1-мавзу: Кириш, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўрта Осиёда ҳарбий қўшинлар тузилишининг ижтимоий-сиёсий асослари ва аҳамияти


Download 50.2 Kb.
bet2/10
Sana19.11.2023
Hajmi50.2 Kb.
#1786961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу (2)

Ҳарбий қўшинларнинг пайдо бўлиши ва такомиллашиб бориши давлатчилик тарихи ривожи билан боғлиқ ҳолда борди. Қадимги давлатлар пайдо бўлган даврдан бошлаб урушлар давлатлараро муносабатларда етакчи ўрин тутиб келди. Турли халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар, урушлар инженерлик иши нуқтаи-назаридан мукаммал мудофаа иншоотлари, қалъалар барпо этилишига, ҳарбий қурол-яроғларнинг тўхтовсиз такомиллашиб боришига олиб келди.

Ҳарбий сиёсат адабиёт, тарих ва амалий санъат ривожига, шунингдек аниқ фанларнинг турли соҳалари, хусусан физика, биология, химия, география, геометрия, медицина ва бошқалар тараққиётига ҳам туртки бериб келгани сир эмас. Ҳарбий қўшинлар, урушлар дунё тарихида шундай катта рол ўйнадики, ҳатто айрим мутафаккирлар урушни "Тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи" деб ҳам эътироф этганлар. Дарҳақиқат, дунё адабиёти, санъатининг бой хазинасида урушларга, саркардаларга, ҳарбий санъат, ҳарбий тактика ва жанг стратегияларига бағишланган асарлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Кир II, Доро I, Александр Македонский, Цезар, Аттила, Чингизхон, Ботухон, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Наполен ҳамда бошқа жуда кўплаб ҳарбий саркардалар ҳарбий санъат ривожига катта ҳисса қўшганлар ва дунё тарихида чуқур из қолдирганлар

Ҳарбий санъати тарихи қуйидаги қисмларга бўлинади.


Ҳарбий санъати тарихи
Мил. авв. IV-I мингйиллик бошлари
Мил. авв. I мингйиллик
Антик давр, яъни мил. авв IV-мил.IV асрлар
Илк ўрта асрлар
Ривожланган ўрта асрлар
Сўнгги ўрта асрлар
Ўқотар қурол-яроғлар пайдо бўлган янги давр

Дастлабки ҳарбий қўшинлар тузилиши, қўшни ва узоқ ўлкаларни босиб олиш учун урушларнинг бошланиши Месопатамия ва Мисрда қадимги давлатларнинг пайдо бўлиши, уларнинг турли ҳомашё захираларига бой қўшни ҳудудларни босиб олишга интилиши давридан бошланган деб ҳисобланади. Мил. авв. III мингйилликда Аккад подшоси "Денгиздан денгизгача бўлган ҳудудларни бўйсундириш" ғоясини илгари сурди. Бу ёвуз ғоя вирус каби тарқалиб кейинги тарихий даврларда кўплаб мамлакатлар, халқлар ва уларнинг етакчиларини заҳарлади, янги-янги босқинчилик урушларини келтириб чиқарди.


Download 50.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling