1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


MAKROSKOPIK VA MIKROSKOPIK ANALIZ TEXNIKASI


Download 1.74 Mb.
bet23/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

MAKROSKOPIK VA MIKROSKOPIK ANALIZ TEXNIKASI
O'simlik preparatlari va tayyor dorivor preparatlar ming yillar davomida dunyoning barcha burchaklarida keng qo'llanilgan. So'nggi bir necha o'n yilliklar mobaynida o'simlik mahsulotlarini ishlab chiqarish va ommalashtirish o'sdi fitoterapiya farmatsevtika bozorining katta qismini kengaytirishga yordam berdi. Rivojlanayotgan mamlakatlarda, aholining 70-95 foizi, birinchi navbatda, an'anaviy dori -darmonlarning qimmatligi yoki etishmasligi tufayli, birlamchi tibbiy -sanitariya yordami uchun o'simlik dorilarga tayanadi.
Umuman olganda, Jahon sog'liqni saqlash tashkiloti (JSST) ma'lumotlariga ko'ra, dunyo aholisining 80% ga yaqini o'tlar va boshqa an'anaviy dori -darmonlardan birinchi tibbiy yordamga bo'lgan ehtiyojlarini qondirish uchun foydalanadi.

12-мавзу. ТАРКИБИДА АЗОТСИЗ ЗАҲАРЛИ БИРИКМАЛАР БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР.


Бу гуруҳга таркибида азотсиз заҳарли бирикмалари бўлган ва гижжа ҳайдаш (гижжа ўлдирувчи) ҳамда исектицид (хашоратларни ўлдирувчи) таъсирга эга бўлган ўсимликлар киради. Бу маҳсулотлар таркибидаги бирикмалар ўз кимёвий тузилиши билан турли гуруҳларга, яъни флорогмоциннинг унумлари, органик кислоталарнинг лектонлари, органик мураккаб эфирларга кириши мумкин. Лекин улар захарли бўлиши, малекуласида азот атомли бўлмаслиги ва физологик таъсири бўйича бир гуруҳга тўпланади.
Гижжа ҳайдаш таъсирига эга бўлган маҳсулотлар.

Эркак панаоротник (Қирққулоқ) ўсимлигининг илдизпояси-Rhizama Filicis maris.


Ўсимликнинг номи. Эркак паноротник-Dryopteris filicis-mas Schott, чин паноротниклар оиласига киради.
Эркак паноротник кўп йиллик, спорали ўт ўсимлик. Илдизпояси қисқа, йўғон қорамтир, тангача барглар билан қопланган, майда илдизли, юқорига томон чўзилган бўлиб, ер остида қийшиқ ёки горизантал жойлашган. Ер устки пояси бўлмайди. Барги кўшпатсимон ажралган. Баргининг умумий кўриниши чўзилган элиписсимон, ўткир учли узунлиги 1 м ва ундан ошиқ бўлади. Барг банди пластинкага нисбатан қисқа бўлиб, сарғиш-қўрғир рангли тангача баргчалар билан қопланган. Биринчи тартибдаги барг бўлаклари ламцетсимон, ўткир учли бўлиб қисқа банди билан баргнинг умумий бандига кетма-кет жойлашган. Иккинчи тартибдаги барг бўлаглари юмалоқ, тухумсиом ёки узунчоқ-чизиқсимон шакилли, тўмтоқ тишсимон қиррали бўлади. Барглари кузда хаон бўлиб тушиб кетади. Барг бандининг йўғонлашишига асос қисми эса илдиз поя устида сақланиб қолади. Шунинг учун ҳам илдизпояси йўғонлашиб боради. Янги барглар тупоқ остида етилади. Улар тангача ва жигар ранг пардалар билан қопланган бўлиб, 3 йилдан сўнг ер бетига чиқади. Барглари пояга ўхшаш учи билан ўсади. Ёз охириди иккинчи тартибли барг бўлакларининг орқа (пастки) томонида ўртадаги томирлари бўйлаб икки қатор жойлашган юмалоқ буртмалар (соруслар) пайдо бўлади. Соруслар буйраксимон парда билан қопланган, унинг ичида узун бандли-тухумсимон бир қанча спорангиялар ўрнашган. Спорангиялар ичида эса қўнғир рангли споралар етилади. Спорангия ёрилгач, етилган споралар шамолда учиб кетади. Нам ерга тушган спора униб, диаметири 0,5-1 см бўлган юраксимон яшил плстинкага айланади. Бу пастинка эркак паноротникнинг жинсий насли (гемотофит) ҳисобланади. Бу ўсимтада оталиқ жинсий органи-антеридия ва оналик жинсий органи-архегония ривожланади. Архогениянинг тухум хужайралари урчигандан кейин ундан споралар етиштирувчи женисиз пастли-спорофит, яъни эркак паноротник ҳосил бўлади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling