1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти
Download 50.2 Kb.
|
1-мавзу (2)
Қадимги давр ва ўрта асрлар тарихида турли халқларнинг ўзаро муносабатларида кўп ҳолларда ҳарбий куч-қудрат етакчи ўринни тутарди. Бу жиҳатдан бошқа халқлардан устун бўлган халқлар бошқаларга, биринчи галда қўшни халқларга сиёсий, иқтисодий, маданий ва ғоявий таъсир ўтказишга интилиб келганлигини кўришимиз мумкин. Бу таъсирни тинч дипломатик йўл билан ҳам, кўпинча эса тўғридан тўғриҳарбий босқин уюштириш йўли билан ҳам амалга оширишга ҳаракат қилинарди. Хусусан, Ўрта Осиёга жанубдан кириб келган Эрон аҳамонийлари (мил.авв. VI асрда) ва А.Македонский (мил.авв. 329 йилда) босқини янги ҳудудларни бўйсундириш, ўлканинг табиий бойликлари, хом ашё манбаларига эгалик қилиш ва шу каби сиёсий-иқтисодий мақсадларни кўзлаб амалга оширишган бўлса, VIII асрда ўлкани эгаллаган араблар унга қўшимча равишда бу ҳудудда ўзларининг ғоявий таъсирини ҳам ўрнатишга муваффақ бўлдилар. Бу таъсир эса, маълумки Ўрта Осиёда янги дин - ислом таълимотини тарқатиш, бошқа барча диний таълимотлар, биринчи галда буддавийлик, зардуштийлик, бутпарастлик каби исломда қаттиқ қораланувчи диний таълимотларни йўқ қилиш йўли билан амалга оширилди.
Download 50.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling