1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти


Download 50.2 Kb.
bet6/10
Sana19.11.2023
Hajmi50.2 Kb.
#1786961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу (2)

Самарали ҳужум уюштириш ёки ишончли ҳимояланиш учун кишилар йирик ҳарбий иттифоқларга бирлашишга мажбур бўлдилар. Илк давлат бирлашмалари давридаёқ ҳарбий лашкарлар тузила бошланди. Ҳарбий етакчиларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ошиб борди. Шу тариқа урушлар ва ҳарбий санъат тарихи бошланди.

  • Самарали ҳужум уюштириш ёки ишончли ҳимояланиш учун кишилар йирик ҳарбий иттифоқларга бирлашишга мажбур бўлдилар. Илк давлат бирлашмалари давридаёқ ҳарбий лашкарлар тузила бошланди. Ҳарбий етакчиларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ошиб борди. Шу тариқа урушлар ва ҳарбий санъат тарихи бошланди.
  • Бронза даврига келиб Осиёнинг улкан ҳудудларида яшовчи қадимий халқлар (шумерлар, аккадлар, оссурлар ва бошқалар) қўшни ҳудудларни ва узоқ ўлкалари ўзларига бўйсундириш учун истилочилик юришларини бошладилар. Бронза ва мис металлургиясининг пайдо бўлиши ҳарбий қурол-яроғлар турларининг кенгайишига олиб келди. Илк улов воситалари бўлган от ва туя ҳам ҳарбий урушлар даврида катта рол ўйнай бошлади. Ғилдиракнинг кашф этилиши жанг араваларининг пайдо бўлишига туртки берди. Буларнинг ҳаммаси узоқ ўлкаларга қилинадиган истилочилик урушлари кенгайишига олиб келди. Шу тариқа қадимги шаҳар давлатлар ўз таъсир доираларини, ҳудудларини кенгайтириб йирик ва қудратли салтанатларга айландилар.
  • Қадимги шарқ дунёсини бир-бири билан боғлаб турувчи халқаро транзит йўллар чорраҳасида жойлашган Ўрта Осиё хусусан, Ўзбекистон ҳудуди ҳам қадим даврдаёқ қадимги Шарқ дунёсининг ҳарбий-сиёсий муносабатлари доирасига тортилган эди. Милоддан аввалги III-II минг йилликларда Ўрта Осиё жанубида мустаҳкам мудофаа деворларига эга бўлган илк шаҳарлар ва қўрғонлар пайдо бўлиши ҳам Ўрта Осиёда ҳарбий низолар, босқинчилик урушларининг қонуний натижаси эди.

Илк қуроллардан бўлган болталар, найза ва ўқлар аста-секин меҳнат ва ов қуролидан ўзаро ҳужум ва ҳимоя қуролига, урушлар эса доимий ва қонли ҳунарга айланди.
Самарали ҳужум уюштириш ёки ишончли ҳимояланиш учун кишилар йирик ҳарбий иттифоқларга бирлашишга мажбур бўлдилар.
Илк давлат бирлашмалари давридаёқ ҳарбий лашкарлар тузила бошланди
Ҳарбий етакчиларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ошиб борди
Шу тариқа урушлар ва ҳарбий санъат тарихи бошланди.

Download 50.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling