Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида 3-4% хом филицин бор. Стандарт бўйича маҳсулотда 1,8% нам кам хом филицин бўлмаслиги керак.
Маҳсулот таркибида соф холдаги фелакс кислота 3,5% гача флавеспид кислота 2,5% ва альбаспелдин 0,05% гача бўлиши мумкин.
Маҳсулот таркибида юқорида кўрсатилган бирикмалардан ташқари 0,025-0,045% эфир мойи, флавоноидлар, ёғ, крахмал, сахароза, ошловчи ва аччиқ моддалар бор.
Ишлатилиши. Эркак перепаротник ўсимлигининг препаратлари организмдаги лентасимон гижжаларни хайдаш учун ишлатилади. Бу препаратни истеъмол қилгандан сўнг бир ярим, икки соат ўтгач ич сурадиган туз ичилади. Сурги сифатида канакунжут мойининг ичмаслик ҳамда ёғ ва ёғли овқатларни емаслик керак акс ҳолда доривор препаратнинг заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддалари ёғда эриб тангача шимилиб кетади ва одамни заҳарлайди. Маҳсулотни доривор препаратлари қимматини таъсир этиш кучини биологик усул ёрдамида текширилади ва препаратнинг чувалчанг ёки зулукни ўлдириш кучига эга бўлган энг кичик миқдори (концентрацияси) аниқланади.
Доривор прераратлари. Эфирда тайёрланган экстракт-Extraktum Filicis maris Aethereum (ҳаб дори ёки желатин капсуласи ҳолида истеъмол қилинади)
Дармона ўсимлигининг гули-Flos Cinac
Ўсимлигининг номи. Дармона-Artemisia cina Berg, мураккабгуллилар-Compasitac оиласига киради.
Дармона бўйи 40-70 см га етадиган ярим бута. Илдизи 1,5-2 м узунликда бўлиб бир қанча майда илдизчаларга шохланган. Пояси бир нечта қизғиш рангли, тик ўсувчи ёки юқорига кўтарилувчи, бир оз қийшиқ, пастки қисми ёғочланган, юқори қисми шохланган. Барги оддий, икки марта ажралган. Барг бўлакчалари калта, чизиқсимон. Поянинг пастки қисмидаги барглари бандли, юқори қисмларидаги эса бансиз бўлиб, пояда кетма-кет жойлашган. Гуллари саватчага тўпланган. Саватчалар рўвакни ташкил этади. Меваси-кул ранг тухумсимон писта.
Август-сентябрь ойларида гуллайди, меваси октябрнинг иккинчи ярмида етилади.
Географик тарқалиши. Бу ўсимлик ёввойи холда фақат Қозиғистоннинг Чимкент вилоятида ва Тожикистоннинг баъзи туманларида текис ва тоғлик ерларда, чўлларда, водийларида, сойликларида, дарё бўйларида ўсади.
Do'stlaringiz bilan baham: |