони эса ўткир қиррали. Пояда икки жинсли, сўтага тўпланган сариқ гуллар бўлади. Сўта цилиндрсимон-конусга ўхшаш бўлиб, узунлиги 4-12 см. Гул тўплами сўта ёнидан 50 см узунликда ўровчи (қинли) барг чиқаради. Гулқўрғони кўримсиз, оддий олти баргли, оталиги 6 та, оналик тугуни уч хонали, юқорига жойлашган. Меваси-чўзинчоқ, кўп уруғли, қизил ҳўл мева. Илдиз поя ва барги ҳидли майда илдизлари ҳидсиз.
Май ойи охирларидан бошлаб июлгача гуллайди.
Географик тарқалиши. Ичир ўсимлиги дарё, кўл ва ховуз бўйларида, ботқоқлик ҳамда балчиқда ўсади. Қозоғистонда, Сибирда, Узоқ Шарқда, Кавказда ва Ўзбекистон (Хоразм, Самарқанд) вилоятларида ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Илдизпоя кузда ёки эрта баҳорда сув камайган пайтда тайёрланади. Ўсимлик балчиқда паншаха, чўкич ва бошқа асбоблар билан йиғиб олинади, сўнгра сув билан ювуб тозаланади.
Поя, барг ва майда илдизларни қирқиб ташлаб, илдизпоя бир оз сўлитилади. Сўнгра уларни кўндалангига, жуда йўғонларини эса узунасига 2-4 қисмга қирқиб, салқин ва ҳаво кириб турадиган жойларда ва сўкичакларда 25-300С ҳароратда қуритилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ташқи томондан қизғиш-қўнғир пўкак билан қопланган, цилиндирсимон, бир оз яссиланган, эгилган ва енгил, 30 см узунликдаги ҳамда 0,5-1,5 см йўғонликдаги илдизпоя бўлакларидан иборат. Илдизпоянинг юқори томонидақийшиқ ўрнашган, қуриган, поя ўровчи, барг ва пастки томонида кўпгина майда, юмалоқ илдиз чиққан жойлари бор. Илдизпоя текис синувчи, ичи тешик-тешик, оқиш-пушти, баъзан сариқ рангга бўялган. Маҳсулот ниҳоятда ёқимли ҳид ва хушбўй аччиқ таъмга эга.
Маҳсулот намлиги 14% умумий кули 6%, ичи қроайган илдизпоя бўлаклари 5%, илдиз ва барг қолдиқларидан яхши тозаланмаган илдизпоя бўлаклари 5%, 2см дан кичик илдизпоя бўлаклари 2% органик аралашмалар 1% ва минерал ралашмалар 2% дан ошмаслиги керак.
Кимёвий таркиби. Ичир илдизпояси таркибида 1,5-4,8% эфир мойи, аччиқ акорин гликозид, ошловчи моддалар, 150мг% гача С витамини смола ва 25,5% гача крахмал бўлади. Ичир барги таркибида эфир мойи ва ошловчи моддалар бор. Илдиз поя таркибидан 2% дан кам эфир мойлари бўлмаслиги керак,
Эфир мойи сариқ рангли, қуюқ суюқлик бўлиб, солиштирма оғирлиги 0,9491-0,9547, рефракция сони 1,4990-1,5065, қутбланган нур текислигини оғдиришў бурчаги +8 - +18,70
Эфир мойи таркибида 1% пенин, 7% камфен, 8,7% камфора, 3% барнеол, 17% сескватерпен спиртлари, 10% каламен, празулон, азарон, гвайси, сирка ва валериан кислотлари ҳамда бошқа бирикмалар бор
Ишлатилиши. ичир препаратлари аччиқ хушбўй дори сифатида иштаҳа очгани ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш учун, баъзан буйрак, жигар ҳамда ўт пуфаги касалликларида ишлатилади. Ичир илдизпояси парфюмерияда ва озиқ-овқат саноатида (ликёр тайёрлашда) ҳам ишлатилади.
Доривор препаратлари. Қайнатма. Илдизпоя аччиқ настойка-Tiactura atara, аччиқ равоч настойкаси-Tinchtura Rhei amara spituola ва ошқозон касалликларида ҳамда иштаҳа очиши учун ишлатиладиган йиғмалар чойлар таркибига киради.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling