1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти


Download 50.2 Kb.
bet5/10
Sana19.11.2023
Hajmi50.2 Kb.
#1786961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу (2)

Ўзбек халқи ҳарбий санъати тарихига қизиқиш нафақат бизнинг минтақамизда, балки Осиё ва Европанинг, Шарқ ва Ғарб дунёсининг мутахассислари орасида ҳам катта бўлган. Хусусан, Амир Темур даври ҳарбий санъати бутун дунёда катта қизиқиш уйғотганлиги маълум. Лекин шунга қарамасдан ўзбек халқи ҳарбий санъатининг шаклланиши ва ривожланиши тарихига, хусусан ўрта асрлардаги ҳарбий санъати масалаларига бағишланган яхлит илмий асарлар Ўзбекистонда ҳозиргача яратилмаган, ўрта асрлар қурол-яроғлари, мудофаа иншоотлари, қўшин тузилиши, бошқарув тартиблари ва ҳарбий санъатга тегишли бошқа масалаларга етарлича илмий-тарихий баҳо берилмаган. Бу масалалар сўнги йилларда пайдо бўлган кўплаб кичик мақолаларда ёритила бошлаган бўлсада, лекин улар ўрта асрларда ўзбек халқи ҳарбий санъати тарихининг яхлит манзарасини бера олмайди.


Ўрта Осиёда ҳарбий иш ва ҳарбий санъати тарихига оид манба ва адабиётлар
"Авесто"
Геродотнинг "Тарих" асари
Темур тузуклари"
"Шарафномаи шоҳий" ("Шоҳларни шарафловчи китоб") асари
Византия, арман ва Хитой манбалари

3. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти.

  • Тарихнинг қадимги даврида, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бой бўлган, ҳаёт кечириш учун ҳудудлар ва озиқ-овқат захиралари етарли бўлган шароитда ибтидоий тўдаларнинг манфаатлари камдан-кам ҳоллардагина тўқнаш келарди. Шу сабабли ҳам ибтидоий даврда қирғинбарот урушлар камдан-кам ҳоллардагина содир бўлиб турарди. Лекин бундай тўқнашувлар ҳам қадимги одамларни ҳужум ва ҳимоя қуролларини такомиллаштиришга, уларнинг самарадорлигини оширишга ундагани сир эмас.Инсоният тарихида ҳарбий санъатнинг шаклланиши ва ривожланиши илк шаҳар-давлатлар шакланган даврга бориб тақалади.
  • Деҳқончилик ва чорвачиликнинг ривожланиши янги ерлар ва яйловларни ўзлаштиришни, янги-янги хом-ашё манбаларини қидириб топишни талаб қилар эди. Иқтисодий факторлар кишилар яшайдиган ҳудудлар чегарасини анча кенгайтириб борди. Бу ўз навбатида деҳқонлар ва чорвадорларнинг турли қабилалари ўртасида яхши ерлар ва яйловлар учун курашни ҳам келтириб чиқарди. Илк қуроллардан бўлган болталар, найза ва ўқлар аста-секин меҳнат ва ов қуролидан ўзаро ҳужум ва ҳимоя қуролига, урушлар эса доимий ва қонли ҳунарга айланди.

Деҳқончилик ва чорвачиликнинг ривожланиши янги ерлар ва яйловларни ўзлаштиришни, янги-янги хом-ашё манбаларини қидириб топишни талаб қилар эди.
Иқтисодий факторлар кишилар яшайдиган ҳудудлар чегарасини анча кенгайтириб борди
Бу ўз навбатида деҳқонлар ва чорвадорларнинг турли қабилалари ўртасида яхши ерлар ва яйловлар учун курашни ҳам келтириб чиқарди.
Илк қуроллардан бўлган болталар, найза ва ўқлар аста-секин меҳнат ва ов қуролидан ўзаро ҳужум ва ҳимоя қуролига, урушлар эса доимий ва қонли ҳунарга айланди.

Download 50.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling